14.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.11.2026, 03:26
Сиёсат 👁 2,335

Ёшларимиз ҳаётда асло қоқилмасин!

Ёшларимиз ҳаётда асло қоқилмасин!

Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов ўз сўзларида "Ҳар қайси давлат, ҳар қайси миллат аввало ўз фарзандлари қиёфасида, униб-ўсиб келаётган ёш авлод тимсолида шу халққа хос хусусият ва фазилатларни намоён этадиган, унинг азалий орзу-интилишини рўёбга чиқарадиган буюк кучни кўради”, - деб таъкидлаган эдилар.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 21 сентябрдаги қарори билан вояга етмаганлар ишлари бўйича ҳукумат комиссиясининг республика Бош прокурори раислигидаги янги таркиби тасдиқланди. Мазкур қарор вояга етмаганлар ҳуқуқ ва манфаатлари ишончли ҳимоя қилиниши учун мустаҳкам ҳуқуқий замин яратди, вояга етмаганлар ҳақидаги қонунлар ижроси устидан назорат бўлимининг масъулиятини оширди. У ҳукумат комиссияси фаолиятини режалаштириш, унинг йиғилишларида кўриладиган масалаларни тайёрлаш ва йиғилиш қарорлари ижросини таъминлаш ишлари билан ҳам жиддий шуғуллана бошлади.

Шу нуқтаи назардан келиб чиқиб, туманимизда йил бошидан умумтаълим мактабларининг 9-синф битирувчиларини ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасаларига тўлиқ қамраб олиш, барча ўқувчиларнинг 12 йиллик мажбурий таълим олишини таъминлаш бўйича ўқувчилар билан 2 марта сўровнома, йил давомида "Ота-оналар йиғилишлари”, "Очиқ эшиклар куни”, "Касбинг - келажагинг” тадбирлари, "Мен орзу қилган касб” мавзусида иншолар танлови, "Қиз боланинг касби - унинг бахти” мавзусида давра суҳбатлари ўтказилиб, оммавий ахборот воситалари орқали ўқув йили давомида ёритиб борилди. 16 соатлик ўқув-амалий машғулотлари ҳамда 8 маротаба «Мутахассислигинг - сенинг келажагинг» кўргазмалари ташкил қилинди.

Ўрта-махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида давоматни кўтариш, "Мактаб-маҳалла-коллеж” ҳамкорлигини йўлга қўйиш бўйича барча умумтаълим мактаблари директорларига қатор вазифалар берилган. Ҳар бир битирувчига мактабдан масъул шахслар буйруқ билан бириктирилган.

Туман халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлимига қарашли умумтаълим мактабларининг 9-синф битирувчиларини таълимнинг кейинги босқичига қамраб олишда, туманда битирувчи ёшлар кўплиги сабабли, муаммолар мавжуд. Уларнинг ечими бўйича коллежларда қўшимча гуруҳлар очиш, яъни туман марказидан 35-40 км. узоқда жойлашган 7-, 50-, 41-ҳамда 32-сонли мактаблар учун 7-сонли мактабда, Амударё агробизнес касб-ҳунар коллежидан 14-18 км. узоқда жойлашган 78-, 81-, 39-, 29-ҳамда 67-сонли мактаблар учун "Қум ёп” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида филиаллар ташкил қилиш бўйича кўрсатмалар берилди.

Шунингдек, туманда жорий йилнинг ўтган даври мобайнида 4 маротаба меҳнат ярмаркалари ўтказилган бўлиб, унда 171 та корхона, ташкилот, муассасалар 526 та бўш иш ўринлари билан қатнашган бўлишса, мазкур меҳнат ярмаркасида қатнашган 299 нафар фуқаролардан 237 нафари ўз мутахассисликлари бўйича ишга жойлашганлар.

Бундан ташқари, коллеж битирувчилари билан уч томонлама меҳнат шартномаларининг тузилиши юзасидан туман прокуратураси томонидан мунтазам равишда мониторинг ўрнатилган, ҳозирги кунда 2588 нафар коллеж битирувчилари ва корхона-ташкилотлар билан 3 томонлама шартнома тузилган бўлса, шундан 80 нафар битирувчи 15 та йирик корхоналар ва 2508 нафар битирувчилар 845 та кичик корхоналар билан шартномалар тузишган.

Қизларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, эрта турмуш қуришнинг олдини олиш мақсадида хотин-қизлар қўмитаси, ФҲДЁ бўлими, тегишли ташкилотлар ҳамкорлигида ҳар бир касб-ҳунар коллежида ва Академик лицейда "Ёш оила” машғулотлари олиб борилди. 2014 йил 5 ойида жами 11 та семинар ўтказилиб, унда 1669 нафар ёшлар иштирок этишди.

Шунингдек, никоҳ ёшига етмаган қизларни шаръий никоҳ орқали эрта турмушга бериш ҳолатларини келтириб чиқармаслик мақсадида туман бош имом-хатиби билан ҳамкорликда тумандаги овул ва маҳаллалар имом-хатибларидан никоҳга кирувчилар қонуний никоҳдан ўтмасларидан олдин шаръий никоҳ ўқимаслиги ҳақида тушунтириш хатлари олинганлиги сабабли жорий йилнинг ўтган даврида вояга етмаганларга шаръий никоҳ ўқитилиши қайд этилмади.

18-19 ёшдаги кўпчилик қизларимиз касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари ҳисобланади, талаба вақтида турмушга чиқса, эртага касб эгаллашига салбий таъсир кўрсатади. Шунинг учун 1-босқич ўқувчи-талабаларнинг ота-оналари билан учрашув ташкил қилиниб, талабаларнинг ўз вақтида ўқишга бориши учун ота-она масъуллиги тушунтирилиб, сабабсиз дарс машғулотларини қолдирмасликлари юзасидан тақдим қилиниб борилаётган тил-хатларга фарзандлари касб-ҳунар коллежларида ўқиши давомида турмуш қуришларига ота-оналар жиддий қаршилик қилсалар, эрта турмушнинг ва ўқувчиларнинг дарс машғулотларидан чалғишларининг олди олинган бўларди. Тушунтириш ишлари олиб боришда биринчи навбатда маҳалла, "Камолот” ЁИҲ, хотин-қизлар қўмитаси, таълим муассасалари масъуллигини ошириш лозимдир.

Бугунги коллеж ёки лицей ўқувчиси мамлакат ишлаб чиқаришининг барча соҳалари учун заҳира мутахассислар ҳисобланади. Хоҳ саноатда, хоҳ иқтисодий соҳада ёки адабиёт ва санъатда бўлсин, ҳар қандай меҳнат жамоаси ўз сафини билимдон ва зукко, тадбиркор мутахассис кадрлар ҳисобига тўлдириб борсагина жамиятда ривожланиш ва янгилик бўлади. Шу боис, жамият ва мамлакат тараққиёти, келажагини таъминловчи ёш авлод тарбияси учун барчамиз масъулмиз. Ёшларга шундай тарбия берайликки, улар илм-ирфонда, ҳаётда ҳамиша илғор инсонлар бўлиб етишсинлар, турмуш чорраҳаларида асло қоқилмасинлар.

Ф.Алламбергенов,

туман прокурори.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Амударё туманида СЕО ва ЖС бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударё туманида СЕО ва ЖС бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди 12.11.2026 Амударёлик нуронийлар мини футбол бўйича ўртоқлик учрашувида ғолиб чиқди ▶ Амударёлик нуронийлар мини футбол бўйича ўртоқлик учрашувида ғолиб чиқди 12.11.2026 49-сонли боғчада экологик тарбиянинг амалий методикалари намойиш этилди ▶ 49-сонли боғчада экологик тарбиянинг амалий методикалари намойиш этилди 12.11.2026 Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026