“УМИД НИҲОЛЛАРИ” СПОРТ МУСОБАҚАСИДА ЕНГИЛ АТЛЕТИКА БЎЙИЧА ҒОЛИБЛАР АНИҚЛАНДИ
“Умид ниҳоллари” спорт мусобақасининг II туман босқичида туманимиздаги барча умумтаълим мактабларидан спортчи ўқувчилар қатнашдилар. Мусобақалар 8 та ҳудудда ўтказилди. Финал босқич мусобақалари туманимиздаги Болалар-ўсмирлар спорт мактабида бўлиб ўтди. Ушбу босқичда спортнинг енгил атлетика туридан 1-11-синф ўқувчиларидан жами 336 нафар ўқувчилар, шундан 168 нафар қизлар қатнашдилар.

Спортнинг енгил атлетиканинг 30 метрга югуриш, турган жойдан узунликка сакраш, теннис тўпини нишонга отиш, 100 метрга югуриш, 200 метрга югуриш, 400 метрга югуриш, 800 метрга югуриш, 3000(1500) метрга югуриш, югуриб келиб узунликка сакраш каби турлари бўйича ёш спротчилар куч синашдилар.
“Умид ниҳоллари” спорт мусобақаларининг туман босқичида енгил атлетика бўйича ғолиб бўлган спортчи ўқувчилар Ўзбекистон “Ёшлик” жисмоний тарбия ва спорт жамиятининг Амударё тумани ҳудудий бўлинмаси томонидан диплом билан тақдирландилар.


З. Эшниёзов, мусобақа бош ҳаками.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶