ЎЗИНИ ЎЗИ БОШҚАРИШ ОРГАНЛАРИ МОДДИЙ-ТЕХНИК БАЗАСИНИ МУСТАҲКАМЛАШ МАҚСАДИДА КОМПЬЮТЕР ЖАМЛАНМАЛАРИ БИЛАН ТАЪМИНЛАНДИ
Фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари фаолияти самарадорлигини ошириш, маҳалла институтини аҳолига энг яқин ва халқчил тузилмага айлантириш, фуқаролар йиғинларининг муштарак манфаатларини ифода этадиган уюшмага бирлашиш ҳуқуқларини рўёбга чиқариш, уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ҳамда давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтлари билан ўзаро ҳамкорлигини янада ривожлантириш мақсадида амалга оширилаётган ишлар туфайли бугунги кунда фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг жамиятдаги нуфузи тобора ошиб, халқимизнинг чинаккам маслакдоши ва кўмакдошига айланиб бормоқда.
Бугунги кунда мазкур тузилманинг миллий ва умуминсоний қадриятларни асраб-авайлаш ва ривожлантириш , аҳоли қатламлари орасида ўзаро меҳр-оқибат, ҳурмат ва бағрикенглик муҳитини шакллантиришдаги нуфузи тобора ошиб бормоқда. Шу боис, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари айни пайтда халқнинг ишончли ва яқин кўмакчиси сифатида аҳоли қатламларига оид муаммоларни ҳам этиш, ҳар бир хонадон ва оила ҳаётини чуқур ўрганиб, таҳлил қилган ҳолда ижтимоий ҳимоялаш бўйича халқимиз ҳаётидан муҳим ўрин эгаллаб улгурди.
Жорий йилнинг 31 март санасида туман ҳокимлиги мажлислар залида тумандаги тўртта секторлар раҳбарлари, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари раислари ҳамда фаоллари иштирокида ўтказилган учрашувда маҳалла институтининг туманимиз аҳолиси ҳаётида тутган ўрни алоҳида эътироф этилди. Шу билан бирга, мазкур тузилманинг фаолиятини янада ривожлантириш, маҳалла офисларини замон талаблари даражасидаги замонавий ахборот-коммуникация қурилмалари билан жиҳозлаш, аҳоли ҳаётига оид барча масалалар бўйича электрон маълумотлар базасини шакллантиришга кўмаклашиш мақсадида тумандаги 10 та фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларига ҳамда 10 та маҳаллада фаолият юритувчи 10 нафар ҳуқуқ-тартибот масалалари бўйича маҳалла фуқаролар йиғини раиси ўринбосарларига жами 20 та компьютер жамланмалари берилди.
Ҳар бири 2 млн. 666 минг сўм, жами 53 млн. 320 минг сўмлик маблағ ҳисобига харид қилинган мазкур компьютер жамланмалари фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари моддий техник базасини мустаҳкамлашга кўмаклашиш мақсадида туман ҳокимлиги, 4 та сектор раҳбарлари ҳамда туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимлари ҳомийлигида амалга оширилди.
Туманимиздаги ўзини ўзи бошқариш органлари моддий техник базасини мустаҳкамлаш ҳамда маҳалла институтининг нуфузини янада ошириш мақсадида амалга оширилаётган бу каби тадбирлар фуқаролар йиғинларининг халқ билан яқинлигини янада яхшилаш, аҳоли ҳаётига демократик тамойилларни кенг жорий этишда муҳим аҳамият касб этади.
Робия ЙЎЛДОШЕВА.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶