БЕЗГАКНИ ЧИВИНЛАР ТАРҚАТАДИ
Безгак – ўткир юқумли касаллик бўлиб, анофе-лес, яъни безгак чивин-лари орқали юқади.
Безгак паразити инсон қонида яшаб, кўпаяди ва қизил қон таначаларида жойлашиб, уларни парчалайди ҳамда қон ишлаб чиқариш, асаб, юрак қон-томир ва организмнинг бошқа тизимларини ишдан чиқаради. Баъзан касаллик шунчалик оғир кечадики, агар даволаш ўз вақтида бошланмаса, бемор бир неча кундан сўнг вафот этади. Ҳарорат кўтарилганда ёки безгакнинг бошқа белгилари намоён бўлганда, албатта, шифокорга мурожаат қилиш керак.
Касаллик соғлом одамга чивин чаққанда, яъни касал одамни чаққан чивиннинг сўлаги орқали қўзғатувчилар соғлом одам организмига тушганда юқади. Касаллик тўсатдан бошланади: бемор совуқ қотиб қалтирайди. Сўнгра ҳарорати тез пасайиб, баъзан бир маромга тушиб, бемор қаттиқ терлайди, эртасига ўзини соғлом ҳис қилади. Кейин кун сайин иситма тутиб туради.
Бемор барвақт тўғри даволанганда соғлигига путур етмайди. Касалликнинг олдини олиш учун касалликни эрта аниқлаш ва даволаш керак. Безгак чивини кўп учрайдиган жойларда ҳимоя кийим-боши ва чивинни келтирмайдиган дорилардан, кечаси ётганда пашшахоналардан фойдаланиш тавсия этилади.
Тўлибой Атамуродов, туман СЭО ва ЖСБ паразитология бўлими мудири.
Жамол Камолов, шифокор-лаборант.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶