СОҒЛОМ ТУРМУШ ТАРЗИ – КЕЛАЖАК ПОЙДЕВОРИ
Соғлом турмуш тарзи бугунги кунда жуда кенг тарқалган тушунча бўлиб, у асосан ҳар бир инсон томонидан ўзига хос тарзда талқин этилади. Бундай турмуш тарзига асосан соғлом овқатланиш, ёмон одатлардан воз кечиш, кун режимига риоя қилиш кабилар киради.
Хизр эли маҳалласида жойлашган 46-сон умумтаълим мактабида ҳам cоғлом турмуш тарзи платформасига амал қилинган ҳолда тадбирлар ташкил қилинди. Мактаб педагогик жамоаси ва ўқувчи-қизлар “Соғлом турмуш учун 5000 қадам” юриш марафонида қатнашишди.
Шундан сўнг, 10-11-синфлар ўқувчи-қизлари билан ўтказилган соғлом овқатланиш мавзусидаги тренинг-машғулотлари ўтказилди. Машғулот давомида ўқувчиларга соғлом кун тартибини тўғри ташкил қилиш, соғлом овқатланиш ҳақида тушунча берилди. Ўқувчиларга соғлом овқатланишда овқат фақат табиий бўлиши ва таркибида барча керакли макро ва микро элементлар, витаминлар бўлиши кераклиги айтиб ўтилди.
Тўғри овқатланиш тизими танамиз учун зарарли бўлган ҳар қандай овқатдан воз кечишни англатади. Бундай егуликлар қаторига таркибида зарарли кимёвий қўшимчалар мавжуд бўлган ярим тайёр, тузли, ёғли маҳсулотлар, турли зираворлар, қовурилган ва дудланган овқатлар ва газланган ичимликлар киради. Шундан сўнг, машғулот қизиқарли интеллектуал ўйинлар давом эттирилди. Машғулотлар давомида ёшлар тўғри кун тартибига риоя қилиш, соғлом овқатланиш ва жисмоний машқлар билан мунтазам шуғулланиш кераклигига тушуниб етишди.
Адолат Маткаримова, 46-сонли мактаб психологи.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶