28.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
28.09.2026, 18:08
Қишлоқ хўжалиги 👁 257

ҒЎЗА ҚАТОР ОРАЛАРИ КУЛЬТИВАЦИЯ ҚИЛИНМОҚДА

ҒЎЗА ҚАТОР ОРАЛАРИ КУЛЬТИВАЦИЯ ҚИЛИНМОҚДА

Пахта – туманимиз қишлоқ хўжалиги асосий экинларидандир.

Жорий йилда 2021 йил ҳосили учун 350 та фермер хўжаликлари экин далаларининг 15030 гектарига пахта экиш режалаштирилди ва МЧЖ шаклидаги “Амударётех” ХЖ пахтачилик кластери билан фермер хўжаликлар ҳамда қишлоқ хўжалиги корхоналари ўртасида пахта етиштириб бериш бўйича контрактация шартномалари тузилди. Жами пахта майдонларининг 3762 гектарига “С-47-27”, 9517 гектарига “Султон”, 251 гектарига “Манғит-1” 1500 гектарига “Янги” навини экиш режалаштирилган.

Чигит экиш мавсумини қисқа муддатларда ва сифатли ўтказиш учун 65 та экиш отрядлари тузилиб, ушбу  отрядларга 145 дона ҳайдов, 385 дона чопиқ, 220 дона транспорт тракторлари, 213 комплект бороналар, 293 та мола, 60 та чизел, 211 та чигит экиш сеялкалар, 50 та оддий, 33 та лазерли ер текислагичлар, 350 та тиркамалар, 17 та ёқилғи ташиш агрегатлари ва ҳар бир отядга бир донадан хизмат кўрсатувчи кўчма таъмирлаш устахоналари бириктирилди.

Туманда 4 апрелдан бошлаб пухта тайёргарликлар асосида чигит экиш ишларига киришилди.

Айни кунларда униб чиққан ғўза ниҳоларига дастлабки ишлов бериш яъни культивация қилиш ишлари бошланиб кетди. Ушбу муҳим агротехник тадбирни сифатли ўтказиш мақсадида 90 та отядлар тузилди ва уларга 365 та культиваторлар бириктирилди.

Ҳар бир культиватор агрегатидан унумли фойдаланган ҳолда тадбирни 10-12 кунда сифатли тамомлаш чоралари кўрилди. Хусусан, механизаторларнинг узлуксиз ишлашига эришиш учун далалар бошларида кўчмали механизаторлар уйлари ташкил этилиб, уларда барча зарур шароитлар яратилди. Шунингдек, 365 нафар механизаторларнинг иш ҳақлари ҳар беш кунда ҳисоб-китоб қилиниб, рағбатлантирилмоқда.

Оқ олтин овулидаги “Полвонов Рахмон” фермер хўжалигига Қаҳрамон Полвонов раҳбарлик қилади.

Хўжалик аъзолари қишлоқ хўжалик экинларидан мўл ҳосил етиштиришда ўзига хос тажриба тўплашган. Улар ғўза чигитини ўз муддатларида экиш, униб чиққан ниҳолларга дастлабки ишлов бериш, ғўза парвариши давридаги ҳар бир агротехник тадбирнинг ўз вақтида, сифатли ўтказилиши кузги мўл ҳосилга пухта замин яратишини яхши билишади.

Уста деҳқонлар жорий йилги чигит экиш мавсумини 6 апрелдан 12 апрелгача сифатли ўтказишди, 60 гектар ерга пахта экишди.

Ҳозирги кунда униб чиққан ғўза ниҳолларини биринчи культивациялаш ишларини ҳам бошлаб юборишди.

Хўжаликда пахтадан ташқари 10 гектар буғдой майдони ҳам мавжуд. Ушбу буғдойзорлар қондириб суғорилиб, озиқлантирилгани боис бир текис ривожланмоқда.

Баҳорги ҳаракат – кузги баракат, дейди халқимиз. Ҳа, баҳорнинг ҳар дақиқасидан унумли фойдаланиб, эрта эккан, экинига ғамхўрлик қилган деҳқон ютқазмайди. Яратилажак ҳосил халқимиз турмуши обод, дастурхони тўкин бўлишига хизмат қилади, албатта.

О.РАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026