12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 21:34
Адабиёт 👁 358

МИРЗАНИНГ СОВFАСИ (мутойиба)

МИРЗАНИНГ СОВFАСИ (мутойиба)

Эртага Янгибой аканинг туғилган куни. Ўғиллари, қизлари неваралари билан келиб, ҳар сафар уйни тўйхонага айлантириб юборишади. Бир-икки кун олдиндан тадорик бошланади. Янгибой ака ғайратга кириб, мева-чева, қовун-тарвузларнинг сараларидан топиб келтиради, кампирини ҳам: “ҳамма нарсанг тайёрми, шира-шарбатдан нималар олдинг, нима етмайди, айт?” – деб қистагани-қистаган. Бошқа пайтда уйда нима харажатнинг бори-йўғи билан иши бўлмайдиган одам туғилган кунини нишонлашда ҳаммани ҳовлиқтиради.

Ўзи ҳам бир сўраганини яна қайта сўрайвериб, тараддудланиб юради. Бировнинг уйига меҳмонга борганда иззатни севган одам ўз уйингда ҳам  меҳмонга хизмат қилишни ўрнига қўймоғинг керак ахир! Номардшумшукнинг иши ўзга жойда иззат тилаб, ўз уйингга меҳмон келганда писиб ўтирмоқ!

– “Лазер” гуручинг борми? Пахта ёғи-чи? Пахта ёғининг палови мазали бўлади-да, айтаверадилар, кунгабоқар ёғи яхши деб, бекор гап, яхшилаб қиздирилса, пахта ёғига келадигани йўқ! Паловга қўй гўшти олиб келдим. Димламага товуқни эртага сўйиб бераман, ошкўклар борми?..

Чолининг қилиқларини яхши билган кампири келинларига кўз қисиб, имо билан йўлга солиб туради. Ўзи ҳам шошилаётган киши бўлиб ҳаракат қилмаса, “мукофот” олишини, келинлари ёнида изза бўлиб қолишини билади. Бир одам қисинганда қисинмаган, шошилганда шошилмаган одамдан ёмони йўқ, ҳар ҳолда Янгибой аканинг қоидаси шундай. Бир соат-ярим соат шундай шошилтириб, ишлар жойига тушгандай бўлгач, тамом, бу ёғига “қўйларни қирга ёйи-и-и-б” юраверади.

Шундай тараддудлар билан кун пешиндан оғди.

– Кампир, би..ир чой дамла, қолганини яна кўраверамизда, – деб супага чиқишга шайланаётганда Мирза машинасини долонгача бостириб келиб қолди. Янгибой ака ҳайрон бўлди. Мирза машинадан тушиб, юкхонани очди ва қичқирди:

– Ассалому алайкум, Янгака, туғилган кунингиз билан табриклаймиз! Бахтимизга кўп яшаб, соғ-саломат бўли-иб юравергайсиз Худойим!

Юкхонага зўрға бир амаллаб сиғдирилган катта гиламни туширишга уннайверди. Янгибой аканинг ҳайронлиги қувончга айланди; ким ҳам севинмайди дўстинг катта гилам совға қилаётган бўлса, гарчи ҳозирги замонда совға деган бир қарз бўлса ҳам... Худо етказса қайтариладида, шу кунги обрўни айтинг-а! Уйга киритмасдан эшикнинг ёнбошида тиклаб қўяди – ҳар келган одам кўриб ўтсин совғани! Шундай дўсти борлигини билсинлар!

Янгибой ака шундай учқур хаёллар билан ёрдамга шошилаётган эди, кичик ўғли келиб қолди.

Мирза иккови гиламнинг  букламини ёзиб, икки учидан кўтаришган эди, ўртаси ерга тегадиган. Югуриб бориб гиламнинг ўртасидан ўзи кўтарди. Супадан ўтиб, ичкарига киритмоқчи бўлиб йўналганларида Янгибой ака: “шу ерга қўйинг, шу ерга”, – деб уларни тўхтатди, ёйдириб, гулини ташқарига қаратиб ўратди ва икки тавақали зшикнинг ёнига тикка қўйдирди.  Нақ шипга тегиб турдида ўзиям!

Қучоқлашиб сўрашдилар. Янгибой ака Мирзага гал бермай раҳмат айтар:

– Сени укам десам, камлик қилади, сен ўғлимсан, ўғлимдан ҳам зиёдсан, – деб алқарди. – Сув обке! Мирза акангнинг қўлини ювдир! – деб невараларини шоширарди.

– Яхши, ҳали яна бор эди, – деб Мирза машинасининг ўнг томон олд эшигини очиб, бир нарсаларни олди.

Қирғовуллар! Ёшлигида овчиликка хийлагина қизиқиб, шуғулланган Янгибой аканинг қувончининг чеки йўқ, таърифлашга сўз йўқ! Иккита хўроз қирғовулни икки қўлида тутиб кўтарди, кампирига, келинларига кўз-кўз қилди:

– Қаранглар-а, қаранглар, суйлин, суйлин! – Унинг ёш болаларча шодонлиги невараларига ҳам юққан, қирғовулларни ушлаб кўргилари келиб, атрофини ўраб олиб, қий-чув қилишади, келинлар ҳам хурсанд, кампири ҳам.

– Хайрулла! Бу ёққа ке, мана буларнинг икковини ҳам тозала. Эртага меҳмонлар насиб этганини ейверади, харажат кўп, бугун суйлунларни ўзимиз еймиз, Худо хоҳласа, эшитдингми, кампир, ўзинг мазали қўлларинг билан би-ир димлама қил!

– Яхши, хўп бўлади, – деб кампири ҳам чолининг қувончига шериклигини билдирди.

Янгибой ака Мирзани ҳоли-жонига қўймай супага – юқорига судради.

– Хўп, машинани нарироққа қўйиб келай, – деса ҳам қўйиб юбормади, бу қув бола мени алдаб кетиб қолади, деб ўйлайди-да, ўзи ҳам томоғи тақиллаб, баҳона тополмай турган эди, зўр бўлди-да!

– Машинангнинг калитини бер, ана Хайрулла чиқариб қўяди.  Сен бу ёққа ўт. Ҳам ўғлимсан, ҳам жўрамсан, биласан-ку ҳамма билан ҳам таъбим олишавермайди, сени дим руйим суяди, – деб Мирзага гапиришга ҳам гал бермай бидирлади.

– Қўлингни ҳам шу ерга келиб ювдиришади, менинг қизчаларимга ҳам савоб керак-ку, тўғрими? Савобнинг каттаси меҳмоннинг қўлини ювдириш ва чайдиришда, дер эди қарияларимиз. Қани, қизлар, лаган, қумғон олиб келинг, Мирза акангнинг қўлини ювдиринг!

 – Менам сизни акам деб юрибман ахир, Янгака! Қанча эркалик қилсак, ҳазиллашсак кўтарасиз, шунинг учун нерга борсак, сиз билан боргимиз келади, гурунгларингизни яхши кўрамиз-да, Янгака! – деди Мирза ҳам  унинг мулозаматларига жавобан.

Ахир биров ҳиммат кўрсатиб турса, сен безрайиб тураверсанг инсофдан эмас-да.

Иккови бири “учириб”, бири “тушириб”, қирғовул димлама билан “Қоратов”ни  забт этиб, куннинг ботганини ҳам  сезмай қолишди.

– Энди мен борай, Янгака, эртага ҳам келаверайинми? – деб Янгибой акага савол ташлади бошқаларга кўз қисиб қўйиб.

– Ҳа? Сен келмай, ким келади, қизиқ экансан-а, ҳар ким ҳар вақтда келиб юрмасин деб, эртага соат  бешга қўйдик, ҳаммадан олдин  келиб шу ерда меҳмон кутиб, хизматларга бош бўлиб юр, мен орқайин ўтирайин, янги туғилган бўпадай бўлиб, хўпми!   

– Хўп, хўп! Қанча хизмат бўлса биздан, ака!

– Кампир, бери кел, Мирза инимга, ҳа, ўғлимга битта чиройли кўйлак олиб чиқ. Анови коробкаси ўзидан қиммат қаъда кўйлакдан эмас, зўридан обке! Қарасанг-а, шундай катта гилам кўтариб келибди! Суйлинларни айтмайсанми! Тўйида қайтсин, ўзимнинг яхши кўрган жўрам, ахир! Обке тез!

Янгибой аканинг қувончи ичига сиғмас, Мирзабой жўрасига қандай миннатдорчилик лойиқ бўлишини билолмаётгандай эди... Кўйлакни Мирзанинг қўлига бериб, фотиҳага қўл очди; узундан-узоқ дуони маржон тизгандай қилиб тилади, “зорманда”нинг кайфи уни шоирга ҳам айлантириб юборган эди. Машинасига миндириб, эртага вақтли келишини яна бир бора тайинлаб, кузатиб қолди.

Эртасига Мирза ҳаммадан олдин келди. Кўришаётиб кафтидаги пулни Янгибой аканинг кафтига “ёпиштирди”.

– Бу не? Кеча келтирдинг-ку совғани, бўлди-да...

– Эй-й, олаверинг-да, сизга қанча совға қилсак ҳам оз, олаверинг, – деб кулиб Мирза қўярда-қўймай, пулни олдирди. – Мен қозонбошда бўламан, ошпазларга қарашиб.

– Яхши, улар ҳам ҳозир келишди. Шу ёқдагиларга бош бўлиб ўзинг ҳаммасини “регулировка” қилиб юр ундай бўлса...

Орадан бир соатлар чамаси вақт ўтиб меҳмонлар кела бошлашди. Янгибой ака уларни кутиб, сўрашиб ўтирганида қизлардан бири: Саъдулла акамлар келди, – деб хабар берди.

Саъдулла – катта ўғли, ички ишлар ходими, бундай оилавий тадбирларга бирда келса, бирда келолмайди, уларнинг иши шундай, ҳукумат одами, элаштирмайсан, омон бўлсинлар, ишқилиб.

Янгибой ака ташқарига чиқиб, келини билан сўрашди, невараларини бирма-бир бағрига босиб кўришди.

– Нега кеча келмадинглар? – деб довлашди ўғли билан кўришаётиб. – Қани, кел супага, фотиҳа қилайлик. Ҳаммалари табриклаб, кичкинтойлари отасининг тиззасига ўтириб эркаланар экан, биттаси эшик ёнида тикка турган гиламни суриб юборди. Гилам девор ёқалаб йиқилди.

– Буни не, бу ерда қўйибсизлар? Ичкарига киритиб қўявермайсизларми? – сўради Саъдулла.

– Қара, қалингина, юмшоққина! Юрсанг, тўпиғинггача сингасан-да, бунда. Кеча Мирза аканг келтирган экан! Шу ерда турибди-да, киритармиз.

– Ҳа-я, кеча келмоқчи бўлиб турганимизда қўнғиротликлар билан қўшма машғулот бўлади, деган хабар келиб қолди. Дўкон олдида Мирза акамни кўриб қолдим-да, шундан бериб юбора қолай, дедим. Чунки мен келоламанми, келолмайманми, келинингизни билан болаларни бирор машина билан юборсам, бу ҳам халақит бериб юрмасин, дедим-да. Ўзим бугун  қистовли келдим. Биламан, телефонда табрикласам койийсиз, меҳмонларни кутиб олиб, чой ичиб дам олгунларича Сизни табриклаб келайин дедим. Тезроқ кетмасам бўлмас.

– Ҳа-а, бу гиламни сен бериб юборибмидинг Мирзага?!

– Ҳовва, – деди ўғли отасининг овозидаги оҳангни хурсандчиликка йўйиб, – Қўнғиротлик курсдош дўстим иккита қирғовул ҳам олиб келган экан. Шуларни ҳам бериб юбордим Мирза акамдан. Обкелгандир, шуни пиширишсин, мен ҳам дўстимнинг совғасидан тотиб кетайин, насиб бўлса.

– Суйлинларни ҳам сен бердинг-ми?!

– Ҳовва, мен бердим, – деди Саъдулла отасининг гапи оҳангларига ҳайрон бўлиб, тушунолмай.  – Нима бўлибди, айб иш қилибманми, қисинманг, дўстим браконьер эмас, тўрт йилдан бери уйида қирғовул етиштиради.

Янгибой ака Саъдулланинг кейинги гапларига парво қилмас, Мирзанинг “иши”га қойил қолиб бош чайқар, “айтаман-ов, икки марта совға берадиган Мирза борми сенга”, деб ўзини койир, ўзига-ўзи: ҳовлиқиб ўл, Янгибой, унга гап ҳам бермай жўбаладинг-а, ҳамиша шундай қилиб “тушасан”, – дер эди ичида.

Мирзанинг ғолибона тиржайган қиёфаси кўз олдига келиб, ҳар сафар ундан енгилганида, хотинининг “яхши бўпти, ажаб бўпти”, дея лаб буриб кулишларини тасаввур қилиб,  бадтар қоврилар: “ҳай яхши,.. ҳай яхши!..” – деб жилмайиб такрорларди, холос.

Турсунбой АБДУЛЛАЕВ.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026