12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 21:34
Адабиёт 👁 324

ЖАЙХУНДАЙ ЖЎШҚИН ИЖОД

ЖАЙХУНДАЙ ЖЎШҚИН ИЖОД

Тилларингда - номимдир,
Йўлларингда - қонимдир,
Кипригингда осилиб
Турган менинг жонимдир, - дея шеърлар битган, мустақиллик даври ўзбек адабиёти, хусусан, Қорақалпоғистонда ўзбек адабий муҳитининг ривожланишига ўзига хос ҳисса қўшган  шоирлардан бири Мансур Ахмедов ҳақида эшитиб, ижоди билан қизиқиб, изланиб кўрганимда аввалига кутубхоналардан маълумот тополмай қийналдим. Лекин кутубхоналардаги газета-журналларни излаб, шоир ҳақида маълумот тўплар эканман, менинг тасаввуримдаги шахс фақат шоиргина эмас, таржимон ва журналист қиёфасида ҳам намоён бўлди. Аввалига фақат шоир сифатида эътироф этилган бу инсоннинг моҳир журналистик мақолаларини газета саҳафаларида ўқиб, Ватан учун фидойи фарзанд эканлигининг гувоҳи бўлган бўлсам,  қорақалпоқ тилидан ўзбек тилига таржималарини  кўриб, билимдон таржимон эканлигини англадим. Изланишларим меваси сифатида шоирнинг нашр қилиниб, китобхонлар қўлига етиб келмаган шеърий тўплами менинг қўлимда! «Кипригингда осилиб турган менинг жонимдир…» Бу ёрга нисбатан ошиқнинг соғинчи, бетакрор ўхшатиши,  муҳаббати изҳоридир, инсон қалбига бесўроқ кириб келувчи илоҳий муҳаббатига қўйилган ёдгорлик, деган таассурот  кўнглимдан ўтди. Нимага китоб бунақа номланган, нималар ҳақида ёзилган эканлигини билиш иштиёқи билан китобни варақлар эканман, илк шеърий парча шоир шеърияти ҳақида, руҳияти ҳақида, кўнгил кечинмалари ҳақида гапираётгандек тасаввур уйғотди, диққатимни тортди. Нимага айнан бунақа шеър ёзган-у, нега бундай башорат қилган деган фикрлар кўнглимдан ўтди, дилимни ўртади. Мана ушбу мисралар:
Тўғри,
Ўқ қочмайди,
Ўқ отилади.
Лекин мен ўқдирман.
Қочаётган ўқ,
Ғашингизга теккан ёвни қулатиб,
Бир кун йўқ бўламан.
Йўқ бўламан!
Йўқ!!!

Ёки «Сурат ортидаги ёзув» шеърида шундай мисралар бор:
Онажон!
Фақат соғинганда бир қараб қўйинг,
Майлига,
оқмасин кўздан ёш сизиб,
Яхшилар қатори эслаган кўйи,
Қўйсангиз бас лабингизни теккизиб!


Бу мазмундаги шеърларни ўқиган пайтингиздаёқ бутун вужудингиз зир титрайди, ҳар бир инсон кўнглидан нималар кечиши, ҳар бир китобхоннинг ўзигагина аён. Шоирнинг шеърлари фақат ўзи учунгина эмас, унинг ички кечинмалари ўзи каби бошқа канча дилларга ўхшаш бўлса, шунчалик одамлар орасида яшаб қолаверади. Бу мисралар ҳар биримизнинг қалбимиз тубидаги, тилга чиқазиб айтолмайдиган дилрозларимиздек тилга кўчади, гўё. Чунки бу дунё ўткинчи, ўткинчи дунёда фақат эзгу ишларимиз, қилган яхшиликларимиз, шоирнинг «сурат ортидаги ёзув»идек ўтли мисраларигина авлодлардан-авлодларга ўтиб бораверади. Бу мисралар эскирмайди, ҳар бир ўқувчи тилида янгидан янграйверади, қалбида яшайверади. Шоир «Бир кун йўқ бўламан» деб баралла айтаётган бўлса-да, жисман бу дунёни тарк этишини табиат қонунидек тасвирлаган бўлса-да, лекин шеърлари билан инсонлар орасида қайта яшаш имкони берилган уларга.

Шоирнинг тўпламида турли мавзудаги шеърларни ўқиб, кўнглингиз равшанлашади. Бу шеърлар Ватан ҳақида, севги, садоқат ҳақида, соғинч ва ғам ҳақида, табиат ва ёшлик ҳақидаги мавзулардан иборат ажойиб гулдастага ўхшайди. Шеърлари инсон қалбига жуда яқин, тили содда, мазмунан залворли, ҳаёт ҳақиқатлигини рассомдек тасвирлай олган чиройли ташбеҳлардан, бой шеърий жанрлардан иборат эканлигининг гувоҳи бўламиз. Шоирнинг жуда катта кўнгил кенгликларини тасвирлаб бериш учун фақат вақт керак, олам рангларини кашф қилиш ва олам ичра инсон ҳаётини  ранглар билан тасвирлаш иштиёқи бошқача, лекин вақт жуда кам, шоир айтганидек:

Имкон бўлса эди менда,
чизардим-
Оламнинг номаълум сирларини ҳам.
Хаёли осмонни тутган шоирнинг
Ёзиб улгурмаган шеърларини ҳам.
Имкон керак фақат…

Дарҳақиқат, агар имкон бўлганида, агар шоир бевақт бу дунёни тарк этмаганида яна қанча шеърлар, қанча-қанча юракларни сел қилувчи мисралар, илоҳий муҳаббатнинг бир-биридан гўзал тасвири яратилган бўларди. Тўпламдан жуда катта мазмунли ишқ, дард, самимият акс этган шеърлар ўрин олган, бадиий тасвир воситалари жуда ўз ўрнида қўлланган, ранг-баранг мавзудаги мисралар китобхонни ўзига жалб қилади. Бу эса шоирнинг адабиёт илмини ҳам жуда яхши эгаллаганидан дарак беради. Жумладан, “Манғит” мувашшаҳи худди янги йилнинг самимий тилаклари сингари кўнглингизга етиб боради. Ҳар бир мисрасида фақатгина яхшиликларнигина ўз халқига илиниб турган фидойи Ватан фарзандининг самимий тилаклари ярқ этиб кўзга ташланади:

Талаблар тилайман ҳаққоний, дадил,
Савоблар тилайман муқаддас, улуғ.
Жавоблар тилайман оқил ва одил,
Бағринг бутун бўлсин, дийдоринг ёруғ.
Тинчлик - энг қимматли эҳсон муборак,
Тир мингу тўққиз юз тўқсон муборак!

Шоирнинг ижтимоий ҳаётнинг баъзи жиҳатларини, инсонлар орасидаги, фарзанд ва ота-она орасидаги меҳр-оқибатни бадиий тарзда тасвирлаган «Сўнгги армон» шеъри ҳеч қачон ўз қимматини йўқотмайдиган долзарб мавзуга бағишлангани билан диққатга сазовордир. Шеър оқибатсиз фарзанд ҳақида, уни ўзи емай едириб, киймай кийдириб, қишнинг қировли кунларида пахта териб топган пулини шаҳарда ўқиётган ўғлига юбориб, ўзи касал бўлса ҳам ўғлини ўйлаган, унинг ўқимишли инсон бўлишини орзу қилган, меҳр кўрмаган меҳрибон ота-она ҳақида:

Бир йил бўлди, бир столни

Сақлайди у чирмашиб.

Бугун эса волидаси

Омонатин топширди, - лекин фарзанд онани сўнгги йўлга кузатишга келмади, у катта одам, унинг вақти йўқ, қишлоқда ҳамма уни кутмоқда, у эса ўзи ўтирган лавозим столини асраб-авайлаш билан овора, бу ҳолатдаги оғир руҳий изтироб ва муаллиф кечинмалари мисралар мазмунига сингдирилган:
…«Боролмайман бугун, - деди, -
Шошилинч бир иш чиқди»
Бирдан ота кўзларидан
Икки томчи ёш чиқди…
Кўз ёшларин арта олмай,
Бир жилмайди телбаҳол.
Бу жилмайиш то умрбод
Қолар менинг эсимда.
Бундай ғариб табассумни
Кўрмаганман ҳеч кимда.
Сўнгги йўлга армон билан
Кетди она ниҳоят.
Йиғлаб ёзган ушбу шеърим
Оғир тушди бағоят.

Шоир ниҳоятда оғир бир ички изтироблар билан тасвирлаган бу ҳолат ҳалиям оқибатсиз фарзандлар орасида топилади. Шоир воқеликни худди рассом каби турли ранглар билан чизгандек таассурот уйғотади. Шоир ижодида ўзига хос катта ўрин эгаллаган жиҳатларидан бири бу «Жумаканинг гуррунглари» туркумидир. Бу кенг кўламли ҳангома таъбир жоиз бўлса, шоир Э.Воҳидов қаламига мансуб «Донишқишлоқ латифалари» ҳангомалар туркуми таъсирида ёзилган, десак хато бўлмас. Биламизки, Э.Воҳидов ижодида бадиий қаҳрамон Матмусанинг ўта соддалиги мисолида халқнинг ҳаётига боғлиқ фалсафий маънолар акс эттирилган, ҳажвий кулги моҳирона тасвирланган  бўлса, М.Ахмедов туркумидаги ҳангома ҳам айнан қишлоқдаги содда бир инсоннинг бошидан кечирган кулгили ҳолатлар, воқеалар силсиласида жуда теран фалсафий мазмунда акс эттирилган. Ўзгаларни алдашни ният қилиб ёлғон гапириши оқибатида аро йўлда ёлғиз ўзи қолиб кетганлигини кулгили тарзда тасвирлайди. Бу фикрларни биз қуйидаги парчада кўришимиз мумкин:

Кимки халқни алдамоқни
Ният қилса олдига,
Билинг, албат тушгусидир
Жумаканинг ҳолига! - деган мисралар орқали халқни алдовчи ёлғончилар аҳволига жуда мазмунли хулоса берилган.

Муаллиф шеъриятидаги ўзига хос хусусиятларидан бири маҳаллий  тил калоритининг сақланишидир. Шеърларда жуда содда ва ўринли, жуда усталик билан Манғит шевасига хос бўлган тил материалларидан фойдаланганки, бу фақат шеърларининг сўз бойлигини оширишга хизмат қилган дейиш мумкин. Шоир асар қаҳрамонларини тасвирлаш жараёнида уларнинг индивидуал нутқига жуда катта эътибор қаратган. Масалан, қуёшломо, адан, дўнгалак, қоптол, пот, сомсом, орқайин. чуғул, қаншар каби сўзлар халқ жонли тилида кўп қўлланилувчи сўзлардир, биз бу каби сўзларни асосан, ҳангомаларида кўпроқ учратамиз. Шоирнинг қайси мавзудаги шеърини ўқисак-да халқ дилига жуда яқин эканлигини англаймиз, чунки шоир халқнинг эзгу ниятларини, ўй-фикрларини, ҳис-туйғуларини шеърлари мазмунига сингдирган. Муаллиф бир шеърида шундай ёзади:

Бир куни кўзларим юмилар,
Юрагим ҳам тинар, жим бўлар.
Яхши-ёмон гапим тугайди
Ҳам зиёним, нафим тугайди. Дарҳақиқат, айни дамда шоир орамизда йўқ, лекин унинг ўтли мисралари ҳар бир китобхон қалбидан чуқур жой олиши шубҳасиз, бу дилрозлари эса фақатгина шоирнинг ўзиники эмас, балки канча-қанча шеърни севиб ўқиган, уққан қалбларнинг дилрозларидир.

Шу сабаб ҳам бу шеърият инсонлар қалбида мангу яшашга қодир:
Саҳифа узра тўкила бошлар.
Шудринг каби омонат ёшлар.
Шудринг каби ёшлари унинг
Шеърларимни ювади менинг.
Гуллай бошлар шунда ҳар томрим,
Бошланади иккинчи умрим!
Бошланади иккинчи умрим!..

Бугун биз шоирнинг дил тубидаги сир-асрорлари билан, қалб кечинмалари билан яқиндан танишдик, шеърлари орқали адабиёт майдонига чақмоқдек кириб келган бир шоир лирик кечинмаларини ўқиб, мазмун-моҳиятини англаб олишга уриндик, умид қиламизки шоир шеърлари сизларнинг ҳам қалбларингиздан чуқур жой олади.
Шоирнинг руҳлари шод, охиратлари обод бўлсин.

Раъно ИБРАГИМОВА,
Тошкент Давлат Аграр Университети Нукус филиали катта ўқитувчиси.

***

Бўлсин
Қаторда юрган ҳар йигитнинг аввал
Кўкрагинда ўти-олови бўлсин.
Кимману кимдан камман, деб ҳар маҳал
Ўз-ўзина берар сўрови бўлсин.


Минг ноз этган билан, жувон қиз бўлмас,
Минг ойнак, азизим, битта кўз бўлмас,
Ҳаргиз, ҳар кимсанинг ўз вақтинда, бас,
Бошга қўнар қори, қирови бўлсин.

Дунё дўнгалакдур, тинмай айланар,
Амру-фармойишга кўнмай айланар,
Гўё кўру, кару, гунгдай айланар,
Хар кимсанинг адлу-инсофи бўлсин.

Остинда -тулпори, қалбинда-жўши,
Дўсту ёрон билан ўтса ёз - қиши,
Сўнгги йўлга кетар бўлса ҳар киши,  
Сочин юлиб йиғлар бирови бўлсин.

Ўғил - қанотли от, қиз - қанотли қуш,
Тирноққа зор банда мисоли беҳуш,
Фарзандим деб йиғсанг сийму-зар, кумуш,
Уларнинг ҳам сенга сийлови бўлсин.

Дарғасиз кемадир ёлғиз ҳар хотин,
Жиловсиз от дерлар ёлғиз эр зотин,
Мансур шундай баён этар муродин,
Ҳар кимнинг дарғаю жилови бўлсин.

Мансур АҲМЕДОВ.

 

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026