Суд раиси Беш овул маҳалласи фаоллари билан учрашди
2021 йил май ойининг 20 куни фуқаролик ишлари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Амударё тумани суди раиси Атамуратов Қайрылла Зинатдинович, Амударё тумани Беш овул маҳалласи фаоллари иштирокида учрашув ўтказилди.
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси Т.К.Нарбаева ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси М.Қ.Камалов томонидан тасдиқланган Қорақалпоғистон Республикасида жиноятларни жиловлаш, жиноятчилик профилактикасини янада такомиллаштириш, одил судловни таъминлаш ва коррупциядан ҳоли ҳудудга айлантириш бўйича Йўл харитаси тасдиқланган эди. Мазкур Йўл харитасининг 24-банди ижросини таъминлаш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси суди ва Қорақалпоғистон Республикаси маъмурий суди раислари ҳамда ички ишлар вазири томонидан судьяларнинг фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари билан ҳамкорликда ҳудуддаги профилактика инспекторларини жалб этган ҳолда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олишга қаратилган аниқ мақсадга йўналтирилган тадбирлар ўтказиши белгиланган.
Шу муносабат билан ўтказилган тадбирда “Қорақалпоғистон Республикасида жиноятларни жиловлаш жиноятчилик профилактикасини янада такомиллаштириш, одил судловни таъминлаш ва коррупциядан ҳоли ҳудудга айлантириш бўйича Йўл харитаси, 2021 йил 8 февраль куни қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Сайлов қонунчилиги такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги ЎРҚ-670-сонли ва Ўзбекистон Республикасининг Конститутциясига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида ЎРҚ-671-сонли Қонунларининг мазмун-моҳияти ҳақида тушинтириш берилди.
Қ.З.Атамуратов, фуқаролик ишлари бўйича Амударё тумани суди раиси

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶