12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 22:46
Қишлоқ хўжалиги 👁 499

Амударё туманида ғалла ўрим-йиғими мавсуми бошланди

Амударё туманида ғалла ўрим-йиғими мавсуми бошланди

Мавзуга оид фотогалерея

Туманимизда 2021  йил ҳосили учун экилган бошоқли дон экинини нес-нобуд қилмасдан қисқа муддатларда йиғиб олиш ишлари бошлаб юборилди. Хусусан, 7 июнь куни Ўрта қалъа овулидаги "Қадамбой Пўлат" фермер хўжалигида ғалла ўрим-йиғимининг бошланиши муносабати билан кўргазмали семинар ўтказилди. 

Унда Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири Алишер Якубов, туман ҳокими Султонбой Йўлдашев, соҳа мутасаддилари, ММТП раислари ва фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирок этдилар. Семинарда мутасаддилар туманда бошоқли дон маҳсулотлари, хусусан, ғалла экиш борасида олиб борилаётган ишлар хусусида тўхталдилар.

Қайд этилганидек, ўтган йилги экиш мавсумида туман бўйича 324 та фермер хўжаликларининг 3800 гектар майдонига ғалла экилган бўлиб, амударёлик ғаллакорлар жорий йилда 9 500 тоннадан ортиқ "қирмизи дон" ҳосилини давлат омборларига топширишни режа қилишган. Шундан 25 та фермер хўжаликлари тасарруфидаги 316,8 гектар майдондан 950 тонна уруғлик дон етиштириш режалаштирилган.

Туманда 2021 йил ҳосили учун экилган бошоқли дон экинларини қисқа муддатларда ўриб-йиғиб олиш бўйича туман штаби ташкил этилган. Бу борада ишлаб чиқилган чора-тадбирлар дастурига кўра етиштирилган бошоқли дон ҳосилини 16 июндан 5 июлгача  ўриб-йиғиб  олиш графиклар  тузилди.

Ўрим-йиғим ишларини уюшқоқлик билан ўтказиш бўйича 18 та ўрим-йиғим отрядларига жами 109 нафар маъсуллар, 18 та комбайнлар бириктирилган ҳамда улар соз  ҳолатга  келтирилиб, мавсум давомида тинимсиз ишлашини таъминлаш мақсадида  эҳтиёт қисмлар заҳиралари яратилган. Ушбу отрядларга зарур техника ва механизмлардан 54 та юк автомабиллари, 36 та транспорт тиркамалар, 18 та кўчма таъмирлаш устахоналари, 18 та ёқилғи ташиш агрегатлари жалб этилган.

Маълумот тариқасида келтирилишича, туманда жорий йилги ғалла ўрим-йиғими, ғаллани ташиш, сомондан тозалаш ва ғалладан бўшаган майдонларда пешма-пеш шудгорлаш ишларини ташкил қилиш учун  жами 1 млрд 601 млн сўмлик  пул маблағлари зарур  бўлади. Ушбу тадбирлар мутасадди идоралар томонидан тегишли тартибда молиялаштирилган.

Семинарда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида жорий йил ҳосили учун экилган ғалла экинидан бўшайдиган майдонларнинг 1997 гектарига такрорий экинлар экиш борасида ҳам кенг тушинчалар берилди. Хусусан, 258 гектар ерга сабзавот, 35 гектар ерга картошка, 337 гектар ерга дуккакли экинлар, 900 гектар ерга шоли, 373 гектар ерга мойли экинлар, 94 гектар ерга озуқа экинлар экиш режалаштирилганлиги қайд этилди.

Шу куни туманда илк бора "Қадамбой Пўлат" фермер хўжалигида жорий йилги ғалла ўрим-йиғими ишларига киришилди. Ишонамизки, амударёлик ғаллакорлар бу йил ҳам ҳар йилги анъаналарга содиқ қолган ҳолда ғалла топшириш бўйича мажбуриятларини ортиғи билан адо қиладилар ва халқимиз дастурхонининг тўкин-сочинлигига муносиб ҳисса қўшадилар.

Чарос Арслонова, туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати раҳбари.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026