14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 17:56
Сиёсат 👁 13,328

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Норбоева Амударё туманига ташриф буюрди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Норбоева Амударё туманига ташриф буюрди

Мавзуга оид фотогалерея

10 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Норбоева Амударё туманига ташриф буюрди.

Сенат Раиси дастлаб Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Мурат Камалов, туман ҳокими Султонбой Йўлдошев ва Республика фаоллари билан биргаликда туманимиздаги Дурунки маҳалласида бўлиб, маҳалла фуқаролар йиғини фаоллари, аҳоли ҳамда ёшлар билан учрашди.

Меҳмонлар маҳалла фуқаролар йиғини биноси олдидаги сунъий қопламали майдончада туманимизда илм-фан, спорт соҳасида юқори натижаларга эришаётган ёшлар билан учрашди. Йиғилганлар орасида фан олимпиадасининг Ўзбекистон Республикаси босқичи, бир неча спорт турлари бўйича ўтказилган Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон чемпионатларининг ғолиб ва совриндорлари бор эди. Ёшларни рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлаш, уларнинг янада юксак чўққиларни забт этишларига умид, ишонч туйғуларини ўйғотиш мақсадида фаол ёшларга фахрий ёрлиқлар ва велосипедлар совға қилинди. Фан олимпиядалари, спортнинг турли йўналишлари бўйича нуфузли мусобақалар ғолиблари ўзларига қаратилган бу каби эътибордан мамнун бўлдилар.

Сўнгра меҳмонлар Дурунки маҳалла фуқаролар йиғини биноси, бу ерда йиғин ходимлари ва ташриф буюрувчилар учун яратилган шароитлар, фуқаролар йиғини ҳузуридаги турли комиссиялар фаолияти билан яқиндан танишдилар. Фуқаролар йиғини биносининг мажлислар хонасида маҳалла фаоллари билан учрашув ўтказилди. Учрашув давомида меҳмонларга фуқаролар йиғинининг бугунги кундаги фаолияти, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш борасида амалга ошираётган ишлари ҳақида маълумотлар берилди.

Тадбир давомида Тош қалъа маҳалла фуқаролар йиғини ҳузуридаги комиссия аъзоси Пардагул Ўрозбоева, Янгиобод маҳалла фуқаролар йиғини раиси Зебо Ражабова, 14-сонли мактаб битирувчиси, қозоқ тили бўйича фан олимпиадасининг Ўзбекистон миқёсидаги босқичи ғолибаси Балкумис Реимбаева лар сўзга чиқиб, мамлакатимизда аҳоли фаровонлигини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.

Шундан сўнг Сенат Раиси аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланилиши, ихчам иссиқхоналар қурилиши, оила чорваси, айниқса, асаларичилик ва паррандачиликни ривожлантириш борасида олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишиш мақсадида “Ўрта қалъа чорвадори” агрофирмаси фаолиятига ташриф буюрди.

Боғ маҳалласи ҳудудида жойлашган мазкур агрофирма раҳбари Эркин Расулов 2019 йилда 1 млрд 200 млн сўмлик банк кредити ҳамда Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан асаларичилик тармоғини йўлга қўйган. Танзила Норбоева ва Мурат Камоловлар агрофирмада амалга оширилаётган ишлар билан танишиш мобайнида ишчилар учун яратилган шарт-шароитлар, агрофирмада эришилаётган ютуқлар, аҳоли дастурхонига етиштириб берилаётган асал маҳсулотлари сифатига юксак баҳо берди. Таъкидлаш керакки, агрофирмада ишнинг тўғри йўлга қўйилгани ва ишчиларнинг самарали меҳнати эвазига биргина 2020 йилги мавсумда 2 тоннадан ортиқ юқори сифатли асал етиштирилиб, 90 млн сўм соф фойда кўрилган.

Танзила Норбоева амударёлик қишлоқ хўжалиги тадбиркорларининг ишларини оммалаштириш, уларни қўллаб-қувватлаш, айниқса асаларичиликни янада ривожлантиришда ёшларнинг фаол иштирокини таъминлаш, шу орқали аҳолининг бандлик даражасини ошириш бўйича масъулларга зарур тавсиялар берди.

Меҳмонлар Боғ маҳалласидаги ипак қурти боқиб, пилла етиштираётган ва даромад олаётган оилалардан бирига ташриф буюрдилар. Оила бекаси Дилором Эшманова жорий йилги мавсумда 19 грамм ипак қурти парваришлаб, 56 кг пилла ҳосили етиштириш бўйича фермер хўжалиги билан пудрат шартномасини тузган. Танзила Норбоева ва Мурат Камоловлар ипак қурти боқишнинг машаққатларини енгиб, мўл ҳосил етиштирган пиллакорлар билан самимий мулоқот қилдилар.

Ташриф давомида меҳмонлар гиламдўзлик фаолияти билан шуғулланиб, юқори даромад олаётган яна бир оилага ташриф буюрдилар. Ишсиз аҳолининг бандлиги таъминланишига кўмаклашиш мақсадида масъуллар ёрдами билан ташкил қилинган цехлар гилам тўқиш учун зарур бўлган маҳсулотлардан жун, ип, қозон, бўёқ ва бошқа тўқиш ускуналари билан таъминланган бўлиб, тўқиш жараёнига 35 нафар ишсиз аёл-қизлар жалб қилинган. Шулардан тўрт нафари “Аёллар дафтари”га, уч нафари “Ёшлар дафтари”га киритилган аёл-қизлардир.

Сенат Раиси туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими биносида бўлиб, бу ерда бўлим ходимлари учун яратилган шароитлар, уларнинг иш жараёни билан яқиндан танишди. Меҳмонларга Амударё тумани Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимининг оилаларда ва маҳаллаларда фаол иш олиб бориш, ёш авлодни турли зарарли оқим ва таъсирлардан сақлаш, инсоний қадриятларни мустаҳкамлаш, аҳоли муаммолари билан ишлаш ва таъсирчан жамоатчилик назоратини амалга оширишда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига услубий-амалий кўмаклашиш соҳаларидаги фаолияти ҳақида батафсил маълумотлар берилди.

Шу ернинг ўзида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Халқ депутатлари туман кенгаши депутатлари ҳамда туман фаоллари билан учрашув ташкил қилинди.

Учрашувда туманимиз фаоллари ёшларни она Ватанга муҳаббат руҳида тарбиялаш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 5 мартдаги “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамият ҳаётидаги фаол иштирокини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорининг тумандаги ижроси, хотин-қизлар ўртасида соғлом турмуш тарзини ва тиббий маданиятни ривожлантириш, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган ижтимоий ҳимояга мухтож аҳолини оддий қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида сўз юритдилар.

Маълумот тариқасида айтиш керакки, туманда “Аёллар дафтари”га 30 ёшдан ошган 1832 нафар аёллар киритилган. “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида амалий ишлар олиб борилмоқда. Хусусан, жорий йилнинг шу даврига қадар 1473 нафар хотин-қизларга амалий ёрдамлар кўрсатилган бўлиб, 567 нафар ишсиз аёлларнинг бандлиги таъминланган. Шунингдек, 225 нафар хотин-қизлар касб-ҳунарга қайта ўқитилиб, 55 нафарига томорқадан фойдаланиш учун ёрдам берилган ҳамда 398 нафар аёлларга тадбиркорлик қилиши учун кредит олишда амалий ёрдамлар кўрсатилган. Бундан ташқари, 173 нафар боқувчисини йўқотган эҳтиёжманд аёллар, 65 нафар ижтимоий ёрдамга муҳтож I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган аёлларга, 19 нафар қарамоғида ногирон фарзанди бўлган аёлларга моддий ёрдамлар ажратилган.

Учрашув мобайнида туманда ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида қилинаётган ишлар хусусида ҳам сўз юритилди. Қайд этилишича, тумандаги ҳар бир маҳалла кесимида ишсиз, тадбиркорлик фаолияти ҳамда
касб-ҳунарга ўқиш истагида бўлган, ижтимоий муаммоли 6 753 нафар ёшлар “Ёшлар дафтари”га киритилган бўлиб, уларни ижтимоий ҳимоя қилиш мақсадида қатор ишлар олиб борилмоқда. Хусусан, жами 731 нафар ишсиз ёшларни доимий ва жамоат ишларига жойлаштириш орқали бандлигини таъминланган. 243 нафар ёшларга тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун 3 млрд 167 млн сўм кредит маблағларини ажратилган ҳамда 245 та янги иш ўринлари яратилган. Қишлоқ хўжалиги соҳасида ёшлар бандлигини таъмминлаш мақсадида 4408 нафар ёшларга 1378 гектар ер майдонлари ажратилган. Ҳозирги кунда 265 нафар тадбиркорликка ва 60 нафар ёшлар касб-ҳунарга ўқитилган. Бу борадаги самарали ишлар натижасида жорий йилнинг шу даврига қадар “Ёшлар дафтари”га киритилган 6753 нафар ёшлардан 3376 нафари “Ёшлар дафтари”дан чиқарилган.

Учрашувда Сенат раиси маҳаллий Кенгаш фаолиятини янада жонлантириш, туманни иқтисодий ва ижтимоий жиҳатдан янада ривожлантириш бўйича таклиф ва тавсиялар берди.

Тадбир давомида "Темир дафтар" ва "Аёллар дафтари"да турган юртдошларимизга совғалар топширилди.

Туман ҳокимлигинг Ахборот хизмати.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019 “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) 13.08.2019 КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) 31.07.2019 СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) 31.07.2019 МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) 31.07.2019 "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) 31.07.2019 Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? 13.07.2019 Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) 13.07.2019 Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) 01.07.2019 Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) 30.06.2019 ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ 24.06.2019