Аҳолининг мурожаатлари ўрганилди
Барчамизга маълумки, сўнги йилларда табиий иқлим шароити туфайли кўплаб сув танқислиги муаммолари вужудга келяпти. Бундай муаммолар Ўзбекистоннинг барча ҳудудида бўлгани каби Қорақалпоғистон Республикасини ҳам четлаб ўтмаяпти. Асосан, қишлоқ хўжалиги соҳаси билан шуғулланувчи жанубий туманлар аҳолиси сув етишмовчилиги муаммосидан қаттиқ азият чекмоқдалар. Бу каби муаммолар натижасида бир қанча тушунмовчиликлар ҳамда норозиликлар келиб чиқмоқда.
Хусусан, ижтимоий тармоқларда Амударё тумани Амир Темур овули Тувулға аҳоли пунктида яшовчи бир гуруҳ фуқаролар томонидан билдирилган видеомурожаат тумандаги тегишли мутасадди ташкилотлар томонидан ўрганилиб, муаммоларни баратараф қилиш юзасидан қатор амалий ишлар олиб борилмоқда.
Айтиш керакки, Амир Темур овули Манғит Арна каналининг энг қуйи қисмида жойлашган бўлиб, Амударёдан олинаётган мавжуд сув заҳираси ўтган йилга нисбатан 50 фоизга камайганлиги овул ҳудудига сув етказиб беришда кўплаб муаммоларни келтириб чиқармоқда.
Мазкур муаммоларни бартараф қилиш мақсадида “СНП-500” насоси олиб келинди. Насос Тувулға аҳоли пунктига ўрнатилиши режалаштирилган. Шунингдек, дарёдаги мавжуд сув заҳираси камлиги боис Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги бошқармаси томонидан Манғит Арна канали бошидаги 6 та насослардан 3 тасини қўшишга рухсат берилган бўлиб, агар ушбу чеклов олиб ташланса, 6 та насосларнинг барчасини қўшиш имконияти юзага келади ва Амир Темур овули сув билан таъминланади.
Қолаверса, сув тақчиллиги муаммосини юмшатиш мақсадида Манғит Арна канали Манғит шаҳридан Амир Темур овулигача экскаватор орқали қазилмоқда.
Қолаверса, ҳозирги кунда Амир Темур овули худудига 11 км ичимлик сув тармоқларини тортиш хамда 1 та сув тарқатиш иншооти қуриш ишлари амалга оширилмоқда.
Ҳозирги кунда 7 км ичимлик суви қувурлари олиб келиниб, 1 км сув тармоқлари ётқизилди ва қурилиш-монтаж ишлари давом эттирилмоқда.
Бу ишлар тўлиқ амалга ошса, Амир Темур овулидаги маҳаллаларни белгиланган тартиб асосида, навбатма-навбат сув билан таъминлаш режалаштирилган.
Туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶