12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 20:14
Спорт 👁 468

ШАРОФИДДИН БОЛТАБОЕВ АМУДАРЁЛИКЛАР ФАХРИ

ШАРОФИДДИН БОЛТАБОЕВ АМУДАРЁЛИКЛАР ФАХРИ

Шарофиддин Болтабоев номини эшитганда туманимиздаги ҳар бир амударёлик қалбида ўзгача бир фахр, ҳавас уйғонади. Амударёлик спортчи Шарофиддин Болтабоевнинг дзюдо спорти бўйича дунёдаги нуфузли мусобақаларда эришаётган ютуқлари, қўлга киритган совринлари спортчиларимизни янада руҳлантириб, олға интилишларига туртки бўлмоқда, десак асло муболаға бўлмайди.

Шарофиддиннинг спортга бўлган қизиқиши болалик чоғларидан жуда юқори бўлган. У тумандаги 1-сонли умумтаълим мактабида таълим олаётган кезлариданоқ Болалар-ўсмирлар спорт мактабида спортнинг дзюдо тури билан шуғуллана бошлаган. Мактабни тамомлагач, Чирчиқ Олимпия заҳиралари коллежида таълимни давом эттириб, 2014 йилда коллежни тугатган. Шу даврга қадар ёш чемпион дзюдо спорт тури бўйича қатнашган мусобақаларида эришган натижаларига кўра 81 килогргамм вазн тоифасида дунё рейтингида 4881 балл билан 7-ўринда туради.

Таъкидлаш керакки, Шарофиддин Болтабоев кўпгина халқаро турнирларда, Осиё ва жаҳон чемпиoнатларида фахрли ўринларни эгаллаб, юртимиз байроғини кўкларга кўтариб келмоқда. Айниқса, сўнгги икки йилда қўлга киритган ютуқлари фахрланишга арзийди. Жумладан, Ўзбекистон дзю-до терма жамоаси аъзоси Шарофиддин 2019 йил Тошкентда бўлиб ўтган “TASHKENT GRAND  PRIX – 2019” халқаро мусобақасида 81 килограмм вазн тоифасида иштирок этди. Илк – саралаш босқичида рақибини атиги 2 сонияда мағлуб қилиб, фахрли биринчи ўринни эгаллади ҳамда дзюдо бўйича халқаро гранд-при рекордини янгилади.

Шунингдек, амударёлик ёш чемпиoн 2020 йилда Франция пойтахти Париж шаҳрида «Катта Дубулға» туркумига кирувчи нуфузли турнирда иштирок этиб, муросасиз баҳсларда фахрли 2-ўринни эгаллади ҳамда кумуш медаллари сонини яна биттага кўпайтирди.

Чемпион юртдошимизнинг 2021 йил 18 февралда Исроил пойтахти Тель-Авивда дзюдо бўйича «Катта Дубулға» турнирида иштирок этиб, қўлга киритган ғалабаси Токио Олимпиадаси учун навбатдаги 1000 очкони олиб келди. Қолаверса, Шарофиддин Болтабоев 2021 йил 5 март санасида Тошкентда ўтказилган «Катта Дубулға» мусобақасининг кумуш медалига ҳам сазовор бўлди ва қимматли 700 рейтинг очкосини қўлга киритди.

Юртдошимиз, дзюдо чемпиони Ш.Болтабоевнинг мислсиз ғалабалари билан доим фахрланамиз.

Чарос Арслонова.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026