14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 17:57
Сиёсат 👁 234

Ўзбекистон Республикаси Президентининг туман Халқ қабулхонаси самарали фаолият юритмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг туман Халқ қабулхонаси самарали фаолият юритмоқда

Маълумки, мамлакатимизда давлатимиз раҳбари ташаббуси билан инсонларни қийнаётган муаммоларни аниқлаш, уларни ҳар томонлама ижобий ҳал қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхонаси ҳамда унинг ҳудудий бўлинмалари ташкил этилди. Халқ қабулхоналари ташкил этилиши жойларда аҳолининг узоқ йиллар давомида қийнаб келган муаммолари билан ишлашга, уларнинг аксарияти жойида ҳал этилишига замин яратди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Амударё туманидаги Халқ қабулхонаси бугунги кунда аҳоли мурожаатлари билан ишлаш, бу борада қабул қилинаётган қонун ҳужжатлари ижросини таъминлашда самарали фаолият юритиб келмоқда. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Аҳоли муаммолари билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига асосан жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқилиши борасида жорий йилнинг ўтган олти ойи давомида салмоқли ишлар амалга оширилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Амударё туманидаги Халқ Қабулхонасига жорий йил 6 ой давомида жисмоний ва юридик шахслардан жами 775 та мурожаатлар рўйхатга олинган бўлиб, шундан 721 таси ёзма ҳамда 54 таси оғзаки мурожаатлар ҳисобланади. Ушбу мурожаатларнинг 732 таси худуддаги ташкилотларга, 27 таси юқори турувчи ташкилотларга мазмунан тегишлилиги бўйича ўрганиш учун юборилган бўлиб, 16 та мурожаатлар жойида тегишли корхона ва ташкилотларни жалб этган ҳолда чоралар кўриш мақсадида туман Халқ қабулхонасида қолдирилган.

Келиб тушган мурожаатларнинг 555 таси яъни, 72 % қаноатлантирилган бўлиб, шундан 178 таси ўзининг ижобий ечимини топган. 371 таси ҳуқуқий маслаҳат ва маълумот бериш орқали ҳал қилинган бўлса, 171 тасига тушунтириш ишлари олиб борилган, қолган 47 та мурожаатлар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилиш мақсадида мазмунан кўриб чиқилмоқда.

Айтиш керакки, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш мақсадида ташкил этилган секторлар кесимида туман Халқ қабулхонаси ҳамда сектор раҳбарлари ҳамкорлигида жойларда ўтказилаётган оммавий сайёр қабулларда ҳам кўпчилик муаммоли масалалар ўз ечимини топмоқда.

Жумладан, жорий йилнинг шу даврига қадар жойларда жами 24 маротаба сайёр қабуллар ўтказилган бўлиб, уларда аҳоли томонидан 138 та мурожаатлар йўлланган. Шундан 58 та мурожаатлардаги масалалар қаноатлантирилган, 53 нафар фуқароларга мурожаатлари юзасидан асосли тушунтириш берилган, қолган мурожаатлар ўрганилмоқда.

Жорий йилнинг 8 июль санасида тумандаги 1-сектор ҳудудига кирувчи Қипчоқ шаҳарчасида ана шундай сайёр қабул ўтказилди. Сайёр қабулда Ўзбекистон Республикаси Президентининг тумандаги Халқ қабулхонаси мудири Эркин Ражабов, 1-сектор котиби Отабек Оллоёров ҳамда аҳоли вакиллари иштирок этдилар. Қабул жараёнидан аҳоли томонидан жами 8 та турли мазмундаги мурожаатлар йўлланди.

Мурожаатларда ички кўчаларга тош шағал ётқизиш, тикувчилик билан шуғулланиш учун имтиёзли кредит олишда, трансформаторни ишга тушириш, бандлигини таъминлаш, ер участкаси ҳужжатларини расмийлаштиришда амалий ёрдам сўраш мазмунидаги масалалар ўрганилди.

Шулардан Дилрабо Раҳимова ҳамда Қундузой Қураловаларнинг тикувчилик билан шуғулланиш учун имтиёзли кредит олишда амалий ёрдам сўраб қилган мурожаатлари шу ернинг ўзида тегишли масъуллар билан келишилган ҳолда ижобий ҳал этилди. Қолган мурожаатлар ўрганилиб, ўз ечимини топиши таъминланмоқда.

Қайд этиш жоизки, мамлакатимиздаги ёшларга оид давлат сиёсатида олиб борилаётган кенг қамровли ислоҳотлар мазмун-моҳиятини тушунтириш, ёшлар билан ишлашда маданий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, уларда Ватанга муҳаббат ва садоқат, юрт равнақи йилида амалга оширилаётган чора-тадбирларга даҳлдорлик туйғуларини шакллантириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Амударё туманидаги Халқ қабулхонаси ҳамда сектор раҳбарлари томонидан жойларда 24 маротаба ёшлар билан учрашувлар ўтказилган. Учрашувларда ёшларни қийнаётган муаммолар ўрганилган ҳамда уларни ҳал этишга амалий ёрдам кўрсатилган.

Инсонларнинг дард-у ташвишлари, муаммоларини тинглаш, уларга кўмак бериш мақсадида амалга оширилаётган шу каби қатор саъй-ҳаракатлар натижасида аҳоли турмуш шароитлари яхшиланиб, халқимизнинг давлат органларига ишончи ошмоқда.

Э.Д.Ражабов, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қорақалпоғистон Республикаси Амударё  туманидаги Халқ қабулхонаси мудири.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019 “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) 13.08.2019 КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) 31.07.2019 СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) 31.07.2019 МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) 31.07.2019 "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) 31.07.2019 Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? 13.07.2019 Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) 13.07.2019 Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) 01.07.2019 Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) 30.06.2019 ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ 24.06.2019