12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 23:01
Иқтисодиёт 👁 296

1-ярим йилликда Амударё тумани Давлат солиқ инспекцияси томонидан давлат бюджети даромадларига 31 млрд. сўм маблағ ундирилди

1-ярим йилликда Амударё тумани Давлат солиқ инспекцияси томонидан давлат бюджети даромадларига 31 млрд. сўм маблағ ундирилди

Мамлакатимизда иқтисодиётни янада ривожлантириш борасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилаётган бўлиб, бу борада самарали солиққа тортиш тизими ва давлат солиқ хизмати органларининг фаолияти алоҳида аҳамият касб этади.

Давлат солиқ органларининг солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши, солиқларнинг тўғри ҳисоблаб чиқарилиши, тўлиқ ва ўз вақтида тўланиши устидан назоратни таъминлаш, солиқларнинг Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ва давлат мақсадли жамғармаларига тўлиқ ҳамда ўз вақтида тушишини, солиқ тўловчилар ва солиқ солиш обьектларининг ўз вақтида ҳамда ишончли ҳисобга олинишини таъминлаш каби қатор вазифаларни амалга ошириш борасида Амударё тумани Давлат солиқ инспекцияси самарали фаолият юритиб келмоқда.

Шунингдек, туман Давлат солиқ инспекцияси солиқ тўловчилар билан ишлашни такомиллаштириш, солиқ тўловчиларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш бўйича қатор чора-тадбирларни амалга ошириб, солиқ тўловчиларга солиқ мажбуриятларини бажаришда ҳар томонлама кўмаклашиб келмоқда.

Маълумот тариқасида айтиш керакки, жорий йилнинг 1-ярмида Амударё тумани Давлат солиқ инспекцияси томонидан давлат бюджети даромадларига 31 млрд. сўм маблағ ундирилиб, режа амалда 113,8 фоизга бажарилди. Яъни, режага нисбатан 3,8 млрд. сўм кўп маблағ ундирилди.

Шунингдек, жорий йилнинг июль ойи ҳолатига туманда жами 1352 та тадбиркорлик субъектлари рўйхатдан ўтган бўлиб, шундан кичик тадбиркорлик субъектлари сони 1 минг 22 тани ташкил қилади ҳамда ҳозирги кунда самарали фаолият кўрсатиб келмоқда. Шундан июнь ойида 23 таси янгидан рўйхатдан ўтиб, ўз фаолиятини бошлаган бўлса, 10 таси фаолиятини қайта тиклаган корхона-ташкилотлар ҳисобланади. Якка тартибда меҳнат фаолияти билан шуғулланиш мақсадида 1 июль ҳолатига жами 1 минг 431 нафар якка тартибдаги тадбиркорлар рўйхатдан ўтган.

Туман Давлат солиқ инспекцияси жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғини ҳисоблаш ҳамда тўланишини таъминлаш борасида самарали ишларни ташкил қилиб, давлат бюджети даромадлари ошишига ҳисса қўшмоқда. Жорий йилнинг шу даврига қадар тумандаги жисмоний шахслардан олинган мол-мулк ва ер солиқлари бўйича жами 896,2 млн.сўм давлат бюджетига тушум ундирилган бўлиб, шундан ер солиғи 721.7 млн сўм, мол-мулк солиғи эса 174.5 млн сўмни ташкил қилади.

Айтиш керакки, мамлакатимизда тадбиркорлик ва ишбилармонликни янада ривожлантириш мақсадида кенг қамровли ислоҳотлар амалга оширилаётган бўлиб, тадбиркорлик субектларининг самарали фаолият юритишлари учун кўплаб имкониятлар ҳамда шарт-шароитлар яратилмоқда.

Туман Давлат солиқ инспекцияси бугунги кунда солиқ идораларининг “Солиқчи – тадбиркорга кўмакчи” тамойили асосида тизимли ишларни ташкил қилиб, туманимиздаги тадбиркорларни қўллаб-қувватлаб, уларга кўмакчи сифатида фаолият кўрсатиб келмоқда. Масалан, Амударё туманидаги “Озодбой Амирхон” масъулияти чекланган жамиятига ҳам ушбу тамойил асосида амалий ёрдамлар кўрсатилиб, солиқ имтиёзларини тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

Тумандаги Ўрта қалъа овулида жойлашган “Озодбой Амирхон” масъулияти чекланган жамияти бугунги кунда энг илғор тадбиркорлик субьектларидан бири ҳисобланади. Жамият жорий йилнинг февраль ойидан ўз фаолиятини бошлаган. Шу мақсадда тадбиркор 120 млн. Сўм имтиёзли кредит олиб, икки қаватли бинони бунёд қилди. “Озодбой Амирхон” масъулияти чекланган жамиятига қарашли мазкур замонавий ва кўркам бино ишга тушиши билан 5 нафар юртдошларимизнинг бандлиги таъминланди.

Бинода қатор хизмат кўрсатиш турлари ташкил қилинган. Хусусан, китобсевар ҳамюртларимиз учун китоб дўкони фаолият юритмоқда. Қолаверса, аҳолини тозаланган ичимлик суви билан таъминлаш шохобчаси, озиқ-овқат ва ноозиқ овқат дўкони ҳам самарали ишлаб турибди. Аҳолига банк хизматларини кўрсатиш учун шароит яратиш мақсадида “Агробанк” акциядорлик жамияти филиали ҳам мазкур бинода мини банкини очган ва айни кунларда самарали фаолият юритмоқда.

Туман Давлат солиқ инспекцияси масъуллари “Солиқчи – тадбиркорга кўмакчи” тамойили асосида тумандаги барча тадбиркорлик субъектларига солиққа тортиш, солиқларни ҳисоблаш ва тўлаш бўйича амалий ёрдамлар кўрсатиб келмоқда.

Бегзод Йўлдашев, туман ДСИ тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш шўъбаси бош инспектори

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026