12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 23:26
Қишлоқ хўжалиги 👁 334

ТАКРОРИЙ ЭКИНЛАРНИ ЭКИШ ИШЛАРИ ЯКУНЛАНДИ

ТАКРОРИЙ ЭКИНЛАРНИ ЭКИШ ИШЛАРИ ЯКУНЛАНДИ

Бугунги кунда аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш дунё мамлакатлари учун энг долзарб масалага айланган. Аҳоли сонининг ўсиб бориши, қишлоқ хўжалигида фойдаланилаётган ер ва сув ресурсларининг чекланганлиги, айниқса, ўтган йилдан бери ҳукм сураётган пандемия, табиатдаги ўзгаришлар вазиятни янада мураккаблаштирмоқда. Шу боис юртимизда мавжуд имкониятлардан фойдаланган ҳолда, кузги бошоқли дон экинлари йиғиштириб олинганидан сўнг, такрорий экин парваришлашга жиддий эътибор қаратилмоқда.

Президентимиз томонидан шу йил 8 июнь куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқларга кўра Қорақалпоғистон Республикасида ҳам мазкур йилда ғалладан бўшаган майдонларга такрорий экинлар экспортбоп ва ички бозор талабларидан келиб чиқиб  жойлаштирилади. Шунга мувофиқ туманда аҳолининг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида 2021 йил ҳосили учун экилган ғалла майдонларидан бўшаган майдонларга такрорий экинлар экиш режалаштирилди.

Дўрман овули ҳудудидаги фермер хўжаликларида ҳам 217 гектар ер майдонига ғалла экилган бўлиб, бўшаб қолган ернинг 170,4 гектари такрорий экин экиш учун ажратиб берилди. Ушбу ер майдонлари шу ҳудуд аҳолисидан 568 нафарига бўлиб берилиб, бандлиги таъминланди. Ҳозирги кунда ажратиб берилган ерлар қайта шудгор қилиниб, эгатлар тортилди. Тайёр бўлган ерларга сабзавотлардан карам, лавлаги, сабзи ҳамда мойли, дуккакли, чорва учун озуқабоп экинлар экиб чиқилди. Овул ҳудудидаги “Пирназаров Тўрабой” ҳамда “Раҳимбердиев Шуҳрат” фермер хўжаликларида ҳам такрорий экин экишга ажратилган ер майдонларига сабзавотлар экилиб, парваришлаш ишлари бошлаб юборилди.

Таъкидлаш жоизки, туманда ғалладан бўшаган ерларнинг 3300 гектарига такрорий экин экиш режага киритилди. Шундан 258 гектарга сабзавот экинлари  экилиши кўзда тутилган бўлиб, 208 гектар ерга сабзи, 15 гектарга шолғом, 15 гектарга турп,  10 гектарга бош карам, 10 гектарга ош лавлаги экилди. Ундан ташқари, 35 гектарга картошка, 337 гектарга дуккакли экин мош ҳам экиб бўлинди. Шунингдек, 755 гектарга мойли экинлар экиш режалаштирилган эди. Шунга кўра 240 гектарга кунгабоқар, 515 гектарга кунжут уруғи қадалди.

Режага кўра 736 гектарга ерга озуқа экинлари ҳам экилиб, маккажўхори дон учун 44 гектар, маккажўхори силос учун  515 гектар ер ажратилди. Шунингдек, ғалладан бўшаган ерларнинг 1135 гектарига шоли ҳам экилди.

Такрорий экинларни экиш ва маҳсулот етиштириш учун  талаб этиладиган уруғлик, минерал ўғит, ёқилғи мойлаш материаллари ва кредит маблағлари учун жами 16 млн. 851 млн. сўмлик пул маблағлари ажратилди. Шундан 2 млрд.65 млн. сўм техникалар сервис хизматлари учун, 6 млрд.239 млн. сўм 808 тонна минерал ўғит учун, 3 млрд. 437 млн. сўм 458 тонна азот учун, 2 млрд. 505 млн. сўм 251 тонна фосфор учун, 317 млн. сўм 99 тонна калий учун, 1 млрд. 808 млн. сўм 321 тонна уруғлик учун, 3 млрд. 74 млн. сўм 427 тонна ёқилғи мойлаш материаллари учун ишлатилди. Иш ҳақи учун эса 3 млрд. 665 млн. пул маблағлари сарф этилди.

Туманда такрорий экин экиш ишлари 6 июлга қадар амалга оширилиб якунланди. Ушбу чора-тадбирлар мамлакатимизда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, аҳолига куз-қиш мавсумларида рўзғорга керакли озиқ-овқат маҳсулотларини узлуксиз ҳамда арзон нархларда етказиб бериш, экспортни кўпайтириш орқали деҳқон ва фермерларнинг моддий манфаатдорлигини оширишга хизмат қилади.

О. Худойберганова.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026