13.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
13.11.2026, 00:26
Саломатлик 👁 242

Хитой овулидаги 6-сонли қишлоқ оилавий поликлинкаси 18 мингдан зиёд аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатмоқда

Хитой овулидаги 6-сонли қишлоқ оилавий поликлинкаси 18 мингдан зиёд аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатмоқда

Бутун мамлакатимизда бўлгани каби Амударё туманида ҳам тиббиёт соҳасида салмоқли ишлар амалга оширилмоқда. Кейинги йилларда тиббиёт бирлашмасига қарашли Марказий шифохона, Кўп тармоқли марказий поликлиника биноси таъмирдан чиқарилиб, атрофи ободонлаштирилди. Замонавий кўринишдаги Тез тиббий ёрдам бўлими биноси ишга туширилди. Айниқса, тиббиёт муассасаларининг замонавий, сўнгги русумдаги тиббиёт асбоб-анжомлари ҳамда техникалар билан таъминлангани даволаш ишлари самарадорлигини оширишда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Бу каби янгиланишлар туманнинг чекка ҳудудларида ҳам амалга оширилиб, аҳолининг сифатли тиббий хизматлардан фойдаланишига имконият яратилмоқда.

Хитой овулида жойлашган 6-сонли оилавий поликлиникада ҳам ҳудуд аҳолиси учун малакали тиббий хизмат кўрсатиш йўлга қўйилган. 2013 йилда қишлоқ врачлик пункти сифатида ташкил этилиб, 2020 йилда оилавий поликлинкага айлантирилган ушбу тиббиёт масканида хизмат сифатини янада яхшилаш мақсадида аниқ тадбирлар белгиланиб, ижроси тўлиқ таъминланмоқда. Ҳар бир оилага кириб борилиб, саломатлигидан хабардор бўлинмоқда ва соғлом турмуш тарзи кенг тарғиб этилмоқда. Бундай тарздаги хизматлар кўрсатилаётганидан, эл саломатлигига алоҳида эътибор қаратилаётганидан аҳоли ниҳоятда мамнун.

Овулдаги 18 мингдан зиёд аҳолига мазкур поликлиникада терапевт, педиатр, хирург, акушер-гинеколог, шифокор-лаборант ва УТТ каби тор соҳа шифокорлари томонидан малакали тиббий хизмат кўрсатиб келинмоқда. Поликлиникада 7 нафар умумий амалиёт шифокори, 7 нафар тор доирадаги мутахассис шифокорлар, 54 нафар ўрта тиббиёт ходими ва 20 нафардан зиёд патронаж ҳамширалари иш олиб бормоқда. Шунингдек, ушбу тиббиёт муассасаси замонавий ускуналар, жумладан, УЗИ аппарати, лаборатория таҳлиллари учун зарур жиҳозлар билан таъминланган. Бунинг самарасида ташхис қўйиш сифати яхшиланиб, бирламчи тиббий ёрдам кўрсатиш самарадорлиги ошмоқда.

 Турли касалликларнинг олдини олиш тиббиёт маскани фаолиятининг асосий йўналиши ҳисобланганлиги сабабли тарғибот ва ташвиқот ишлари мунтазам равишда амалга оширилиб, аҳолига тушунтириш ишлари олиб борилмоқда. Айниқса, коронавирус инфекцияси тарқалиши авж олаётган айни пайтда касалликдан ҳимояланиш чоралари, чалинишнинг олдини олиш ҳамда вакцинациянинг афзалликлари тўғрисида кенг тушунчалар берилмоқда.

Оилавий шифокор ва патронаж ҳамширалар томонидан эса ўзларига бириктирилган ҳудудлардаги оилалар тиббий-ижтимоий ҳолати ўрганиб чиқилмоқда. Диспансер ҳисобидаги беморларни уйида кўрикдан ўтказиш ва зарур муолажаларни амалга ошириш орқали турли касалликларнинг олдини олиш ишлари йўлга қўйилган. Ҳудудда рўйхатга олинган фертиль ёшидаги аёллар, болалар, кекса ёшдагилар ва ногиронлар саломатлиги доимий назоратда. 

Поликлиникада бирламчи тиббий ёрдам кўрсатиш, ташхис қўйиш, соғломлаштириш муолажаларини амалга ошириш, лаборатория хоналари ишлаб турибди. Айниқса, тор доирадаги мутахассисларнинг фаолият кўрсатаётгани аҳолига кўплаб қулайликлар яратмоқда. Жарроҳ, педиатр, акушер-гинеколог, стоматолог, ультратовуш текшируви мутахассиси кабилар ҳудуд фуқароларининг узоғини яқин қилиб, оғирини енгил қилмоқда.

Тиббиёт ходимларининг самарали фаолияти ва бу ерда яратилган шароитлар Хитой овули аҳолисига сифатли тиббий хизматдан фойдаланиш, саломатлигини янада яхшилаш, юқумли касалликлар бўйича барқарор ҳолатни сақлаш ҳамда болалар ўртасида касалликка чалиниш ҳолатларини камайтириш имконини бермоқда.

О.Худойберганова.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026