“ТОЗА ҚЎЛЛАР ВА ТЎҒРИ НАФАС ОЛИШ” АКЦИЯСИ ДОИРАСИДА ТАДБИРЛАР ЎТКАЗИЛДИ
Республикамизда 13-22 июль кунлари “Тоза қўллар ва тўғри нафас олиш” акцияси доирасида тадбирлар ўтказилди.
Туман Тиббиёт бирлашмасида ҳам Бирлашма бошлиғи Ф.Абдуллаев, Саломатлик бўлими шифокори Ж.Явкашев иштирокида акция доирасида тиббий ходимлар ўртасида якуний тадбир ташкил этилди. Унда 13-22 июль кунлари оралиғида “Тоза қўллар ва тўғри нафас олиш” шиори остида ўтказилган тадбирлар хусусида маълумот бериб ўтилди. Бу акцияни ўтказишдан мақсад, аҳоли орасида кун сайин кўпайиб бораётган коронавирус инфекцияси билан боғлиқ касалликнинг олдини олиш, профилактика қилиш эканлиги таъкидланди.
Акция доирасида 122 та суҳбатлар уюштирилиб, турли тадбирлар ўтказилгани, уларда 612 нафар фуқаро қатнашгани маълум қилинди. Хусусан, фаол юриш тадбирларида, нафис гимнастика бўйича кўргазмали чиқишларда Тиббиёт бирлашмаси ва Навоий номли маҳалладан 144 нафар фуқаро иштирок этди.
Республикамизда коронавирус инфекцияси билан боғлиқ мавжуд эпидемиологик ҳолатни инобатга олган ҳолда касалликлар профилактикаси ва реабилитация қилиш мақсадидаги акция доирасида ўтказилган тадбирлар аҳолининг соғлом турмуш тарзи ҳақидаги тушунчаларини, билимларини мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этди.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶