13.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
13.11.2026, 00:19
Саломатлик 👁 486

КАРАНТИН ҚОИДАЛАРИГА РИОЯ ЭТИЛИШИНИ ТАЪМИНЛАШ БЎЙИЧА РЕЙДЛАР ЎТКАЗИЛМОҚДА

КАРАНТИН ҚОИДАЛАРИГА РИОЯ ЭТИЛИШИНИ ТАЪМИНЛАШ БЎЙИЧА РЕЙДЛАР ЎТКАЗИЛМОҚДА

Бутун дунёни ташвишга солаётган коронавирус инфекцияси сўнгги пайтларда турли штаммлар, кўринишларда намоён бўлиб, инсонлар ҳаётини хавф остида қолдиришда давом этмоқда. Ўтган ойлар давомида касаллик тарқалиши янада авж олиб, юқтираётганлар сони орта бошлади. Шу сабабдан юртимизда карантин чекловлари кучайтирилиб, умумий овқатланиш муассасалари, кафе ва ресторанлар, савдо шохобчаларида хизмат кўрсатиш вақтлари қисқартирилди. Шунингдек, концерт ва томошалар каби оммавий тадбирларни ўтказиш чекланди.

2 август куни туман ҳудудида карантин чекловларига амал қилиниши бўйича назоратни таъминлаш мақсадида рейд тадбирлари ўтказилди. Ушбу рейд тадбирларида туман Ички ишлар бўлими профилактика инспекторлари ва бошқа масъуллари иштирок этдилар. Тадбир давомида савдо мажмуалари, озиқ-овқат дўконлари кириш қисмида ниқобда бўлиш, тана ҳароратини ўлчаш, қўлларни антисептик билан зарарсизлантириш амалиётига риоя этилиши, кафе ва бошқа умумий овқатланиш объектларининг белгиланган вақтларда, умумий сиғимининг 50 фоиздан ортиқ бўлмаган ҳолатда фаолият юритилаётгани назорат қилинди.

Айтиш жоизки, шу йил 17 апрель куни бош вазир Абдулла Арипов Республика махсус комиссиясининг кенгайтирилган йиғилишида Ўзбекистонда 18 апрелдан коронавирус туфайли жорий этилган карантин чекловлари кучайтирилиши ҳақида маълум қилган эди. Унга кўра Ички ишлар, Миллий гвардия, Санитария эпидемиология хизмати, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимлари масъуллари томонидан жамоат жойларида ниқоб тақиш, ижтимоий масофани сақлаш, шахсий гигиена қоидаларига риоя этиш, қўлларни антисептик билан зарарсизлантириш тадбирлари назоратини кучайтириши ва қоидабузарларга нисбатан қатъий жавобгарлик чоралари кўрилишини, жарималар солинишини таъминлаши белгилаб қўйилди.

Шунга кўра туман ҳудудида ўтказилган рейд тадбирлари давомида Манғит шаҳри марказидаги умумий овқатланиш жойлари, кафе ва озиқ-овқат дўконлари назоратдан ўтказилди.

Ўзбекистонда жамоат жойларида ниқобсиз юриш 2020 йилнинг март ойидан бошлаб таъқиқланган. Ниқобсиз юрганлар жаримага тортилади. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддасига асосан, ваколатли органнинг махсус талабларига зид равишда жамоат жойларида ниқобсиз бўлиш базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Жорий йилнинг 7 ойи давоми туман ҳудудида 460 фуқаролар карантин қоидалари бузганлиги аниқланиб, уларнинг барчаси жаримага тортилдилар.

Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссиясининг шу йил 17 июль кунги йиғилиши баёнининг ижросини таъминлаш мақсадида ўтказилган мазкур рейд тадбирида тумандаги ошхона ва кафеларда соат 20:00дан кейин фаолият юритиб турганлик ҳолати текширилди. Текширишлар давомида баъзи кафелар карантин қоидаларига роия қилмасдан фаолият юритиб турганлиги аниқланиб, чора кўриш учун тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилди. Шунингдек, тадбир давомида карантин чекловлари ва тартиб-қоидаларига риоя этиш, ўзаро мулоқотда оралиқ масофа сақлаш, тиббий ниқобда юриш тартибига амал қилмаслик ҳолатларининг жавобгарликка сабаб бўлиши ҳақида тушунчалар берилди.

Туманда коронавирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида профилактика инспекторлари томонидан кенг турдаги тарғибот ва ташвиқот ишлари олиб борилмоқда. Карантин қоидаларига риоя қилмаган фуқароларга қаттиқ чоралар кўрилмоқда. 

Орифжон Қосимов, туман ИИБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаси бошлиғи.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026