12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 23:23
Қишлоқ хўжалиги 👁 507

Кузги бошоқли дон экинларини оптимал муддатларда ва сифатли қилиб экишга тайёргарлик кўриш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди

Кузги бошоқли дон экинларини оптимал муддатларда ва сифатли қилиб экишга тайёргарлик кўриш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди

6 август куни Амударё  тумани  Ўрта қалъа овули ҳудудидаги «Юсуф хўжа» фермер  хўжалигида 2022 йил хосили учун кузги бошоқли дон экинларини оптимал муддатларда ва сифатли қилиб экишга тайёргарлик кўриш бўйича кўргазмали семинар бўлиб ўтди.

Семинарда туман ҳокими Султонбой Йўлдашев, туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари, Файзулла Саъдуллаев, бир гуруҳ соха мутахассислари, олимлар, фурмерлар иштирок этдилар.

Семинарда туман ҳокими Султонбой Йўлдашев бошоқли дон экинларини етиштириш борасида жорий йилда туманимизда олиб борилаётган ишлар хусусида сўз юритди.

Таъкидланишича, туманда 2022 йил хосили учун 346 та фермер хўжаликлари ҳамда қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан жами 1166 контурда 6000 гектар майдонда ғалла экиш режалаштирилган бўлиб, ғалланинг белгиланган муддатларда экилишини таъминлаш учун  ғалла экиш графиклари белгилаб олинган.

Ғалла экиш ишларини уюшқоқлик билан амалга ошириш мақсадида 18 та отрядлар ташкил қилинган. Экиш ишларига 18 та юқори унумли сурим техникалари, 34 та занжирли сурим техникалари, 12 та ғалла экиш сеялкалари, 60 та чизеллар, 42 та культиватор мосламалари, 50 та ер тайёрлаш механизмлари, 50 та ер текислагичлар, 16 та уғит сепгичлар ҳамда 21 та эгат олгичлар қатнашиши режалаштирилган бўлиб мавжуд  техникалари 18 та экиш отрядларига бириктирилган. 

Жорий йилда ғалла экиш мавсуми учун гектарига ўртача 250 кг уруғликлар сарфланиб, жами 1500 тонна уруғлик захираси зарур бўлади. Туманда 745,9 тн  уруғлик  ғалла  тайёрланган  бўлиб, қолган  754 тонна  уруғлик  ғаллани  бошқа  вилоятлардан  олиб  келиш  режалаштирилган.

Семинарда иштирок этаётган қишлоқ хўжалиги соҳасининг тажрибали мутахассис олимлари туманимиздаги фермерлар, аграр соҳа билан вакилларига кузги бошоқли дон экинларини оптимал муддатларда ва сифатли қилиб экиш борасида қимматли тавсиялар бердилар.

Айтиш керакки, кузги буғдой етиштиришда унинг парвариши бўйича барча агротехника тадбирларнинг ўз вақтида сифатли ўтказилиши мўл ва сифатли дон етиштиришнинг асосий омилидир.

Олимларнинг қайд этишича, ғалла етиштириш технологияси ҳар бир минтақада ўзига хос бўлиб, эътибор ўша тупроқ-иқлим шароитида юқори ва сифатли дон етиштиришга қаратилиши лозим. Кузги буғдойда ҳар қандай шароитда ҳам физиологик жараён давом этиб, унинг ривожи учун энергия зарур бўлади.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, буғдой парваришида куз-қиш фаслида бажарилиши лозим бўлган агротехник тадбирларга алоҳида эътибор қаратиш топширилди. Энг биринчи сув, яъни уруғ сувидан кейин тупроқ намлиги етарли даражада бўлса, 7–8 кунда экилган уруғ текис униб чиқади. Мақбул муддатда экилган майдондаги уруғ бир хилда текис ундириб олиниб, 3–4 тадан туплаганда ғалла ўсимлигининг кузги ривожи, илдиз тизимининг яхши ривожланиши натижасида қишдан яхши чиқади ва уларнинг кейинги ривожланиши, ҳосилдорлиги юқори бўлади.

Шунингдек, ғалла униб чиққандан кейин 20–22 кун ичида туплаш фазаси бошланади. Ғалла ниҳолларининг қишловга туплаган ҳолда кириши ниҳолларнинг совуққа чидамлилигини ошириш билан бир қаторда юқори ҳосилдорликни таъминлашда муҳим омиллардан бири ҳисобланади. Ғалланинг кузги парваришидан асосий мақсад – ғалла майдонларида мақбул кўчат қалинлигини сақлашдир.

Ғўза қатор орасига кузги буғдой экилган майдонлардаги ғўзапояни ер музлаган вақтида буғдой илдизига зарар етказмасдан ўриб, даладан олиб чиқиш ва буғдой майдонларининг пайҳонгарчилигига йўл қўймаслик, яна энг муҳим агротехник тадбирлардан бири ўртача 1 гектар майдонга 10 тоннадан маҳаллий ўғит жамғариш лозимлиги айтилди.

Семинарда ғаллакорларимиз ўзларини қизиқтирган саволлар билан мутахассисларга мурожаат қилдилар ҳамда жавоблар олдилар.

Туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026