Президент: “Мамлакатимизда кейинги йилларда замонавий уй-жойлар қуриш бўйича янги давр бошланди”
Юртбошимиз Шавкат Мирзиёевнинг “Янги Ўзбекистон” газетасига берган интервюларида халқ фаровонлиги аҳолининг турмуш шароитларининг яхшиланишига боғлиқ эканлигини таъкидлаб, бу борада замонавий, арзон турар жойлар қурилишини янада жадаллаштириш юсасидан билдирган фикр-мулоҳазалари мени жуда руҳлантирди. Президент ўз сўзларида кейинги йилларда мамлакатимизда уй-жойлар қурилиши 4-5 баробар кўпайганини, жорий йининг ўзида 54 минг оила янги уй-жой билан таъминлаш бўйича кенг кўламли қурилиш ишлари амалга оширилаётганини қайд этди.
Дарҳақиқат, сўнгги тўрт йилда халқ розилиги, инсонларнинг турмуш тарзини тубдан яхшилаш борасидаги муҳим ислоҳотлардан бири замонавий, арзон уй-жойларнинг қурилиши жадаллаштирилиб, сифат жиҳатдан ҳам янги босқичга кўтарилди. Бу борада олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар самараси ўлароқ, аҳоли кенг, шинам, барча қулайлик ва шарт-шароитлар яратилган, ҳамёнбоп уй-жойлар билан таъминланиб, уларда тинч ва фаровон ҳаёт кечирмоқдалар. Ҳашаматли, замонавий, янги қиёфадаги кўп қаватли уй-жойлар олдидан ўтар экансиз, болалар майдончаларида ўйнаётган болажонларнинг қувноқ кулгулари, шўхликлари овозини эшитиб, яна бир бор шукроналик туйғусини ҳис қиласиз.
Шунингдек, давлатимиз раҳбари: “Келгусида уй-жой фондини шундай даражага олиб чиқишимиз керакки, аҳолининг барча қатламлари уй-жой сотиб олиш ва бу борада танлаш имконига эга бўлиши лозим”, дея таъкидлаб, бу борада мавжуд муаммо ва камчиликларни бартараф қилиш устувор вазифа эканлигини қайд этган.
Илҳом Полвонов, Халқ депутатлари Амударё туман кенгаши депутати.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶