29.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
29.09.2026, 18:38
Сиёсат 👁 5,053

Ким эдигу ким бўлдик?

Ким эдигу ким бўлдик?

Мамлакатимиз бундан йигирма уч йил олдин ўз мустақиллигини эълон қилиб, тарихий тараққиётининг янги босқичига қадам қўйди. Босиб ўтилган мураккаб, шу билан бирга, шарафли йўлимизга назар ташлар эканмиз, ижтимоий-иқтисодий аҳволни яхшилаш борасида ўтган қисқа давр – йигирма уч йил давомида жуда катта ҳажмдаги ишлар амалга оширилганига гувоҳ бўламиз. Иқтисодиётимиз ва ҳаётимиз даражаси жадал суръатлар билан ривожланаётгани, ҳар бир соҳада юксак чўққиларни қўлга киритаётганлигимиз бунинг яққол далилидир. Биз ўз олдимизга қўяётган мақсад эса барчамизга яхши маълум – бу замонавий ривожланган демократик давлатлар қаторига кириш, халқимиз учун муносиб турмуш шароити яратиш ва унинг жаҳон ҳамжамиятида муносиб ўрин эгаллашини таъминлашдан иборат.

Эришилган ютуқ ва марраларимизни холис ва муносиб баҳолаш учун авваламбор мамлакатимиз мустақилликнинг дастлабки йилларида қандай мураккаб вазиятда бўлганини эсга олишимиз ва ўзимиз аниқ тасаввур этишимиз зарур. Ҳеч кимга сир эмаски, собиқ шўро даврида барча иттифоқдош республикалар қатори бизнинг мамлакатимиздаги ижтимоий-иқтисодий вазият жуда танг аҳволда эди. Мамлакатнинг таълим тизимида аҳвол жуда ачинарли бўлиб, жумладан ўрта-махсус касб-ҳунар таълими тизимидамуаммолар кўп эди. Ўша даврларда ўрта махсус касб-ҳунар таълими муассасалари сони ниҳоятда кам бўлиб, улардаги моддий техник база ҳам ночор аҳволда эди. Ёшларнинг асосий қисми 11 йиллик умумтаълим мактабларида таҳсил олиб, фақат умумий ўрта таълим шаҳодатномаси билан кифояланар эди холос. Бу ўз навбатида ёшларнинг меҳнат бозорида ўз ўрнини топишида катта муаммоларни келтириб чиқарар эди. Мавжуд муаммоларни бартараф қилиш борасида Мустақиллигимизнинг дастлабки йиллариданоқ таълим тизимини тубдан ислоҳ қилиш бўйича кенг кўламдаги ишлар амалга оширилди.

Мамлакатимиздаги кадрлар тайёрлаш тизимининг асосий таркибий қисмларини тубдан модернизация қилиш учун 1997 йил 29 августда "Таълим тўғрисида”ги Қонун ва Кадрлар тайёрлаш миллий дастури қабул қилинди.

Кадрлар тайёрлаш миллий дастурида асосий эътибор одамларнинг, биринчи навбатда ёшларнинг онгида демократик қадриятларни мустаҳкамлашга, ўз фикрига эга бўлган, ҳар томонлама етук ва мустақил фикрлайдиган шахсларни шакллантиришга қаратилган.

Шу боисдан мамлакатимизда 12 йиллик бепул мажбурий таълим жорий қилинди. Бундай таълим тизимининг яратилиши мавжуд умумтаълим мактабларининг 9-синф битирувчиларини касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейларга тўлиқ қамраб олишни, муҳими, уларнинг маълум бир касб-ҳунар эгалари бўлишини таъминлаб бермоқда. Бу ҳозирги меҳнат бозорида ёшларнинг мутахассисликлари бўйича иш билан таъминланишига катта имконият яратиб бермоқда. Касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейлар битирувчилари бандлигини таъминлаш давлат сиёсати даражасига кўтарилганлиги келажагимиз эгалари бўлган ёшларга қаратилаётган эътибор самарасидир.

Президентимиз таъкидлаганидек, ҳеч шубҳасиз айтиш мумкин - бугунги кунда она юртимизда дунёдаги бошқа мамлакатларнинг ҳавасини тортаётган замонавий таълим ва тарбия тизими, ўқув масканлари барпо этилган. Ёшлар тўққиз йиллик умумтаълим мактабларини битириб, энг замонавий лицей ва коллежларда 3 йил давомида таҳсил олади. Бу ўқув юртлари энг илғор илм-фан ва тараққиёт сирларини ўзлаштиришга, 2-3 та касб-ҳунарни, хорижий тилларни, Интернет ва ахборот-коммуникация технологияларини пухта эгаллашга имконият яратди ва бугунги замон талабига жавоб берадиган етук мутахассисларни тайёрламоқда.

Туманимизда мустақилликка эришган дастлабки йилларда бор-йўғи 3 та ҳунар-техника билим юрти мавжуд бўлиб, улардаги мутахассислар тайёрлов йўналишлари ҳам чегараланган эди. Улардаги педагог ходимлар сони 102 нафарни, уларнинг 1 йиллик иш ҳақи эса 146 минг 880 сўмни ташкил қилар эди.

Ҳозирги кунда туманимизда мавжуд 8 та касб-ҳунар коллежи ва 1 та академик лицей биноларининг 6 таси истиқлол шарофати билан бунёд қилинди. Шу жумладан Амударё академик лицейи, Манғит иқтисодиёт, Мелиорация ва сув хўжалиги, Транспорт, Хизмат кўрсатиш ва сервис ҳамда Дўрман қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежлари бинолари қурилиши ва моддий техника базасини мустаҳкамлаш учун давлат бюджетидан 13 млрд. 671 млн. сўм маблағ сарфланди. Бундан ташқари, Амударё қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежига Япония лойиҳасига асосан 1 млрд. сўмлик, Дўрман қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежига Польша лойиҳасига асосан 289 млн. 500 минг сўмлик, Хизмат кўрсатиш ва сервис касб-ҳунар коллежига Германия лойиҳасига асосан 380 минг евро миқдорида замонавий жиҳозлар ва асбоб-ускуналар ўрнатилди. Собиқ шўролар давридан мавжуд бўлган 3 та ҳунар-техника билим юртидаги шарт-шароитлар тубдан ўзгартирилди. Моддий техника базасини мустаҳкамлаш учун давлат бюджетидан 3 млрд. 975 млн. сўм маблағ сарфланиб, реконструкция қилиниб касб-ҳунар коллежига айлантирилди.

Тумандаги ўрта махсус касб-ҳунар таълими муассасаларида фаолият олиб бораётган435 нафар педагог ходимлар 8564 нафар ўқувчиларга таълим-тарбия беришмоқда. Уларнинг 1 йиллик иш ҳақи 5 млрд. 760 млн. сўмни ташкил қилади. Мустақиллик йилларида туманда ўрта махсус касб-ҳунар таълими муассасаларида 11та мутахассисликлар бўйича кадрлар тайёрланган бўлса, бугунги кунда эса 36 та мутахассислик бўйича ўрта махсус маълумотли кадрлар тайёрланмоқда.

Давлатимиз раҳбарининг "Биз киммиз, қандай улуғ аждодларнинг ворисларимиз?” деган саволи ҳар биримизни ўйлантирмоғи лозимлиги ҳақидаги даъвати ҳаётда ўзининг амалий тасдиғини топмоқда. Юртимиз азалдан дунё илм-фанига беқиёс ҳисса қўшган алломалар ватани ҳисобланади. Биз буни туманимиз мисолида кўрадиган бўлсак, кейинги ярим асрда 200 нафардан зиёд олимлар, академиклар, фан номзодлари, меҳнат қаҳрамонлари ўсиб, камол топдилар. Улар қаторига Мухтор Саидов, Исмоил Бегимов, Пирмат Шермуҳаммедов, Сафо Матчонов каби олимларни қўшишимиз мумкин. Мана шу мисоллар орқали ҳам биз туманимизнинг илмий салоҳиятини билишимиз мумкин. Уларга издош шогирдлар тайёрлаш масаласи ҳаётий заруратга айланган бир пайтда, туман ҳокимлигининг 10 йиллик изланишлари натижасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 29 октябрдаги "Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълим тизимига изчил ўтишни таъминлашга доир қўшимча чора тадбирлар тўғрисида”ги 473-сонли қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий ва Ўрта махсус таълим вазирлигининг 2008 йил 22 апрелдаги 57-сонли буйруғи асосида Амударё туманида академик лицей ташкил этилди. Амударё академик лицейининг фаолиятини кузатадиган бўлсак, ўтган давр мобайнида халқаро танлов, бир қатор республика миқёсидаги кўрик-танловлар совриндорлари етишиб чиқди. Ўтган давр мобайнида академик лицейни жами 596 нафар ўқувчилар тамомлаб, шундан 248 нафари олий таълим муассасаларида ўқишни давом қилдирмоқда. Бу ўртача 42 фоизни ташкил қилиб, яқин келажакда бу кўрсаткични 60-70 фоизга етказиш бўйича чора-тадбирлар белгиланган.

Ўрта махсус касб-ҳунар таълим тизимида йўлга қўйилган "Баркамол авлод” спорт ўйинлари ёшлар ҳаётида катта аҳамият касб этмоқда. Ёшларнинг спортга меҳр қўйиб, халқаро олимпиада ўйинларининг барча белги-аломатларини ўзида мужассам этган "кичик Олимпиада”нинг ташкил этилиши ёшларни иродали, ҳар қандай синов ва қийинчиликларни енгиб ўтишга қодир шахслар сифатида тарбиялашда муҳим аҳамият касб этади. 2014 йил Наманганда ўтказилган "Баркамол авлод” спорт ўйинларида туманимиздан уч нафар спортчи қатнашиш имкониятини қўлга киритишди.

Бундан ташқари, ўрта махсус касб-ҳунар таълими тизими ўқувчиларининг фанлар бўйича халқаро ва жаҳон олимпиадаларида муваффақиятли қатнашишлари асносида бу борада қилинган ишлар самараси яққол кўринади. Туманимиз касб-ҳунар таълим тизими ўқувчи-ёшларидан 2011-2012 ўқув йилида Фан олимпиадасининг Ўзбекистон Республика босқичида 5 нафари, 2012-2013 ўқув йилида 8 нафари, 2013-2014 ўқув йилида эса 9 нафарининг иштирок этиши бу борадаги ислоҳотларнинг изсиз кетмаётганлигидан далолат беради. Бундан ташқари, туманимиз ўқувчи-ёшларининг Республика миқёсида ўтказиб келинаётган кўрик-танловлар ва мусобақалардаги иштирокларини санаб ўтиш жоиз. 2010-2011 ўқув йилида Амударё академик лицейи ўқувчи-ёшларидан иборат "Қалқон” жамоаси "Сиз қонунни биласизми?” кўрик-танловнинг Ўзбекистон Республикаси босқичида иштирок этиб, фахрли III ўринни эгаллашди. 2011-2012 ўқув йилида "Шунқорлар” ҳарбий спорт мусобақаларида Амударё академик лицейининг "Сардор” жамоаси Қорақалпоғистон Республикаси босқичида фахрли I-ўринни эгаллади.2012-2013 ўқув йилида ушбу жамоа "Ёш чегарачилар” ҳарбий спорт мусобақаларининг Ўзбекистон Республикаси босқичида иштирок қилиб, фахрли III ўринни эгаллади. Жорий йилда ҳам Амударё маиший хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи жамоаси Республика босқичида иштирок қилиб, кейинги босқичга йўлланма олди.

Қисқа қилиб айтганда, туманимиз ўрта махсус касб-ҳунар таълими муассасаларида бугунги кунда касб-ҳунар сирларини мукаммал эгаллашга интилаётган қизиқувчан, иқтидорли ўғил-қизлар таълим-тарбия олиб, камолга етишмоқда.

Отабек ЙЎЛДОШОВ,

Амударё академик лицейи директори.
🎬 Видеогалерея Барчаси →
64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026