28.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
28.09.2026, 17:08
Қишлоқ хўжалиги 👁 468

ҚИПЧОҚ ОВУЛИДА ҒЎЗА ДЕФОЛИАЦИЯСИ БЎЙИЧА КЎРГАЗМАЛИ СЕМИНАР ЎТКАЗИЛДИ

ҚИПЧОҚ ОВУЛИДА ҒЎЗА ДЕФОЛИАЦИЯСИ БЎЙИЧА КЎРГАЗМАЛИ СЕМИНАР ЎТКАЗИЛДИ

Амударё туманида 2021 йил ҳосили учун ғўза майдонларида агротехника тадбирларини амалга ошириш ҳамда пахта йиғим-терим ишларига  тайёргарлик  кўриш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди.
23 август куни Қипчоқ овулида бўлиб ўтган мазкур семинарда Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси бошлиғи ўринбосари Баҳром Исмоилов, туман ҳокими Султонбой Йўлдашев ҳамда соҳа масъуллари, қишлоқ хўжалиги корхоналари раҳбарлари қатнашдилар.
Мазкур кўргазмали семинарда дефолиация қилиш ишлари 25 августдан 4 сентябргача деб белгиланди. Шунингдек, кунлик иш режалари, мавсумда қўлланиладиган дефолиантлар тўғрисида мутахассислар томонидан зарур маълумотлар берилди.
Сўзга чиққан соҳа мутахассислари жорий йилда 15030 гектар майдонга  чигит  экилганлигини, шундан  12430 гектар  майдонида дефолиация қилиш ишлари  амалга  оширилишини таъкидлаб ўтишди. Бу бўйича кунлик графиклари ишлаб чиқилганлигини, 11 кун ичида чигит экилган майдонларни «Суюқ ХМД» ва «Авгурон-Экстра» дефолианти билан дефолиация қилиш  режалаштирилганини маълум қилишди.


Маълумки, пахта майдонларида агротехник тадбирларни тизимли ташкил этиш, ғўза дефолиациясини энг мақбул муддатларда ўтказиш учун дефолиантлар заҳирасини яратиш, ОВХ агрегатлари ва қўлда пуркагич  аппаратларини мавсумга ўз  вақтида тайёрлаб қўйиш соҳа мутахассислари зиммасидаги масъулиятли вазифа ҳисобланади. Шу боис барча пахтачилик фермер хўжаликлари ва қишлоқ хўжалик корхоналарида мавсумий ишлар ўз вақтида олиб борилди.
Таъкидлаш жоизки, мазкур деҳқончилик йилида туманимиздаги “Аmudaryo tex” хорижий корхонаси пахтачилик кластери томонидан пахта етиштириш бўйича 350 та фермер  хўжаликлари  билан шартнома тузилган. Чигит  экилган  майдон – 5030 гектарни ташкил қилади. Ҳосилдорликни 27,2 центнерга, ялпи  ҳосилни 40950 тоннага етказиш белгиланган.

Бугунги кунгача амалга оширган агротехник тадбирлар натижасида ғўза қатор  ораларига ишлов бериш 65504 гектар майдонда 436 фоизга бажарилди. Ғўзани суғориш кунлик 292 гектар, мавсум бошидан 32876 гектар, майдонда яъни 218,7 фоиз амалга оширилди.


Чилпиш  ишлари  бўйича ҳам тизимли ишлар ташкил қилинди.  Барча экин майдонларида ғўзани СО-ЖЕ-АН препарати билан кимёвий усулда чеканка қилишга катта эътибор қаратилди. Бунинг учун жами 45 та ОВХ лар ҳамда 110 тадан ортиқ штангали пуркагичлар жал этилиб, 18 та отрядларга бириктирилди. Чеканканинг сифатли олинишини ҳудудий «Сифат» лабораторияси томонидан сифатли ва фартукка олиш ишлари алоҳида назоратга олинди.
Ғўзани чилпиш ишлари мавсум бошидан 30060 гектар майдонда, 200 фоизга амалга  оширилди. Мавсум давомида барча агротехник тадбирлар юксак савияда ўтказилиб, далаларда мўл ҳосил етиштирилди.
Семинар давомида туманда 2021 йил пахта йиғим-терими мавсумига пухта тайёргарлик кўриш ва уни оптимал муддатларда амалга ошириш мақсадида чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилгани, терим отрядлари ташкил қилиш ҳамда уларга тажрибали хўжалик фаолларидан иборат раҳбарлар тайинлаш ишлари амалга оширилаётгани тўғрисида сўз юритилди. Режага кўра, пахта терим ишларини амалга оширишда 220 та пахта ташиш техникалари, 535 та телешкалар, 580 та тарозилари, 580 та қазон, ўчоқлар, 580 та самоварлар, 870 та сув сақлаш баклари, 46532 та этаклар зарур бўлиши маълум қилинди.
Семинар иштирокчилари дефолиация даврида ишлатиладиган воситалар, ОВХ агрегатини бошқарувчи ҳайдовчилар учун ҳимоя кийимлари юзасидан ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат этдилар. Иштирокчилар томонидан  тушган саволларга соҳа мутахассислари батафсил жавоблар беришди.

Озода Худойберганова.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026