13.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
13.11.2026, 00:25
Сиёсат 👁 13,275

Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 37-сессияси тўғрисида ахборот

Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 37-сессияси тўғрисида ахборот

Мавзуга оид фотогалерея

Жорий йилнинг 10 сентябрь куни Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 37-сессияси бўлиб ўтди. Сессия мажлисида депутатлар, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 1-Қорақалпоғистон округ сайлов комиссияси раиси Улугбек Жалменов ҳамда комиссия аъзоси Айсултан Қурбанова, ҳокимлик масъуллари, ҳуқуқ-тартибот органлари ва бўлимлар раҳбарлари, фуқаролар йиғинлари раислари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Сессия кун тартибида “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи участка сайлов комиссиялари аъзолигига номзодлар тавсия қилиш тўғрисида”ги ҳамда Кенгаш ваколатига доир бошқа қатор масалалар муҳокама қилинди.

Айни кунларда мамлакатимизда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик ишлари қизғин паллага кирган. Амударё туманида ҳам Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик жараёнлари Сайлов кодекси ҳамда сайлов қонунчилиги талабларига мувофиқ амалга оширилмоқда. Туман ҳудудида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 64 та сайлов участкаларини тузиш бўйича тақдимнома берилган бўлиб, 1-Қорақалпоғистон округ сайлов комиссияси томонидан шу йилнинг 24 августида сайлов участкаларини тузиш тўғрисидаги қарори қабул қилинди.

Сессия кун тартибидаги масала юзасидан Халқ депутатлари туман Кенгашининг Қонунийликни таъминлаш ва коррупцияга қарши курашиш масалалари бўйича доимий комиссияси раиси Музаффар Ешчановнинг ахбороти тингланди.

Ахборотда таъкидланганидек, Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 23-моддасида участка сайлов комиссияси аъзолигига номзодлар фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, жамоат бирлашмалари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар томонидан таклиф этилиб, бу номзодлар халқ депутатлари туман Кенгашларининг мажлисларида муҳокама қилиниши ҳамда тегишли округ сайлов комиссиясига тасдиқлаш учун тавсия этилиши белгиланган.

Амалдаги қонунчиликка мувофиқ сайлов кампанияси эълон қилинганидан кейин фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, жамоат бирлашмалари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар ўз ташаббусига кўра ёки Халқ депутатлари туман, шаҳар Кенгашларининг таклифларига асосан участка сайлов комиссияси аъзолигига номзодлар заҳирасини шакллантиради.                            

Тумандаги 64 та участка сайлов комиссияси аъзоларига номзодлар шакллантирилиб, улар таркиби Халқ депутатлари туман Кенгашининг Қонунийликни таъминлаш ва коррупцияга қарши курашиш бўйича доимий комиссияси томонидан ўрганилиб чиқилган.

Қайд этилишича, участка сайлов комиссиялари таркибини шакллантиришда комиссия аъзолари 21 ёшга тўлганлиги, ўрта ёки олий маълумотга эгалиги, илгари сайловларда қатнашиб, тажриба орттиргани, аҳоли ўртасидаги обрў-эътиборга эгалигига ҳамда комиссия таркибининг ярмидан кўпи хотин-қизлардан иборат бўлишига, комиссия аъзоларининг ярмидан кўпи битта ташкилотдан бўлмаслигига эътибор қаратилган.

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг “Сайлов комиссияси аъзоларининг малакасини оширишни ташкил этиш ҳақида”ги қарорига мувофиқ участка сайлов комиссиялари раиси, ўринбосари ва котиблигига номзодлар учун 3 босқичдан иборат семинар-тренинг машғулотлари ўтказилган.

Сессия мажлисида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 1-Қорақалпоғистон округ сайлов комиссияси раиси Улугбек Жалменов ҳамда комиссия аъзоси Айсултан Қурбанова жорий йилда ўтказиладиган давлатимиз ва халқимиз ҳаётида муҳим сиёсий воқеа – Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови барча даражадаги сайлов комиссияларининг зиммасига улкан масъулият юклашини алоҳида таъкидлади. Мамлакатимизда сайлов тизимини ислоҳ қилиш ва янада демократлаштириш, унинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш, миллий қонунчилигимизни сайлов ҳуқуқига оид халқаро стандартларга уйғунлаштиришга алоҳида эътибор қаратилаётгани қайд этиб ўтилди.

Сессия кун тартибидаги шу ва бошқа масалалар бўйича депутатлар ўз фикр – мулоҳазаларини билдирдилар. Халқ депутатлари туман Кенгашининг 37-сессияси кун тартибига киритилган масалалар тўлиқ кўриб чиқилиб, муҳокама қилинди. Билдирилган фикр-мулоҳазалар ҳамда таклифларни инобатга олган ҳолда тегишли қарорлар қабул қилинди.

 Туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026