12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 23:24
Қишлоқ хўжалиги 👁 594

АМУДАРЁЛИК ПАХТАКОРЛАР ЮКСАК ХИРМОН БУНЁД ЭТИШГА КИРИШДИЛАР

АМУДАРЁЛИК ПАХТАКОРЛАР ЮКСАК ХИРМОН БУНЁД ЭТИШГА КИРИШДИЛАР

Кузнинг илк  кунлариданоқ йил бўйи қилган фидокорона меҳнатлари маҳсулини кўришга ошиққан деҳқон аҳли борки, дала-ю боғига кўчиб чиқади. Имконларини чамалаб, ҳосил хирмонларини бунёд этишга киришадилар. Сентябрь ойи, айниқса, пахтакорлар учун йил сарҳисобининг залворли рақамлари қайд этиладиган палла. Чунки  ана шу ойда етиштирилган пахта ҳосилининг асосий  қисми йиғиштириб олинади, кўзланган режалар, лафзлар юксак ҳосил хирмонларида намоён бўлади.

Мамлакатимиз Мустақиллигининг 30 йиллиги тантана қилинган жорий йилда амударёлик пахтакорлар ўз олдиларига улкан марраларни қўйдилар. Масъулияти чекланган жамият шаклидаги “Amudaryo tex” хорижий корхонаси кластери билан 350 та  пахтачилик фермер хўжаликлари ўртасида  шартномалар тузилиб, 15 минг 30 гектар ерга туманимиз иқлим шароитига мос серҳосил пахта навлари экилди. Ҳосилдорликни ҳар гектар ҳисобига 27,2 центнерга, ялпи ҳосил хирмонини 40 минг 950 тоннага етказишни режалаштирган фермер хўжаликлари раҳбарлари жорий қишлоқ  хўжалиги йилининг барча мавсум юмушларини агротехника қоидаларига мувофиқ ташкил этдилар.

Хусусан, ерларни чигит экишга тайёрлаш, ғўза яганаси, чопиқ қилиш, суғориш, қатор ораларига ишлов бериш, чилпиш каби агротехник тадбирларга масъулият билан ёндашилди. Аввалги йилларга нисбатан анча қурғоқчил келган мазкур деҳқончилик йили сув камчиллиги, ёзнинг ўта иссиқ келиши билан пахтакорларни жиддий синовларга рўпара қилди. Ана шундай мураккаб шароитда меҳнат қилган фермерлар, ижарачи деҳқонлар  бугун далалардаги ҳосил баракасидан кўнгиллари тўқ, 2021 йилги Амударё пахта карвонини отлантирдилар, сентябрь ойининг илк ҳафтасиданоқ юксак пахта хирмонлари қад ростлай бошлади.

Айни пайтда 12 минг 430 гектар майдонда дефолиация ишлари сифатли якунига етказилмоқда. Пахта йиғим-теримини кўтаринки руҳда, уюшқоқлик ва жипслик билан амалга ошириш, теримчилар ва кўнгилли ҳашарчилар учун зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида терилган пахтани қабул пунктларига ташиш учун 220 та транспорт воситалари, 535 та тиркама, терим суръатини бир маромда олиб боришни таъминлаш учун 580 та тарози тахт қилиб қўйилди.

Бундан ташқари, теримчиларнинг сифатли тушлик билан мунтазам таъминланишларига алоҳида эътибор қаратилди. Бунинг учун фермер хўжаликлари томонидан 580 та қозон-ўчоқлар, 870 та тоза ичимлик суви сақлаш идишлари, 46 минг 532 тадан зиёд этаклар тайёрланди.

Кўрилган барча чора-тадбирлар, яратилган шарт-шароитлар туфайли, айни кунда туманимиздаги илғор пахтачилик фермер хўжаликларида йиғим-терим мавсуми кўтаринки руҳда олиб борилмоқда. Хусусан, Уйшин маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги “Нуруллабой” фермер хўжалиги пахтакорлари жорий йил йиғим-терим мавсумини туманда биринчилардан бўлиб бошлаб юборишди.

Эрта баҳорда 78 гектар ерга “Султон”, С-47-27 навли тезпишар пахта уруғини эккан хўжалик пахтакорлари “Amudaryo tex” кластер корхонаси билан 134 тонна пахта топшириш юзасидан шартнома тузишган. Хўжалик далаларида шартномадаги режани ортиғи билан бажаргудай мўл-ҳосил етиштирилди.

Айни кунларда фермер хўжалиги далаларида 60 нафар ижрачи билан бирга уйшинлик кўнгилли ҳашарчи-ёшлар кунига умумий ҳисобда 7-8 тонна пахта теришга эришмоқдалар. Теримчилар учун дала бошида тоза ичимлик суви, кўнгилли тушлик қилишлари учун зарур шароитлар яратилган. Шунингдек, теримчиларнинг иш ҳақлари тарози бошида ҳисоб-китоб қилиб борилмоқда. Бу эса терим суръатининг янада юқори бўлишини таъминлаётир.

Анвар Қўчқоров, Асеной Хидирбоева, Сапарбой Худойберганов, Муяссар Муротбоева, Муҳаббат Шомуродова, Ўғилжон Омонбоева сингари теримчилар кунига 180-200, ҳатто 250 килограммдан пахта териб, фермер хўжалиги хирмонининг юксалишига ўз ҳиссаларини қўшмоқдалар.

- Мақсадимиз – етиштирилган ҳосилни кузнинг изғиринли кунларига қолмасдан сифатли йиғиб-териб, давлатга топшириш, - дейди фермер хўжалиги раҳбари Мадиёр Хидиров.

Биз ҳам лафзи ҳалол амударёлик пахтакорларга куч-қувват, машаққатли ишларида омадлар ёр бўлишини тилаб қоламиз.

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026