28.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
28.09.2026, 11:25
Иқтисодиёт 👁 291

Тадбиркорлар муражаатларини ҳал қилиш юзасидан сайёр қабул ўтказилди

Тадбиркорлар муражаатларини ҳал қилиш юзасидан сайёр қабул ўтказилди

Бугунги кунда мамлакатимизда давлатимиз раҳбари ташаббуси билан тадбиркорлик субьектларини янада қўллаб-қувватлаш борасида кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Тадбиркорлик фаолиятини янада ривожлантиришга қаратилган кўплаб имкониятлар ҳамда шарт-шароитлар яратилмоқда.

Жорий йилнинг 14 сентябрь санасида Амударё туман ҳокимлигининг мажлислар залида тадбиркорларни қийнаётган муаммоларни ҳал қилиш, уларга ҳар томонлама ёрдам бериш, таклиф ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш мақсадида учрашув ўтказилди.

Учрашувда Қорақалпоғистон Республикасидаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси мудири Ринат Айтмуратов, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субьектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонининг Қорақалпоғистон Республикасидаги бош инспектори Айбек Камалов, туман ҳокими Султонбой Йўлдашев, ҳоким ўринбосарлари, бўлимлар бошлиқлари, корхона-ташкилотлар масъуллари ҳамда тадбиркорлар иштирок этдилар.

Учрашувда сўзга чиққанлар Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан жорий йилнинг 20 август куни мамлакатимиз тадбиркорлари билан ўтказган очиқ мулоқотида соҳани янада ривожлантириш борасида қатор устувор вазифалар белгилаб берилганини қайд этдилар.

Таъкидланганидек, Президент мазкур учрашувда тадбрикорлар мурожаатларини ҳал қилишга қаратилган 7 та муҳим йўналишни кўрсатиб ўтди. Биринчи йўналиш – бизнесни молиялаштириш, иккинчиси – солиқ тизимини такомиллаштириш ва бизнесга солиқ юкини камайтириш, учинчиси – ер ажратиш, тўртинчиси – инфратузилма, бешинчиси – экспортёр корхоналарни қўллаб-қувватлаш, олтинчиси – транспорт-логистика, еттинчиси – соҳадаги тартиб-таомилларни соддалаштириш масалаларига қаратилди.

Туман ҳокимлигида ўтказилган учрашув мобайнида тадбиркорлар томонидан турли мазмундаги 15 дан ортиқ мурожаатлар келиб тушди. Мурожаатлардаги масалалар асосан электр таъминоти, банк-кредит, савдо қилиш учун терминал олиш мазмунида бўлиб, кўпчилик тадбиркорлар кредит олишда муаммоларга дуч келаётганларини, уларни ҳал қилишда амалий ёрдам беришларини сўраб мурожаат қилдилар.

Хусусан, “Мафтуна-Султонбой Қорамон” оилавий корхонаси раҳбари Маҳкамбек Шержановнинг электр тармоғига уланишда амалий ёрдам сўраб қилган мурожаати, “Ўрта қалъа чорвадори” масъулияти чекланган жамияти раҳбари Ғулом Расуловнинг паррандачилик фермер хўжалигига туман экология бўлимидан хулоса олишда амалий ёрдам бериш ҳақидаги мурожаатлари тегишли масъуллар томонидан кўриб чиқилиб, ҳал қилинадиган бўлди.

Шунингдек, тадбиркорларнинг банк ва кредит масалаларида қилган мурожаатлари бўйича туманимиздаги тижорат банклари филиаллари масъулларига топшириқлар берилиб, муаммолар бартараф қилинадиган бўлди. Тадбиркорлар томонидан берилган саволларга тегишлича жавоблар қайтарилди.

Туман ҳокимлининг Ахборот хизмати.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026