12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 22:32
Қишлоқ хўжалиги 👁 525

МАРРАГА ЯҚИНЛАШАЁТГАН ФЕРМЕРЛАР

МАРРАГА ЯҚИНЛАШАЁТГАН ФЕРМЕРЛАР

Айни кунларда бутун мамлакатимизда пахтакор деҳқонлар учун ғалвир сувдан кўтариладиган палла – “Пахта - 2021” кампанияси қизғин давом этмоқда. Пахтакорларга беминнат хизмат кўрсатиш, йиғим-теримда иштирок этаётган ижарачи-деҳқонлар ва кўнгилли ҳашарчиларнинг вақтида тушлик қилишлари, терган пахталарини муаммосиз тарозида тортиб олиш, дала бошида кўнгилли тушлик қилувчилар учун яратилган шарт-шароитлар туфайли пахтачилик фермер хўжаликларида терим суръати тобора ошмоқда.

Амударё туманидаги “Тўлқин” овулида ҳам йиғим-терим кампанияси юксак ташкилотчилик ва жипслик билан давом этмоқда. Овул ҳудудида 13 та пахтачилик фермер хўжаликлари бўлиб, эрта баҳорда 625 гектар майдонга чигит экилди. Ғўза вегетацияси даврида барча мавсум ишлари агротехника қоидаларига мувофиқ амалга оширилди.

Мазкур деҳқончилик йилининг аввалги йилларга нисбатан анча қурғоқчил келиши фермер хўжаликлари раҳбарлари ва ижарачи-деҳқонларни анча қийнаб қўйди. Шундай мураккаб шароитда ҳам ҳар қатра сувнинг қадрига етиб, ғўзани суғориш, озиқлантириш ишларини кеча-ю кундуз, аниқ режа асосида ташкил этган фермерлар ва фермер хўжаликлари мутахассислари ҳамда ижарачи деҳқонларнинг бугунги етиштирилган ҳосилдан кўнгиллари тўқ.

Овул бўйича давлатга 625 гектар ердан шартномадаги 1930 тонна пахта топшириш ниятида меҳнат қилаётган тўлқинликлар айни пайтда далаларидан кунига 70-80 тонналик юқори сифатли пахта териб олишга эришмоқдалар. Фермер хўжаликлари далаларида ҳар куни 850-900 нафар теримчи иштирок этишмоқда.

Тўлқинлик фермерлар пахта йиғим-терими билан бирга 510 гектар майдонда кузги буғдой экиш ишларини барвақт якунлаб, айни пайтда бир текис  униб чиққан буғдой майсаларини зараркунанда ҳашаротлардан ҳимоя қилиш, буғдойзорларда зараркунандаларга қарши ишлов бериш каби мавсум юмушларини ҳам сифатли амалга оширишмоқда.

Овул ҳудудидаги “Аҳмедов Ражаббой” фермер хўжалигига Руфат Аҳмедов раҳбарлик қилади. Эрта баҳорда 90 гектар ерга серҳосил ва эртапишар “Султон” навли чигит эккан хўжалик деҳқонлари айни кунларда йил бўйи қилинган самарали меҳнатлари меваси шартномадаги 288 тонналик юксак ҳосил хирмонини яратиш ниятида фидойилик билан меҳнат қилишмоқда. Пахта йиғим-теримида 82 нафар ижарачи-ишчилардан ташқари, тўлқинлик кўнгилли ҳашарчи-ёшлар ҳам иштирок этишмоқда.

Йиғим-терим ишларининг тўғри  ташкил этилгани, теримчилар ва кўнгилли ҳашарчилар учун яратилган шарт-шароитлар, терилган ҳар бир кило пахта учун иш ҳақлари ўз вақтида ҳисоб-китоб қилиниб, борилаётгани туфайли терим суръати юқори.

Фермер хўжалигида пахтачиликдан ташқари, ғаллачилик соҳасида ҳам салмоқли натижаларга эришилмоқда. Айни кунда 25 гектар майдондаги кузги буғдойзорларда ниҳоллар бир текис униб чиқиб, баравж ўсмоқда.

Хўжаликнинг пахта далалари эса ижарачи-деҳқонлар ва тўлқинлик кўнгилли ҳашарчилар учун чинаккам ризқ-рўз ва барака манбаига айланган. Терилган пахтаси учун ўз вақтида иш ҳақларини ҳисоб-китоб қилиб олаётган теримчиларнинг кайфиятлари баланд. Бу эса пахта йиғим-теримининг кунлик ўсишини таъминламоқда. Фермер хўжалининг илғор теримчилари Гулсара Ерназарова ҳамда Гулбаҳор Тўрабоевалар кунига 150-170 килограммдан пахта теришмоқда.

Оқ олтин овулидаги Давронбек Холменов раҳбарлигидаги “Гавҳар Ёқубова”  фермер хўжалиги далаларида ҳам йиғим-терим мавсуми ҳамжиҳатлик билан олиб борилмоқда.

Жорий деҳқончилик йилида 90 гектар ерга “Манғит-1” навли чигит эккан хўжалик деҳқонлари 287 тонналик хирмон кўтариш ниятида фидойилик билан меҳнат қилишмоқда. Айни пайтда 150 нафар теримчи хўжалик далаларидан кунига 10-15 тонна пахтани йиғиб-териб давлатга топшираётган фермер хўжалиги ишчиларининг шаҳдлари баланд. Улар 287 тонналик шартномавий режаларини яна бир ҳафтага уддалашга аҳд қилишган.

Илғор теримчилардан Сабоҳатхон Исмоилова ҳамда Сайёрахон Шомуродовалар кунига 120-130 килограммдан пахта теришиб, тенгдошларига ўрнак бўлишмоқда.

Робия Йўлдошева.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026