12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 22:44
Қишлоқ хўжалиги 👁 278

Қиличбой овулида боғдорчилик соҳаси ривожига бағишланган семинар бўлиб ўтди

Қиличбой овулида боғдорчилик соҳаси ривожига бағишланган семинар бўлиб ўтди

Мамлакатимизда қишлоқ хўжалигининг барча соҳаларини, шу жумладан, мевачиликни жадал ривожлантириш, тупроқ унумдорлигини, мева ҳосилдорлигини ошириш, маҳсулот сифатини яхшилаш ҳамда улардан қайта ишлаш саноатида тайёрланадиган маҳсулотларни кўпайтиришга, халқимизнинг мевага бўлган талабини тўла қондиришига алоҳида эътибор қаратилиб, бу борада тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Соҳадаги самарали ишлар натижасида мамлакатимизда боғдорчиликка ихтисослашган фермер хўжаликлари сони янада ортиб, аҳолининг мевага бўлган талаби ва эҳтиёжлари тўлиқ қондирилмоқда. Шунингдек, меваларнинг ҳосилдорлигини ошириш, маҳсулот сифатини кўтариш ҳамда мева маҳсулотини қайта ишлаб, уларни чет мамлакатларга экспорт қилиш борасида кенг имкониятлар яратилмоқда.

Боғбон фермерлар мева етиштиришда унинг ҳосилдорлигини кескин кўтариш, маҳсулот сифатини яхшилаш, қуруқ мева тайёрлаш ҳажмини ошириш, аҳолини ҳамда қайта ишлаш саноатини хомашё билан тўлиқ таъминлаб, юқори сифатли маҳсулотни четга чиқаришда тинимсиз меҳнат қилмоқдалар.

Айтиш керакки, боғдорчиликни юқори поғонага кўтаришда фермерларимиз илм-фан ютуқлари ва тавсия этилган технологияларни ўз вақтида ва юқори агротехника даражасида амалга оширишлари муҳим аҳамиятга эга. Амударё тумани Қиличбой овулида ташкил этилган семинар ҳам боғдорчиликни янада ривожлантириш мақсадига йўналтирилди.

9 октябрь куни туман фермер, деҳқон хўжаликлари ҳамда томорқа ер эгалари кенгаши ташаббуси Қиличбой овул фуқаролар йиғини биносида ташкил этилган семинарда интенсив боғлар учун илғор технологиялар асосида мевали кўчатлар етиштирувчи “Мевали Прантс” – Ўзбекистон ҳудудидаги илк ўзбек-турк қўшма компанияси ижрочи директори Мансур Раҳимов иштирок этди. Шунингдек, семинарда тумандаги намунали томорқа ер эгалари, меҳнаткаш деҳқонлар, фермер хўжаликлари раҳбарлари қатнашдилар.

Семинарда мамлакатимизда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, аҳолининг қишлоқ хўжалиги, айниқса, боғдорчилик маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш масаласига алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди. Боғларни илмий-агротехник тадбирлар асосида парваришлаш, янгилаш, интенсив боғлар барпо этиш, серҳосил, эртапишар мева навларини яратиш ҳар томонлама қўллаб-қувватланиб, кенг имконият ва имтиёзлар яратилаётганлиги қайд этилди.

 Шунингдек, боғдорчилик соҳасида амалга оширилаётган илғор технологиялар, янги навлар, соҳани янада ривожлантиришнинг асосий омиллари ҳақида кенг кўламли маълумотлар берилди.

 Таъкидланишича, боғлардан мўл ҳосил олишда зарур бўлган агротехник тадбирларни ўз вақтида юқори даражада бажарилиши устувор аҳамият касб этади. Тупроқ-иқлим шароитларининг қулайлиги, мева турлари ва ажойиб навларининг мавжудлиги, улардан юқори, мўл ва сифатли ҳосил олиш имкониятини беради.

Чарос Арслонова.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026