Сайловда ёшлар ҳам фаол иштирок этмоқда
Машҳура Холматова, 107-сайлов участкаси ҳудудидаги энг ёш сайловчи: - Мен 20 октябрда 18 ёшга тўлдим. Бу кун мен учун қўшалоқ қувончни ҳадя этди. Чунки мен шу санада балоғат ёшига етдим ва ҳаётимда биринчи марта ўз фуқаролик ҳуқуқимдан фойдаланиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида иштирок этиш бахтига мушарраф бўлдим.
Бугун мен нафақат ўз келажагим, балки минглаб тенгдошларим, она Ватаним келажаги учун овоз бераман. Бунинг учун сиёсий партиялардан кўрсатилган барча номзодларга дилимда чексиз ҳурмат сақлаган ҳолда, уларнинг сайловолди дастурлари билан мукаммал танишиб чиқдим ва 107-сайлов участкаси томонидан ташкиллаштирилган сайловолди тарғибот-ташвиқот тадбирларида иштирок этиш орқали юрагида она Ватан келажаги учун дахлдорлик туйғуси энг кучли номзодни танладим.
Сайлов – мен учун ҳақиқий байрам ва ҳаётимдаги энг қувончли, бахтли кун. Мен ўзим танлаган, элим, юртим, деган фидойи номзод учун овоз бераман.
Робия ЙЎЛДОШЕВА, ёзиб олди.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶