Ҳақиқий ижодкор жамоа
Бугун биз ўз олдимизга мақсад қилиб қўйган демократик давлат қуриш ҳамда кучли фуқаролик жамиятини барпо этишда матбуот ва оммавий ахборот воситаларининг ўрни улкан.
Шу боисдан истиқлол йилларида Президентимиз И.Каримов раҳнамолигида оммавий ахборот воситаларини қўллаб-қувватлаш, соҳага бозор муносабатларини татбиқ этиш бўйича ислоҳотлар изчил амалга оширилмоқда. Натижада бугунги журналистлар жамиятда рўй бераётган воқеликларни ёритувчигина эмас, балки инсон манфаатлари ҳимоясини таъминлашга хизмат қилувчи, ўз ижоди билан халқимизнинг тафаккурини бойитувчи, ҳаётдан бир қадам олдинда юриб, тараққиётимиз йўлига ғов бўлаётган иллат ва нуқсонларни бошқалардан аввалроқ англаб, унга қарши жамоатчилик фикрини уйғотувчи, ёш авлоднинг тезкор, шиддатли замонамизга лойиқ фарзандлар бўлиб воягаетишларига ҳисса қўшувчи фидойиларга айланиб улгурди. Бу таърифимиз "Тараққиёт кўзгуси” газетаси ижодкорларигатўла мос келади. Уларнинг миллий истиқлол ғояларини кенг тарғиб қилишдаги, оммани мустақилликни мустаҳкамлаш, тинчлик-осойишталик барқарор бўлмоғи учун курашга даъват этувчи тарбиявий аҳамияти юксак, етук мақолалари, турмуш тарзимизга ёт бўлган иллатларга қарши кураш билан бир қаторда амалга оширилаётган улкан бунёдкорликларни ўз вақтида ҳолис ва ҳаққоний ёритиб, аҳолини булардан кенг хабардор қилмоқда. Йиллар оша маънавий-маърифий тарғиботчи вазифасини адо этиб келган Амударё тумани матбуоти 80 ёшга тўлди.
Қорақалпоғистон Матбуот ва ахборот агентлигида рўйхатда турган нашрлар ичида "Тараққиёт кўзгуси” газетасида ёритилаётган мақолаларнинг долзарблиги, бадиий етуклиги ва жанр хусусияти жиҳатидан ҳам бошқанашрлардан алоҳида ажралиб туради. Аввало шуни таъкидлашим лозимки, газета Қорақалпоғистонда энг кўп обуначига эга, ўз-ўзини маблағ билан таъминлаб, фойда кўриб ишлаётган саноқли туман газеталаридан биридир. Газета ижодкорлари
www.amunews.uz веб-сайтини мустақил оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатдан ўтказиб, Қорақалпоғистонда илк бор интернет журналистикага асос солдилар.
Агентлигимизда рўйхатга олинган, "Тараққиёт кўзгуси”нинг иловаси "Менинг оилам”нинг дунёга келиши таҳририят ходимларининг ҳақиқий ижодкорликларининг намунасидир.
Биз оммавий ахборот воситаларида фаолият кўрсатаётган журналистларнинг ўз устларида ижодий ишлашларига ғамхўрлик қилиб, изланишларини, режаларини қўллаб-қувватлаб, рағбатлантириб келаётган туман ҳокими Р.Йўлдошевдан чексиз миннатдормиз.
Туман матбуотининг 80 йиллиги муносабати билан "Мустақилликни мустаҳкамлаш ва миллий истиқлол ғояларини кенг тарғиб қилишда "Тараққиёт кўзгуси” газетасининг ўрни ва аҳамияти мавзусида тарғибот ойлиги ўтказиш тўғрисида” туман ҳокимининг қарор қабул қилиб, ойликни ўтказишга доир ишчи гуруҳ тайинлагани, қарорга доир журналистларнинг газетхонлар билан жонли мулоқотлари уюштирилаётганлиги ҳам Қорақалпоғистон матбуоти учун янгилик – оммалаштиришга арзигулик янгилик.
Бу тадбирлар газетанинг газетхонлар билан алоқаси, дўстлиги янада мустаҳкамланишига асос бўлиши шубҳасиз.
Биз "Тараққиёт кўзгуси” газетаси ижодий жамоасини меҳнатда эришаётган ана шундай улкан ютуқлари, газетанинг 80 йиллиги билан қизғин табриклаб, янги-янги ижодий юксалишлар тилаб қоламиз.
Фарахат ПАЛИМОВ,
ҚорақалпоғистонРеспубликаси Матбуот ва ахборот агентлиги директори.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶