13.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
13.11.2026, 00:00
Сиёсат 👁 341

ДЕПУТАТЛИККА НОМЗОДЛАР САЙЛОВЧИЛАР БИЛАН УЧРАШДИ

ДЕПУТАТЛИККА НОМЗОДЛАР САЙЛОВЧИЛАР БИЛАН УЧРАШДИ

Шу йилнинг 28 ноябрида Халқ депутатлари туман Кенгашида бўшаб қолган йигирма учинчи Бобур сайлов округида депутат сайлови бўлиб ўтади.

Туманимизда фаолият юритаётган сиёсий партиялардан кўрсатилган депутатликка номзодлар овул аҳолиси билан учрашиб, ўзларининг сайловолди дастурлари билан таништирмоқдалар.

Сайлов округи ва унга қарашли сайлов участкаларида сайловга пухта тараддуд кўрилмоқда. Номзодлар ҳақида аҳолига батафсил маълумотлар берилиб, сайлов кунида фаол иштирок этишга, ўз танлаган номзодига уюшқоқлик билан овоз беришга даъват этилмоқда. Сайлов округи ва унга қарашли участка сайлов комиссиялари аъзолари сайлов жараёнининг демократик тамойилларга, миллий сайлов қонунчилигимизга мувофиқ ўтказилиши учун зарур шарт-шароитларни яратишга ҳаракат қилмоқдалар.

24 ноябрь куни ҳудуддаги 86-сонли умумий ўрта таълим мактабида туман Кенгашида бўшаб қолган Бобур сайлов округидан  депутатликка “Миллий тикланиш” демократик  партиясидан номзод Расул Тожибоев, “Адолат” социал-демократик партиясидан номзод Оғабек Оллаберганов, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал демократик партиясидан номзод Сарвар Шукуруллаев, Ўзбекистон “Экологик” партиясидан номзод Шавкат Янгибоев, Халқ демократик партиясидан номзод Маҳмуд Эшмоновларнинг сайловчилари билан учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувга мактаб ўқитувчилари, овул фаоллари, сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари раислари, депутатликка номзодларнинг ишончли вакиллари иштирок этдилар.

Йиғилганларни депутатликка  номзодларнинг ишончли вакиллари уларнинг таржимаи ҳоли, меҳнат фаолияти билан яқиндан таништирдилар. Шундан сўнг депутатликка номзодлар сўзга чиқиб, сайловчиларини ўзларининг сайловолди дастури билан таништирдилар.

Сайловчилар депутатликка номзодларнинг маърузаларини тингладилар ва ўзларини қизиқтирган саволларини бериб, батафсил жавоблар олдилар.

Халқ депутатлари туман Кенгашининг бўшаб қолган  депутатлик ўрни учун сайлов бўлиб ўтадиган Бобур номли округ сайловчилари 28 ноябрь куни учта сайлов участкаларида овоз берадилар. 129-сайлов участкаси 86-сонли, 130-сайлов участкаси 6-сонли, 131-сайлов участкаси 45-сонли умумий ўрта таълим мактабларида жойлашган.

Шу кунгача ушбу участкаларда сайлов куни фуқароларнинг келишлари, ўз танлаган номзодларига овоз беришлари учун зарур шароитлар тахт қилинди, участка сайлов комиссиялари аъзолари депутатликка номзодларни аҳолига яқиндан таништириб, сайлов қонунчилигимизга кўра ўзлари энг муносиб деб билган номзодга овоз беришлари мумкинлигини кенг тушунтирмоқда.

Депутатликка номзодлар билан учрашув сайловчиларнинг улар ҳақида яна ҳам кўпроқ тасаввурга эга бўлишларига хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.

Ойгул РАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026