13.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
13.11.2026, 00:02
Сиёсат 👁 269

КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШИШ ВА ЁШЛАРНИ ҲАРБИЙ ВАТАНПАРВАРЛИК РУҲИДА ТАРБИЯЛАШГА БАҒИШЛАНГАН КЕНГАЙТИРИЛГАН ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ

КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШИШ ВА ЁШЛАРНИ ҲАРБИЙ ВАТАНПАРВАРЛИК РУҲИДА ТАРБИЯЛАШГА БАҒИШЛАНГАН КЕНГАЙТИРИЛГАН ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ

Ҳозирги кунда коррупцияга қарши курашиш – куннинг энг долзарб  ва муҳим вазифаси бўлиб қолди. Ушбу иллатга қарши нафақат бизнинг мамлакатимизда, балки дунёдаги барча мамлакатларда кескин ва муросасиз кураш олиб борилмоқда.

Давлатимиз мустақиликка эришгач, коррупцияга қарши кураш доирасида кўплаб норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, дастурлар қабул қилиниб, шу асосда кенг қамровли ишлар, коррупцияга қарши курашиш ва унинг олдини олишга қаратилган тушунтириш-тарғибот тадбирлари, ҳуқуқий-маслаҳат учрашувлари амалга оширилиб келинмоқда.

9 декабрь куни Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни муносабати билан туман маданият маркази биносида мутасадди ташкилотлар раҳбарлари ва ходимлари иштирокида бўлиб ўтган кенгайтирилган йиғилишда ҳам ушбу иллатга қарши курашишда давлат органлари ва ташкилотлари  томонидан аҳолининг, айниқса ўсиб келаётган ёш авлоднинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга, шу билан бирга жамиятда коррупцияга қарши муросасиз муносабатни шакллантиришга қаратилган маърузалар ўқилиб, фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Йиғилишда Амударё тумани халқ таълими бўлими, Давлат Хавфсизлик хизмати, Мудофаа ишлари бўлими ва тумандаги умумтаълим мактабларининг директорлари, ўқитувчилар иштирок этдилар.

Йиғилишни Амударё тумани Халқ таълими бўлими мудири Акмал Исмоилов кириш сўзи билан очиб, йиғилганларни кун тартибидаги масалалар билан таништириб ўтди ҳамда туман халқ таълими бўлими томонидан коррупцияга қарши курашиш борасида амалга оширилаётган ҳуқуқий-тарбиявий ишларга батафсил тўхталди.

Йиғилишда Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуни мазмун-моҳияти тўғрисида маъруза қилинди. Жумладан, мазкур Қонун 6 боб, 34 моддадан иборат эканлиги, коррупция сўзи - шахснинг ўз мансаб ёки хизмат мавқеидан шахсий манфаатларини ёхуд ўзга шахсларнинг манфаатларини кўзлаб, моддий ёки номоддий наф олиш мақсадида қонунга хилоф равишда фойдаланиши хусусида тўхталди.

Сўзга чиққанлар “Ўқувчи-ёшларнинг диний экстремизм, терроризм, турли диний оқимларга кириб қолишининг олдини олиш бўйича ҳам ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтдилар. Жумладан, тинчлик – тараққиёт ва фаровонликнинг асосий омили эканлиги, давлатимиз тараққиёт йўлида қандай улкан, бошқаларнинг ҳавасини тортадиган ютуқ ва марраларга эришган бўлса, барчасининг негизи юртимиздаги тинч ва осуда ҳаёт, миллатлар ва фуқаролараро тотувлик, ўзаро меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатликни асраб-авайлаб келаётганимизда эканлиги таъкидлаб ўтилди.

Йиғилишда Амударё тумани Мудофаа ишлари бўлими бошлиғи ёшларни миллий ғоя ва Ватанга садоқат руҳида тарбиялаш борасида амалга ошириладиган ишлар хусусида маъруза қилди.

Ушбу тадбирда ёш авлодни турли ёт иллатлардан ҳимоялаш, уларни Ватанга муҳаббат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялашда таълим муассасаларининг ўрни беқиёс эканлигини, бунда ўқувчи-ёшлар ўртасида тарғибот-ташвиқот ишларини самарали ташкил қилиш, мавзуга доир учрашувлар ва давра суҳбатлари, дунёдаги сиёсий вазият бўйича видеороликлар намойишларини ташкил қилиш кераклиги бўйича тавсиялар берилди.  

Музокараларда иштирок этган 40-сонли умумий ўрта таълим мактаби директори Санобар Хўжамуротова, 22-сонли мактаб директори Азим Бекберганов, 21-сонли мактаб директори Т.Досчанов, 18-сонли мактаб директори вазифасини вақтинча бажарувчи С.Ешбоева, 46-сонли мактабнинг ЧҚБТ раҳбари А.Ешимбетовлар муҳокама этилган масалалар бўйича ўз таклиф ва тавсияларини бердилар.

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026