12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 20:39
Адабиёт 👁 322

ИНШОЛАР ТАНЛОВИ ЯКУНЛАНДИ

ИНШОЛАР ТАНЛОВИ ЯКУНЛАНДИ

Туманимизда фаолият юритаётган “Жайхун илҳомлари” нодавлат нотижорат ташкилоти томонидан “Ёшлар – янги Ўзбекистон бунёдкорлари” лойиҳаси асосида жойларда  учрашувлар ва давра суҳбатлари ўтказилиб келинмоқда. Бу тадбирларда туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими мутахассислари, шифокорлар, ижодкорлар, маънавият тарғиботчилари, маҳалла фаоллари, имомлар, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этмоқдалар.

“Оилада фарзанд тарбиясининг аҳамияти, ёшларни зарарли иллатлар ва турли ахлоқсизликлардан ҳимоя қилишда ота-оналар ва маҳалланинг ўрни”, “Ёшларнинг маънавиятини юксалтириш, уларни китобхонликка жалб қилиш орқали гиёҳвандлик, ахлоқсизлик ва зарарли таъсирлардан ҳимоя қилиш”, “Ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзи кўникмаларини кенг тарғиб қилиш, уларни гиёҳвандлик, ичкиликбозлик, турли ахлоқсизликлардан ҳимоя қилиш” мавзуларидаги суҳбатлар аҳоли ва ёшлар орасида улкан қизиқиш уйғотмоқда.

Шунингдек, ташкилот томонидан эълон қилинган лойиҳанинг мазмун-моҳияти, аҳамияти ва лойиҳа доирасида амалга ошириладиган ишлар ҳамда улардан кутилаётган натижалар ҳам кенг тарзда тушунтириб борилмоқда.

Туманимиз ёшлари орасидан иқтидорли, ижодкор, бадиий ижодга ихлоси баланд ёшларни излаб топиш мақсадида турли мавзуларда мактаб ўқувчилари орасида иншолар танловлари ҳам ўтказилиб келинмоқда.

Шу йилнинг 17 ноябрь куни “Жайхун илҳомлари” ННТ томонидан “Ёшларнинг маънавиятини юксалтириш, шу орқали уларни гиёҳвандлик, ахлоқсизлик ва бошқа зарарли таъсирлардан ҳимоя қилиш” мақсадида мактаб ўқувчилари ўртасида “Ёшлар – юрт келадаги” мавзусида иншолар танлови эълон қилинган эди. Шу йилнинг 15 декабрь куни мазкур иншолар танловининг натижалари бадиий кенгаш аъзолари томонидан ўрганиб чиқилди.

Натижалар эса қувонарли! Мактаб ўқувчилари орасида келажагидан умид қилса бўладиган иқтидорли ёшларнинг жуда кўп эканлигига яна бир бор амин бўлдик.

Туман халқ таълими бўлимига қарашли 42-, 73-, 84-сонли  мактабларнинг ўқувчилари иншолар танловида ўз фаолиятлари ва ўткир зеҳнларини, макон ва замон ҳақидаги теран фикрларини  яна бир маротаба намойиш этдилар. Уларнинг бу интилишлари бесамар кетмади албатта.

42-сонли мактабнинг 9 “А”-синф ўқувчиси Дилдора Турсунбоева “Таъсирчан фикрлари, билими, дунёқараши, шахсий  ташаббуси учун”, шу мактабнинг 11 “Б”-синф ўқувчиси Муборак Соатбоева “Ёшлик ва Ватан ҳақидаги гўзал туйғулари теранлиги учун”, 73-сонли мактабнинг 9-синф ўқувчиси Гулмира Гулимматова, “Энг яхши таҳлилий фикрлари учун”, 11-синф ўқувчиси Кумуш Гулимматова “Энг яхши самимий фикрлари учун”, 84-сонли мактабнинг 10 “В”-синф ўқувчилари Севинчой Усмонова “Инсонни тўғри  йўлга йўналтирувчи жўшқин фикрлари учун”, Мардона Рахимбоева “Ватанпарварлик туйғуси улуғланган энг яхши таҳлили учун”, Адолат Оллаёрова “Шахсий фикрини равон баён қилгани учун” “Жайхун илҳомлари” нодавлат нотижорат ташкилотининг “Ташаккурномаси билан тақдирланди.

“Ёшлар – юрт келажаги” танловининг яна бир фаол иштирокчиси 73-сонли мактабнинг 11-синф ўқувчиси Амирхон Турсунов ўзи ёзган иншосида “Макон ва замон муҳитининг энг яхши бадиий таҳлили учун” танлов ғолиби деб топилди.

Иншолар танлови ғолибига ташкилот томонидан тайёрланган совға ва “Мақтов ёрлиғи” тантанали тарзда топширилди.

Ғолиб ва ташаккурномалар соҳиблари билим олаётган мактабларнинг устозлар жамоасига, шу мактабларда фаолият юритаётган маънавият тарғиботчиларига ташкилот томонидан самимий миннатдорчилик билдирилди.

Биз тилга олиб ўтган мактаб ўқувчиларининг келажакда комил инсонлар, гўзал маънавиятли, эл ардоғидаги фидойилар сафидан ўрин олишларига ишончимиз комил.

“Жайхун илҳомлари” нодавлат нотижорат ташкилоти қошида кутубхона мавжуд бўлиб, бу кутубхонада турли жанрлардаги қизиқарли адабиётлар сақланмоқда. Кутубхонанинг  бугунги кунда  231 китобхон аъзоси бор. Кутубхонада катта ёшдаги китобхонлар учун ҳам, мактаб ўқувчилари учун ҳам бирдек қизиқарли китоблар мавжуд.

Шунингдек, бу кутубхонанинг Қангли, Куюккўпир, Дўрман овул фуқаролар йиғинларида, Қипчоқ шаҳарча фуқаролар йиғинида  ҳамда Гулзор маҳалла фуқаролар йиғинларида филиаллари фаолият кўрсатмоқда. Мазкур қишлоқ кутубхоналаридан олис жойларда яшовчи китобхонлар ҳам катта қизиқиш билан фойдаланмоқдалар.

Туманимиз аҳолисининг китобларга бўлган қизиқишларини инобатга олган ҳолда мазкур кутубхоналарда китобхонларга ҳар томонлама  қулайликлар яратиб борилмоқда. Натижада турли ёшдаги китобхонлар сони йилдан-йилга кўпайиб бормоқда.

Ташкилот қошидаги кутубхонада турли ёшдаги китобхонларни учратиш мумкин.

Кутубхонасиздан китоб олиб ўқиётган китобхонларнинг қилиқишлари баҳоланганида катта ёшдаги китобхонлар орасида Серқуёш кўчаси 11-уйда истиқомат қилувчи фуқаро, меҳнат фахрийси Мақсуд Тожибоев, мактаб ўқувчилари орасида 40-сонли мактабнинг 10 “А”-синф ўқувчиси Шаҳло Янгибоева “Энг фаол китобхон” деб тан олинди.

Бу иккала китобхонимизга ҳам ташкилотимиз томонидан совға ва ташаккурнома топширилди.

Китобхонларимизга яхши кайфият тилаган ҳолда, китоб инсоннинг энг яхши дўсти эканлигини яна бир маротаба эслатиб ўтмоқчимиз.

Ўрозали РЕЙИМОВ, “Жайхун илҳомлари” ННТ раиси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026