13.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
13.11.2026, 00:01
Сиёсат 👁 274

Юридик хизмат кўрсатиш маркази фаолияти кенгаймоқда

Юридик хизмат кўрсатиш маркази фаолияти кенгаймоқда

Мамлакатимизда давлат органлари ва ташкилотларига юридик хизмат кўрсатиш фаолиятини янада такомиллаштириш, улар фаолиятини, айниқса, қуйи бўғинда ҳуқуқий жиҳатдан таъминлаш, сифатли ва профессионал юридик хизмат кўрсатишга қаратилган ислоҳотлар босқичма-босқич амалга ошириб келинмоқда. Соҳага тажрибали  кадрларнинг жалб қилинмаганлиги ҳужжатлар лойиҳаларининг иқтисодий, молиявий ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказилиши сифатига салбий таъсир кўрсатаётган эди. Бу ўз навбатида қабул қилинаётган ҳужжатлар юзасидан жойларда жисмоний ва юридик шахсларнинг эътирозига сабаб бўлаётган эди.

Президентимизнинг тегишли қарорига кўра, 2021 йил 1 октябрдан бошлаб, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирилиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Адлия бошқармалари ҳузурида мамлакатимизнинг барча туман ва шаҳарларида юридик хизмат кўрсатиш марказлари фаолияти йўлга қўйилди.

Ушбу марказлар зиммасига юридик хизмат кўрсатиладиган давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятини  ҳуқуқий жиҳатдан таъминлаш, уларга малакали юридик ёрдам кўрсатиш, давлат ташкилотлари ходимларининг ҳуқуқий саводхонлиги ва ҳуқуқий маданиятини ошириш, давлат ташкилотларининг мулкий ҳамда бошқа ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ўз вақтида самарали ҳимоя қилинишини таъминлаш, давлат ташкилотлари томонидан қабул қилинаётган ҳужжатларнинг қонуний ҳамда  ҳар томонлама пухта ва сифатли бўлишини таъминлаш каби кўплаб масъулиятли вазифалар юкланган.

Шунингдек 2021 йил 1 октябрдан бошлаб давлат ташкилотларига юридик хизмат кўрсатиш билан боғлиқ  барча маълумот ва жараёнларни тўлиқ электрон равишда йиғиш, қайта ишлаш, таҳлил қилиш имконини берувчи “Е-huquqshunos” электрон тизимини яратиш ва унга барча маълумотларни жойлаб бориш юклатилди. Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузурида ташкил этилган  Амударё туман Юридик хизмат кўрсатиш марказида ҳам қарор ижросини таъминлаш, белгилаб берилган масъулиятли вазифаларни адо этиш юзасидан тизимли ишлар олиб борилаяпти.

Марказ томонидан тумандаги  мавжуд 12 та давлат органлари ва ташкилотларига сифатли юридик хизмат кўрсатилмоқда. Бунда давлат органлари ва ташкилотлари билан марказ ўртасида ҳужжатлар маълумотлар алмашинуви “Е-huquqshunos” тизими орқали амалга оширилаётир. Ўтган давр мобайнида  12 та давлат органлари ва ташкилотларида юридик аҳамиятга эга бўлган ҳужжатлар лойиҳаларини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш жараёнида 166 та ҳужжат қонунга зид эканлиги аниқланиб, мувофиқлаштирилди. 17 ҳужжат умуман қонунларимизга мос келмаганлиги учун ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш рад этилди, туман Тиббиёт бирлашмасида 12 нафар ходимнинг ишдан бўшалатилишининг олди олинди.

Шунингдек, аҳолидан тушган 2 та мурожаат ҳам кўриб чиқилиб, ҳуқуқий ёрдам берилди.

Келгуси 2022 йилда марказ ҳуқуқий хизмат кўрсатадиган давлат органлари ва ташкилотлари сони яна 6 тага кўпаймоқда. Бу марказда фаолият кўрсатаётган 6 нафар ходимларга яна ҳам улкан масъулият юклайди.

Ойгул РАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026