Сиёсат
👁 293
АМУДАРЁ ТУМАНИДА ҲАМ БИР МАРТАЛИК МОДДИЙ ЁРДАМ ПУЛЛАРИ ТАРҚАТИЛМОҚДА
Жорий йилнинг 21 декабрь куни Президентимиз томонидан “Аҳолининг кам таъминланган қатламларини қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий ҳимоясини янада кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” Қарор қабул қилинди.
Ушбу Қарорда йил якунига қадар 2021 йил давомида “Темир дафтар” рўйхатида бўлган фуқаролар, 18 ёшга тўлмаган боқувчисини йўқотган ёки 18 ёшгача ногиронлик нафақасини олувчи болалар учун 800 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам кўрсатиш белгиланган. Айни кунларда Республикамиз бўйлаб мутасадди ташкилот масъуллари томонидан кам таъминланган оилалар учун ажратилган маблағларни йил якунига қадар ўз эгаларига топшириш чоралари қўрилмоқда.
Амударё туманида юқоридаги меъёрларга тўғри келувчи 1639 нафар фуқарога жами, 1 миллиард 311 миллион сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам кўрсатилиши режалаштирилган.
27 декабрь куни туман ҳокими Султонбой Йўлдашев ҳудудларда бўлиб, Президентимиз номидан бир марталик ёрдам пулларини топширди. Манғит шаҳрининг Гулзор маҳалласида яшовчи Гулзира Райимованинг хонадонига ташриф чоғида туман ҳокими ушбу оилага моддий ёрдам пулларини топширди ва оила аъзолари билан самимий суҳбат қуриб, яшаш шароити билан яқиндан танишди.
Туман бўйича Президент қарорида белгиланган меёрларга тўғри келувчи барча фуқароларга яқин кунлар ичида моддий ёрдам пулларини тўлиқ топшириш чоралари қўрилмоқда.
Амударё тумани ҳокимлигининг ахборот хизмати

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶