12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 21:32
Иқтисодиёт 👁 384

Амударё тумани Молия бўлими бюджет маблағларидан мақсадли ҳамда оқилона фойдаланиш устидан давлат молиявий назоратини самарали амалга оширмоқда

Амударё тумани Молия бўлими бюджет маблағларидан мақсадли ҳамда оқилона фойдаланиш устидан давлат молиявий назоратини самарали амалга оширмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Молия органлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида молия органларининг вазифалари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари аниқ белгилаб берилган. Хусусан, молия органлари аввало, аҳолига солиқ юкини камайтириш, бюджет маблағларидан мақсадли ҳамда оқилона фойдаланиш устидан давлат молиявий назоратини амалга ошириш, қатъий иқтисод қилиш, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаш ва тўлаш тартибини соддалаштириш каби масалаларда назоратни амалга оширади.

Амударё тумани Молия бўлими ҳам зиммасига юклатилган шу ва бошқа вазифаларни самарали амалга ошириб келмоқда.

Хабарингиз бор, Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 44-сессиясида Амударё тумани молия бўлими томонидан 2021 йилда амалга оширилган ишлар ва 2022 йилга мўлжалланган маҳаллий бюджет параметрлари тўғрисидаги масала депутатлар томонидан муҳокама қилиниб, тегишли қарор қабул қилинган эди.

Сессияда туман Молия бўлими мудири Улуғбек Бекниязов йил давомида бўлим томонидан амалга оширилган ишлар хусусида ахборот бериб, Амударё туманининг 2022 йилги маҳаллий бюджети ҳақидаги таклифларни депутатлар эътиборига ҳавола қилди.

Айтиш керакки, 2022 йил учун туман маҳаллий бюджет даромадлари 77,3 млрд сўм, юқори бюджетдан ажратиладиган трансферт миқдори 127,6 млрд сўмни ташкил қилади. Жами харажатлар 204 млрд сўм миқдорида прогноз қилинмоқда.

2022 йилда туманимизда маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан мактабгача таълим соҳаси учун озиқ-овқат ва бошқа харажатларга 12,2 млрд сўм, соғлиқни сақлаш соҳасига 66,5 млрд сўм, маданият ва спорт соҳасига 4,8 млрд сўм, ижтимоий нафақа ва кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам ва компенсация тўловлари учун 71,2 млрд сўм ажратилади.

Бундан ташқари, 2022 йилда иқтисодий харажатларга туман бюджетидан 14,5 млрд сўм маблағ ажратилиши режалаштирилган. Ободонлаштириш ишларига 8,3 млрд сўм, Ветеренария қўмитаси ташкилотларини сақлаш харажатларини қоплаш учун 1,2 млрд сўм, туман фермер деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши харажатларига 0,9 млрд сўм ажратилиши белгиланган.

Қарорда кўрсатилишича, 2022 йил давомида давлат бошқарув органлари фаолиятига 5,3 млрд сўм, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига эса 7,1 млрд сўм миқдорида маблағ ажратилади.

Жорий йилдан бошлаб маҳаллаларда ҳоким ёрдамчиларининг фаолияти йўлга қўйилиши кутилмоқда. Йил давомида ҳоким ёрдамчиларининг тавсиялари асосида маҳаллаларнинг инфратузилмасини яхшилаш мақсадида 1,4 млрд сўм маблағ ажратилади. Захира жамғармаси маблағлари эса 1,9 млрд сўмни ташкил этади.

Президентимизнинг “Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига асосан Амударё туманида ҳам бюджет маблағларининг маълум қисми жамоатчилик фикри асосида белгиланган тадбирларни молиялаштиришга йўналтирилади.

Қарорда бюджет маблағларини тақсимлашда энг аввало ижтимоий соҳага катта эътибор берилганини кўриш мумкин. Бу эса аҳоли турмуш фаровонлигини янада яхшилаш борасидаги ишлар “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили” деб эълон қилинган жорий йилда ҳар қачонгидан ҳам кенг кўлам касб этишидан далолат беради.

Ф.Эшимбетова

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026