28.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
28.09.2026, 17:09
Қишлоқ хўжалиги 👁 345

ТОМОРҚА ХИЗМАТИНИ КЎРСАТИШ СИФАТИНИ ЯНАДА ЯХШИЛАШ БЎЙИЧА СЕМИНАР БЎЛИБ ЎТДИ

ТОМОРҚА ХИЗМАТИНИ КЎРСАТИШ СИФАТИНИ ЯНАДА ЯХШИЛАШ БЎЙИЧА СЕМИНАР БЎЛИБ ЎТДИ

Маълумки, фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш бўйича Президентимиз томонидан бир нечта қарорлар қабул қилинган. Ушбу қарор ҳужжатлари асосида аҳоли томорқаларидан унумли фойдаланиш, ерга сифатли ишлов бериш борасида кўплаб саъй-ҳаракатлар, тадбирлар амалга оширилмоқда. Амударё туманида ҳам томорқа ер эгалари фаолиятига бағишланган семинарлар ташкил этилимоқда. Бу орқали аҳолининг томорқадан унумли фойдаланиш бўйича тажрибаси янада ошишига замин яратилмоқда.

2022 йил 11 январь куни “Амударё томорқа хизмат” масъулияти чекланган жамияти кластери корхонасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Томорқадан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, шунингдек, аҳолининг тадбиркорлик ташаббусларини молиявий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорини тарғиб қилиш, томорқа хизмати кўрсатишда кластер корхоналари фаолиятини янада ривожлантириш бўйича семинар бўлиб ўтди.

Семинарда, Ўзбекистон Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қуллаб-қуватлаш жамғармаси директори Тўлқин Саттаров, Қорақалпоғистон Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси Қувончбой Нурымбетов, Туман фермерлар кенгаши мутахассислари, тумандаги 49 та овул ва маҳаллаларда иш бошлаётган ҳоким ёрдамчилари иштирок этишди.

Семинарда аҳоли томорқасидан самарали фойдаланиб, йилига 2-3 мартадан ҳосил олиш, маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажмини камида 1,5 бараварга кўпайтириш юзасидан амалга оширилган ишлар ва кўрилган чоралар тўғрисида ахборот берилди.

Бу борада, тумандаги “Амударё томорқа хизмат” масъулияти чекланган жамияти кластер корхонасининг фаолияти алоҳида эътирофга лойиқлиги таъкидланди. Корхона томонидан Фермерлар кенгаши жамғармаси маблағларидан 5 млрд. сўм кредит олинган ва 12 йўналиш бўйича томорқаларга хизмат кўрсатиш фаолияти йўлга қўйилган.

Маълумот учун айтиб ўтиш жоизки, Амударё туманида 39 минг 406 нафар томорқа ер эгалари ихтиёрида 6 минг 652,2 гектар экин ери мавжуд. Кенгаш ҳузуридаги жамғарма томонидан кўчат сотиб олиш учун тадбиркорлик субъектлари, фермер хўжаликлари ва “Томорқа хизмати” масъулияти чекланган жамиятига жами 500 млрд. сўм маблағлар ажратилган.

Амударё туманидаги Оқ олтин овули ҳудудида яшовчи фуқаро Янгибой Қурбаниязов, Қиличбой овулида яшовчи Бахтиёр Манглиев, Бобур овулида яшовчи Абдураҳмон Матсапаев, Чойкўл овулида яшовчи Маҳмуджон Норбоев, Қорамон маҳалласи ҳудудида яшовчи Атахан Утамуратовлар хонадонларида саримсоқпиёз, пиёз, ва бошқа кўкатлар етиштириш орқали бир йилда ҳар бир томорқадан 25-30 млн. сўм даромад олинган. Томорқа орқали юқори даромад олаётган хонадонлар тажрибаси бошқа маҳаллаларда ҳам тарғиб қилиб борилмоқда.

Туманнинг Оқ олтин, Тўлқин, Қиличбой, Бобур каби қатор ҳудудларидаги томорқа ер эгаларининг асосий фаолият тури иссиқхона ҳисобланади. Ушбу йўналишида фаолият юритаётган томорқа ер эгаларининг улуши тумандаги томорқа ер эгалари сонининг 5 фоизини ташкил этади. Иссиқхоналарда турли сабзавот экинлари экилиб, туман аҳолисининг дастурхони мўл-кўл бўлишига хисса бўлиб қўшилмоқда.

Шу ўринда айтиб ўтиш жоизки, Амударё туманидаги “Амударё томорқа хизмат” масъулияти чекланган жамиятига қарашли кластер корхонаси томонидан “Бир маҳалла – бир маҳсулот” тамойили асосида тумандаги Тўлқин, Оқ олтин, Хизр эли, Қипчоқ, Қангли овул ва маҳаллаларига турли хилдаги сабзавот экинлари кўчатлари етказиб берилмоқда. Айни кунларда ҳаво ҳарорати паст бўлишига қарамай томорқа ер эгалари ўз иссиқхоналарига сабзавотлар экиб, аҳоли эҳтиёжларини қондирмоқда.

Халқимиз томонидан бежизга, ер бойлиги – эл бойлиги деб айтилмаган. Ҳар бир фуқаро ўз томорқасидан унумли фойдаланса, ўз оиласи, яқинлари ва маҳалладошлари дастурхонига тўкинлик бахш этибгина қолмасдан, оилавий бюджети учун ҳам катта фойда келтирган бўлади. Бунинг учун эса Амударё туманида барча шарт-шароитлар яратилган.

Ф.Эшимбетова.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026