ТАНИШИНГ, ЯНГИ КИТОБ - “ТАРАҚҚИЁТ КЎЗГУСИ“
"Тараққиёт кўзгуси” газетаси таҳририяти ижодий жамоаси томонидан нашрга тайёрланган ушбу китоб мамлакатимиз мустақиллигининг 23 йиллиги ва туманимиз матбуоти ташкил этилганлигининг 80 йиллиги муносабати билан туманда "Мустақилликни мустаҳкамлаш ва миллий истиқлол ғояларини тарғиб қилишда "Тараққиёт кўзгуси” газетасининг ўрни ва аҳамияти” мавзусида тарғибот ойлиги ўтказиш тўғрисида”ги туман ҳокимининг қарорига асосан нашр қилинди.
Китобнинг биринчи бобида туман матбуотининг босиб ўтган шонли 80 йиллик йўли ҳақида ҳикоя қилинади. Иккинчи бобда тақдири газета тақдири билан туташган, турли йиллар давомида таҳририятда фидойилик намуналарини кўрсатиб меҳнат қилган журналистлар, жамоатчи мухбирлар, матбаачилар ва газетачилик ишига беғараз ҳамкорлик, ҳомийлик қилган инсонларнинг хотиралари, эътирофлари, дил сўзлари ўрин олган бўлса, учинчи бобида сўнгги 30 йил давомида газетада ёритилган энг сара асарлардан намуналар ёритилган.
Истиқлол йилларида туманимизда амалга оширилган улкан бунёдкорлик ишлари, тараққиёт одимлари билан сўнгги тўртинчи бобда танишасиз.
Китоб сизга манзур бўлади, деган умиддамиз.
Ойгул РАЖАБОВА.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶