Устахона фаолиятидан фермерлар мамнун
“Тўлқин” ММТП ҳудуддаги 16 та фермер хўжаликларига техник хизмат кўрсатади. Фермер хўжаликлари тасарруфидаги 560 гектар пахта экиладиган майдонларни ўз вақтида шудгорлаш, яхоб суви беришга тайёрлаш, 491 гектар кузги буғдой учун мўлжалланган ерларни ҳайдаш, текислаш ва келгуси йил ҳосили учун мустаҳкам замин тайёрлашда ММТП ишчилари, уста-чилангарларининг хизмати катта.
ММТП муҳандис-техник ходимлари жорий 2022 йилги қишлоқ хўжалик йилида ҳам фермер хўжаликларига техник хизмат кўрсатишни янада яхшилаш мақсадида техника воситалари, экиш-тикишда қатнашадиган агрегатларни сифатли таъмирлаш ва баҳорги мавумга тахт қилиб қўйиш борасида фермер хўжаликлари раҳбарлари билан бамаслаҳат иш юритишмоқда. ММТП устахонасида уста-чилангарлар ва ишчилар учун барча шароитлар мавжуд. Намунали тушлик, яхши дам олиш шароитлари яратилган. Ишчилар ва муҳандис-техник ходимларнинг ҳамжиҳатликда амалга ошираётган саъй-ҳаракатларидан ҳудуддаги фермер хўжаликлари раҳбарлари ҳам мамнун.
Айни пайтда ММТП устахонасида техникаларни баҳорги экиш мавсумига тайёрлаш, тиклаш-таъмирлаш ишлари амалга оширилиб, 19 та культиватор, 11 та сеялка, 16 та мола, 103 та борона тўлиқ таъмирдан чиқарилди.
Суратда: (чапдан) “Жумабеков Жўллибой” фермер хўжалиги раиси Рустам Жумабеков, ММТП раиси (ўртада) Руфат Аҳмедов ва “Қурбонбоев Собир” фермер хўжалиги раиси Комилжон Қурбонбоевлар галдаги вазифалар ҳақида ўзаро фикрлашмоқдалар.
М.ШОМУРОДОВ олган сурат.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶