Она диёрим
Хаёлдан кетмайди кеча-ю кундуз,
Қаерда бўлса-да, соғинч-хуморим.
Мен учун дунёда ягона-ёлғиз,
Сен ўзинг фахримсан, ҳам ифтихорим,
Гўзал Ўзбекистон-она диёрим.
Элларнинг ичида эрур сараси,
Бепоён ерлари, тоғ-у дараси.
Ўзингсан гавҳарим-кўзим қораси.
Бўйнимдаги маржон, тилла туморим -
Гўзал Ўзбекистон-она диёрим.
Санъатига бугун тан берди жаҳон,
Довруғини кўриб, қолди лол-ҳайрон.
Ўғил-қизи бари ботир, паҳлавон.
Шу сабаб дилимда йўқдир-ғуборим,
Гўзал Ўзбекистон-она диёрим.
Олма, анор, узум меванинг тури,
Оллоҳ назар солган, йўқ, бунинг сири.
Кўрган ўзи айтар, жаннатнинг бири.
Тўрт фасли баравар: ёз-у баҳори,
Гўзал Ўзбекистон-она диёрим.
Ўзбек элим доим ўзига бекдир,
Ўзгалардан асло ҳеч ками йўқдир.
Бугун ҳаётидан кўнгиллар тўқдир,
Қанча фидо қилсам, арзийди борим,
Гўзал Ўзбекистон-она диёрим.
Мустақиллик - улуғ фаровон ҳаёт,
Мустақиллик билан эл-у юрт обод.
Мустақиллик бўлсин мудом барҳаёт,
Шомурод, абадий бўлсин шиорим -
Гўзал Ўзбекистон-она диёрим.
Шомурод ХЎЖАНОВ.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶