12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 20:07
Жамият 👁 393

Туманимизнинг 2-сектори ҳудудида Ёшлар форуми ўтказилди

Туманимизнинг 2-сектори ҳудудида Ёшлар форуми ўтказилди

Ёшлар – ҳар бир давлатнинг келажагини, салоҳиятини белгиловчи муҳим ижтимоий қатлам саналади. Зеро, ҳар бир жамиятнинг ҳолати, тақдири ва истиқболи унда яшаётган ёшларнинг салмоғи, маънавияти ва онглилиги даражаси билан белгиланади. Ёшлар жамиятнинг эртанги келажаги, унинг фаол аъзоси, таъбир жоиз бўлса жамият эртасининг муносиб ворисларидир. Мазкур нуқтаи назарга кўра ёшлар давлат ва жамият томонидан доимий эътиборда бўлади.

Ушбу мақсад ва вазифалардан келиб чиққан ҳолда, қолаверса, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида 10 февраль куни туман ҳокимлиги, Амударё туман туризм ва спорт бўлими, Ёшлар ишлари агентлиги ва бошқа кўплаб ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда Амударё туманининг 2-сектори ҳудудидаги маҳаллаларида яшовчи ёшлар иштирокида “Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!” шиори остида спорт мусобақалари ва спорт тадбирлари ўтказилди.

Форум Ўрта қалъа овули ҳудудидаги Манғит айланма йўлида “Саломатлик учун беш минг қадам” шиори остида пиёда юриш марафони ва эрталабки бадантирбия машқлари билан бошланди. Мазкур марафонга маҳалла ёшларининг 500 нафардан ортиғи қамраб олинди. Маълумот учун, Ўрта қалъа овул фуқаролар йиғиида 14 минг 335 нафар ёшлар истиқомат қилишади.

Шунингдек, ҳудуддаги 64-сонли умумтаълим мактабида “Ёш китобхон” кўрик танлови ўтказилиб, унда туманимизнинг турли ҳудудларидан ташриф буюрган ёшлар иштирок этишди ва ўз билимларини синовдан ўтказишди.

Бундан ташқари, ёшларни тадбиркорлик соҳасига жалб этиш, ишбилармонлик қобиляти бор ёшларни эрта аниқлаш, ишсиз аёл-қизларнинг касб-ҳунар эгаллашлари учун қизиқиш уйғотиш мақсадида ўз тикувчилик фаолиятини 2009 йилда бошлаган Тамара Юсупованинг тикувчилик корхонасига саёҳат ташкил қилинди. Саёҳат давомида ҳам оиласига даромад келтириб, ҳам туман иқтисоди юксалишига ҳисса қўшаётган фаол тадбиркор аёл ёшларга тадбиркорлик бўйича ўз кўрсатма ва тавсияларини берди.

Давлатимиз раҳбари томонидан ёшлар орасида соғлом турмуш тарзини ва спортни тарғиб қилиш давлат сиёсати даражасига кўтарилган бир вақтда ўтказилаётган ушбу тадбирлар эртанги кун эгаларининг униб-ўсишида катта аҳамият касб этади, албатта. Айниқса, келажак авлодни дунёга келтирувчи аёл-қизларнинг ўз ҳаётларида соғлом турмуш тарзини тадбиқ этиши долзарб масаладир.

Шу мақсадда, Амударё туманиининг Янгиобод маҳалласи ҳудудидаги 40-сонли умумтаълим мактабида аёл-қизлар иштирокида волейбол мусобақаси ўтказилди. Кескин ва муросаси руҳда ўтказилган мусобақада 1-ўринни Куюк кўпир овули, 2- ўринни Тош ёп овули ва 3-ўринни Тўлқин овули жамоалари эгаллашди. Мазкур мусобақага маҳаллалардан 64 нафар аёл-қизлар қамраб олинди.

Шундан сўнг ўғил ва қиз болалар иштирокида киберспорт, шахмат ва шашка бўйича мусобақалар ўтказилиб, мазкур мусобақаларда 62 нафар ёшлар иштирок этишди.

Шунингдек ёшлар ўртасида спортнинг мини футбол тури бўйича Фаровон маҳалласи ҳудудидаги сунъний қопламали мини футбол майдонида мусобақа ўтказилиб, мусобақада туманимизнинг турли ҳудудларидан ташриф буюрган 144 нафар маҳалла ёшлари иштирок этди. Шиддатли ва муросасиз кечган жамоалар учрашувида 1- ўринни Ўрта қалъа, 2- ўринни Оқ олтин овули ёшлари, ва 3- ўринни Намуна маҳалласи ёшларидан иборат жамолар эгаллашди.

Шундан сўнг Дўстлик маҳалласи ҳудудидаги Болалар-ўсмирлар спорт мактаби стадионида камондан ўқ отиш, тир, стол тенниси, WORKOUT, стритбол, енгил атлетиканинг 100 метрга югуриш туридан мусобақалар ўтказилди. Бу мусобақаларга жами 227 нафар ёшлар қамраб олиниди.

Ўтказилган мусобақа ва танловларда ғолиблар туман Туризм ва спорт бўлими томонидан муносиб равишда тақдирланди.

Жумладан, 1-, 2- ва 3-ўринни эгаллаган 139 нафар ғолибларга Хоразм вилоятининг Хива шаҳрига, Республикамиздаги Мўноқ туманига, ва Нукус шаҳридаги Савицкий музейига бир марталик саёҳатга йўлланмалар берилди.

Бундан ташқари, форум доирасида тумандаги 92-02 ҳарбий қисм қурол-аслаҳаларининг кўргазмаси, ҳарбий машқлари, ҳудуддаги гимнастика тўгараги аъзоларининг чиқишлари ёшлар эътиборига тақдим қилинди.

Таъдбир туман Маданият бўлими томонидан тайёрланган гала концерт дастури билан давом эттирилди. Концерт давомида “Гулҳан ёқиш” маросими ўтказилди, бу эса барча ёшлар дилида ўзгача тассурот қолдирди. Маросимда тумандаги иқдидорли ёшлар томонидан жонли ижродаги куй-қўшиқлар билан янада завқли тарзда, кўтаринки руҳда давом этди.

Кун давомида барча ўтказилган мусобақалар, танловлар, ҳарбий чиқишлар ва концерт дастурларига 2-сектор ҳудудидан жами 1000 нафардан ортиқ ёшлар жалб қилинди. Ёшлар форуми доирасида ўтказилган мусобақалар, маҳорат дарслари, концерт дастурлари орқали ёшлар кўплаб дўстлар орттириш билан бирга бўш вақтларини мазмунли тарзда ўтказишди.

Туман ҳокимлигининг ахборот хизмати

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026