12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 18:40
Маданият 👁 465

Президент қарорининг мазмун-моҳияти юзасидан туман Маданият бўлимида йиғилиш бўлиб ўтди

Президент қарорининг мазмун-моҳияти юзасидан туман Маданият бўлимида йиғилиш бўлиб ўтди

Халқимизнинг кино, театр, мусиқага, умуман, санъатга меҳри, қизиқиши ҳар доим юқори бўлган. Аксарият хонадонларда рубоб, дутор ва доирага кўзингиз тушади. Бугун санъат ва маданият ривожи янги босқичга чиқди, десак муболаға бўлмайди. Буни мамлакатимизда ўтказилаётган мақом, бахшичилик каби халқаро фестиваллар мисолида ҳам кўришимиз мумкин. Ана шундай кенг миқёсдаги маданий анжуманлар, мамлакатимизда соҳага кўрсатилаётган юксак эътибор туфайли маданият ва санъат халқимизнинг кундалик турмушида тобора юксак ўрин эгаллаб бормоқда.

Шу маънода, давлатимиз раҳбарининг “Маданият ва санъат соҳасини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги қарори санъатсевар халқимиз учун муҳим воқеа бўлди. Ҳужжат билан аҳоли, айниқса, олис ҳудудларда истиқомат қиладиган фуқароларга маданий дам олиш хизматларини кўрсатиш даражасини ошириш, умумтаълим мактаблари, мусиқа ва санъат мактабларида таълим сифатини янада ошириш, ўқувчиларни мусиқа дарсликлари ва чолғу асбоблари билан таъминлашга доир қўшимча-чора тадбирлар белгиланди. Ушбу қарорда белгилаб берилган вазифаларни амалиётга тадбиқ этиш ҳамда ижросини таъминлаш мақсадида Амударё тумани Маданият бўлими биносида йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилиш туман Маданият бўлими мудири Шуҳрат Юсупов, 9-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактаби директори Йўлдош Абдалов ҳамда 21-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактаби директори Аҳмад Жумабоевлар бошчилигида ўтказилди.

Мазкур йиғилишда туман Маданият бўлими, Халқ таълими бўлими ҳамда тумандаги мусиқа ва санъат мактабларида фаолият юритувчи ходимлар, умумтаълим мактаблардаги мусиқа фани ўқитувчилари қатнашиб, қарорнинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти ҳақида янада кенгроқ тушунчаларга эга бўлдилар.

 Қарорга мувофиқ 2022-2023 ўқув йилидан бошлаб таълим муассасаларида ўқувчи ва талабаларинг маданий билим ва кўникмаларини, миллий маданиятга муҳаббатини ошириш, ёш истеъдодларни аниқлаш ва қўллаб-қувватлашга қаратилган бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилади.

 Хусусан, умумий ўрта таълим муассасаларида ўқувчиларга миллий мусиқа чолғуларидан камида биттасини чала олиш маҳорати ўргатилади ҳамда бу ҳақда уларнинг таълим тўғрисидаги ҳужжатларига тегишли қайд киритилади.

Шунингдек, мусиқа фани ўқитувчиларининг миллий чолғуларнинг камида биттасини, 2022-2023 ўқув йилидан бошлаб эса камида 3 тасини чала олиш маҳоратига эга бўлиши мажбурий ҳисобланади.

Мусиқа дарсларида “Ҳаётимга ҳамроҳдир чолғу” шиори остида чолғу ижрочилиги машғулотлари йўлга қўйилади.

Йиғилишда ушбу қарор Тараққиёт стратегиясини “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да амалга оширишга доир давлат дастурига ҳамоҳанглиги, муҳими, ушбу ҳужжат энг олис ҳудудлар аҳолисининг ҳам мусиқага ошно бўлиб, халқимизнинг маънавий савияси янада юксалишига хизмат қилиши таъкидланди.

Албатта, давлатимиз раҳбари томонидан қабул қилинаётган қарорлар ва фармонлар негизида эртанги кун эгалари бўлган ёш авлоднинг келажаги ётади. Шундай экан, истеъдодли ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга ҳар биримиз масъулмиз.

Ф.Эшимбетова

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026