12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 21:44
Иқтисодиёт 👁 570

ТАНИҚЛИ БИЗНЕСМЕН АЛИШЕР ҚУЛТАЕВ ТУМАНИМИЗ ТАДБИРКОРЛАРИГА БИЗНЕС-ТРЕНИНГ ЎТДИ

ТАНИҚЛИ БИЗНЕСМЕН АЛИШЕР ҚУЛТАЕВ ТУМАНИМИЗ ТАДБИРКОРЛАРИГА БИЗНЕС-ТРЕНИНГ ЎТДИ

Ота-боболаримиздан қолган “Арғамчига қил - қувват” деган гап бор. Бу бирон ишни бошлаётган одамга бир оғиз ширин сўз ҳам мадад, деганидир. Чунки шу бир оғиз ширин сўз инсонга улуғ ишлар қилишига ишончини уйғотиб, янада интилишига, изланишига рағбат бўлади.

Бироқ шу нарса аниқки, бугунги кунда ҳам замонавий бизнесменлар ходимларни бошқаришда, улар фаолиятининг самарадорлигини оширишда неча ўн йиллардан буён амал қилиб келинаётган усул, яъни мукофот ва жарима усулларидан фойдаланишмоқда.

Кейинги йилларда дунёда, хусусан мамлакатимизда ўз бизнесини муваффақиятли бошқараётган раҳбарлар тўғри берилган мотивация орқали иш самарасини кўзлаган даражага олиб чиқишмоқда. Умуман, инсон ҳаётида ўз каръерасини ривожлантириш учун ҳам, эндигина фаолиятини бошлаган тадбиркор учун ҳам, тажрибали бизнесменлар учун ҳам мотивациянинг ўрни жуда муҳим эканлигини бугунги тезкор ҳаётнинг ўзи яққол кўрсатиб бермоқда.

16 февраль куни Амударё тумани Маданият бўлими томошалар залида туманимиздаги тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган, ишбилармон сифатида иш бошлаш истагида бўлганлар учун таниқли бизнес-тренер Алишер Қултаев томонидан бизнес тренинг ўтказилди.

Тадбиркорлик соҳасида 9 йиллик тажрибага эга бизнесмен, 2 ойлик бизнесни ривожлантириш курси муаллифи, Business Drive, kitapp uz каби бир неча лойиҳалар асосчиси бўлган Алишер Қултаев бизнес тренингда “Савдони оширишнинг эффектив усуллари” мавзусида, тадбиркорликда мотивациянинг ўрни хусусида йиғилганларга қизиқарли маъруза қилди.

Нотиқнинг таъкидлашича, шахсий ҳаётда ҳам, бизнесда ҳам мотивациянинг ўрни жуда катта. Бизнес учун аввало пухта ишланган лойиҳа ва уни муваффақиятли амалга ошириш учун ўз-ўзига ишонч лозим. Бунга қандай эришилади? Бизнес тренингда айнан шулар ҳақида сўз борди. Шунингдек, тадбирга йиғилганлар билан савдони ошириш йўллари, улар фаолиятидаги муаммолари, бартараф этиш йўл-йўриқлари хусусида самимий суҳбатлашди.

Тан олиш керак, бугунги кунда мамлакатимизда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш истагида бўлганлар учун кўпгина имкониятлар яратилган. Уларнинг тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтишидаги бюрократик оворагарчиликларга барҳам берилди, фаолиятини бошлашлари учун имтиёзли кредитлар берилаяпти. Бироқ нега бу фаолиятга кириб келган инсонларнинг ҳаммаси ҳам ўз бизнес лойиҳаларини муваффақиятли амалга ошириб кета олмаяпти? Нега тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтганлар ҳадемай фаолиятларини якунлаб қўймоқда?

Бизнес тренингда бу ҳақда батафсил маълумотлар берилди ва бизнесни муваффақиятли юритиш йўл-йўриқлари аниқ мисоллар билан тушунтирилди.

Тадбиркорлар, бизнесга қизиқиши бор ёшлар Алишер Қултаевга ўзларини қизиқтирган саволларни бериб, тегишли жавоблар олдилар.

Таниқли бизнесменнинг тадбиркорлик юритиш борасидаги дарси иштирокчиларда улкан таассуротлар қолдирди.

Ойгул РАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026