28.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
28.09.2026, 10:56
Жамият 👁 312

ОТА ДУОСИНИ ОЛГАН ҚИЗ

ОТА ДУОСИНИ ОЛГАН ҚИЗ

Майра Умирбоеванинг ўқитувчилик касбига ихлос қўйишига отаси – бир умр болаларга таълим-тарбия бериб келаётган, неваралар ардоғида, ўғил-қизлари камолидан қувониб яшаётган Марат Отажонов сабабчи  бўлди.

Майра улғайсам, албатта, отамдек устоз бўламан, деб орзу қилар, хаёлан ўзини отаси ўрнида тасаввур қилиб ҳам кўрарди. Бироқ  Хўжайли шаҳридаги 1-сонли мактабнинг 9-синфини тамомлагач, шу туман Тиббиёт бирлашмасида шифокор бўлиб ишлайдиган онасининг раъйини қайтара олмай, Тиббиёт коллежига ўқишга  кирди. Коллежни аъло баҳоларга битириб, ўз мутахассислиги бўйича фаолиятини бошлаган вақтида ҳам кўнглидаги ўқитувчиликка бўлган ҳавас уни тарк этмади. Шундай қилиб, қўли енгил, ширин сўзли ҳамшира бўлиб ишлаб юрган қиз НДПИга ҳужжат топширди ва синовдан яхши ўтиб, давлат гранти асосида талабаликка қабул қилинди.

Майра олийгоҳни муваффақиятли тугатгач, Куюк кўпир овулига келин бўлиб тушди ва ҳудуддаги 14-сонли мактабда қозоқ тили фани ўқитувчиси бўлиб меҳнат фаолиятини бошлади. Бунга эндигина 9 йил бўлаяпти. Шу давр ичида Майра мактаб ўқитувчилар жамоаси билан бир оила фарзандларидай бўлиб кетди. Дастлаб янги оила, янги мактаб ўқитувчилари, ўқувчиларига кўникиши осон ҳам бўлмади. Бироқ мактабнинг раҳбарлари, математика ўқитувчиси А.Бекмуродов, география фани ўқитувчиси Р.Тўрамуродовлар унга далда, йўл-йўриқ бериб туришди.

Ҳа, Майра эплади, устоз ўқитувчилар ишончини оқлаб, болаларнинг севимли устозига айланди.

У ўқитувчилик қилиб, қозоқ тили ва адабиётидан дарс берган севимли шогирди А.Жалғасбаева 2019 йилда олийгоҳнинг ўзи ўқиган факультетига ўқишга кирганида худди ўз боласи талаба бўлгандай қувонди, ўз-ўзига ишончи ортди, ота-оналар унга ўзгача ҳурмат билан қарайдиган бўлди.

Оиласидаги юмушлари, 2013 йилда туғилган қизи Айдана, 2018 йилда туғилган ўғли Нурдаулетлар тарбиясидан ортиб, Майра дарсдан кейин ҳам ўқувчиларини тўгарак машғулотларига жалб этди. Натижада ўқувчилари яхши кўрсаткичларни қўлга киритди. Хусусан, 2020 йилда Г.Серикбоева, М.Ўринбоевалар НДПИнинг Туркий тиллар филологияси факультетининг қозоқ тили бўлимига ўқишга киришган бўлса, 2021 йилда бир битирувчиси Б.Рейимбоева фанлар олимпиадасининг мамлакат босқичи ғолиби бўлиб, олийгоҳга имтиҳонсиз қабул қилинди.

Жамиятимизда ўз оиласининг тинч-тотувлигини, аҳиллигини таъминлабгина қолмай, ёш авлодни иқтидорли, билимли, маънавиятли қилиб тарбиялашга муносиб ҳисса қўшаётган Майра, у каби фидойи аёл-қизларга бу таъриф ҳам кам, назаримда.

Илоҳим, омон бўлинг, касбингиздан барака топинг!

 

Ойгул РАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026