28.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
28.09.2026, 11:38
Адабиёт 👁 289

Наврўз мадҳи

Наврўз мадҳи

Ҳутнинг қаҳри синди, кўз ёши чак-чак,
Томчилар ҳамалдан бўлди зўр дарак.
Самода қушларнинг карвони лак-лак,
Офтобрўяларда униб бойчечак –
Водийлар нафасин уфурди фалак.

 

 

 

Ер-осмон бирлашди. Ажиб тантана:
Турналар арғимчоқ солдилар яна.
 Саболар базмига чулғанган дала,
Қирларнинг бағрида қадим анъана –
Ватанда бошланди сайли сумалак.

Тоғларнинг манглайин силаб, терлатиб,
Қуёш ҳамал кирди ерни яйратиб.
Оппоқ булутларнинг жиловин тортиб,
Абри найсонларни бир-бир тебратиб,
Боғларни уйғотди момогулдирак.

Осмон ёйин тортди, ранг бўлди талаш,
Нурли пайконларин йўллади Қуёш.
Яшил бўркин кийган тоғларга туташ,
Қирларнинг бағрида мўъжиза, оташ –
Заминга сингиди заррин камалак.

Зироат фаслига қўйиб хуш қадам,
Меҳнат майдонига чоғланди эл ҳам.
“Яшил йиллик” завқи дилда мужассам,
Гул экиб, шодланди болажонлар ҳам,
Орзу осмонларин қучганда варрак.

Анов кенгликларга боқдим. Ажойиб!
Майсалар шивирин туйдим. Ғаройиб!
Тонгги шабнамларга юзини чайиб,
Куртаклар уйғонди майин жилмайиб,
Чаманлар бағрига талпинди юрак.

Эҳ-ҳе-ҳей, кўпкари! Янгради чорлов,
Ўртага тикилди орият – ялов!
Қатъияти баланд, отлари асов,
Мардлар майдон тушди қалблари олов,
Ҳалоллик баҳсига ёр бўлди тилак.

Юракларни қучди энг улуғ ният:
Ватанга ёр бўлгай ЭРК ва ҲУРРИЯТ.
Халқ топгай саодат, тинчлик, офият,
Шундадир куч-қудрат ва салоҳият,
Инсон қадри билан ёруғ келажак.

Тўрт томонга боқдим, қуёш жилваси,
Тиллардан тушмайди Наврўз шеваси.
Чўпон-чўлиқларнинг ўтов – кулбаси,
Сўлим ҳаволарнинг гўзал қалъаси –
Ажиб ифор сочди сулув наъматак.

Сувлар карвонига тикиламан жим,
Гоҳ сокин, гоҳ асов оқади Жайхун.
Юлдузлар тилини билган мунажжим,
Дарёга келганда излар мутаржим –
Аму қумлоқларга сингар жонсарак...

Шу Ватан меники. Бепоён қумзор –
Бағри маъданларга тўла, мафтункор.
Минг турли гиёҳи дилларга мадор,
Наврўз ташрифидан этиб ифтихор,
Шодлана кўк тердим мен этак-этак.

Сўнгра ашъор битдим. Хуш келдинг, Наврўз!
Ўзингдадир тенглик, сенда ризқ-у рўз.
Ҳазрат Навоийдан айладим дилсўз:
– Робия, тун-кунинг Қадр ила Наврўз!
Кўзларимга сурма йўл-у йўлаклар!

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026