СОҒЛОМ ҲАЁТГА ҚАДАМ ТАШЛА!
Амударё туман Тиббиёт бирлашмаси Аҳолини соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини ошириш бўлинмаси ҳамда тиббиёт ходимлари Касаба уюшмаси қўмитаси туман аҳолисини жорий йилнинг 25 март – 25 апрель кунлари Республикада тўртинчи оммавий информацион профилактик ойлиги ўтказилиши муносибати билан фаол қатнашишларини сўрайди.
Азиз юртдошлар, ҳамиша соғ-омон бўлишингиз учун соғлом турмуш тарзига риоя қилинг!
Соғлом тумуш тарзини шакллантириш мақсадида амалга ошириладиган ишлар кўламини кенгайтириш ва манзилли ташкил этиш мақсадида ҳафтанинг ҳар душанба — стрессга қарши кураш кун,
сешанба — туз ва шакарни чеклаш куни,
чоршанба —тамакига қарши курашиш куни,
пайшанба — соғлом овқатланиш куни,
жума — пиёда юриш куни,
шанба — саломатлик куни
деб белгиланиб, ўрнатилган тартибда оммавий ва индивидуал ТАДБИРЛАР ЎТКАЗИЛАДИ. Барчангизни ушбу тадбирларда фаол қатнашишга чорлаб қоламиз!
ТУМАН ТИББИЁТ БИРЛАШМАСИ.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶