12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 22:36
Қишлоқ хўжалиги 👁 400

ТОМОРҚА ЕРЛАРДАН САМАРАЛИ ФОЙДАЛАНИШГА ОИД СЕМИНАР БЎЛИБ ЎТДИ

ТОМОРҚА ЕРЛАРДАН САМАРАЛИ ФОЙДАЛАНИШГА ОИД СЕМИНАР БЎЛИБ ЎТДИ

Мамлакатимиз аҳолисининг кўпчилик қисми қишлоқ жойларда истиқомат қилгани боис, уларнинг турмуш фаровонлиги қишлоқ хўжалиги тармоғи билан боғлиқ. Бугунги кунда аграр тизим аҳолига озиқ-овқат маҳсулотлари етиштирувчигина эмас, балки янги иш ўринлари яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлашда ҳам муҳим соҳага айланди. Шу боисдан ҳам қишлоқ жойларда аҳолига экин майдонларини ажратиш, томорқа ерларидан самарали фойдаланишини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Шуниси эътиборлики, Амударё тумани бўйича ҳудудларда аҳоли томорқа ерларини шудгорлаш, зарур уруғлик ва кўчат етказиб бериш, хонадонларга ихчам иссиқхона қуриб бериш, шунингдек оилаларда  даромад манбаларини кўпайтириш мақсадида эчки, қўй, парранда, асалари уялари, қуён етказиб бериш каби хизматларни амалга оширадиган 12 та “Томорқа хизмати” масъулияти чекланган жамиятлари фаолияти йўлга қўйилган.

Томорқа ер эгаларига амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида тўқсонбости усулида экинларни экиш юзасидан шу кунгача овул ва маҳаллаларда 41 та семинарлар ташкил этилиб, уларда 1500 нафардан ортиқ уста деҳқонлар, овул ва маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, томорқа ер эгалари иштирок  этдилар. Бунингдек саъй-ҳаракатлар натижасида ҳудудий дастурга асосан аҳоли томорқаларига экилиши белгиланган 1484 гектар ўринга 1632 гектар томорқа ерларга тўқсонбости усулида экинлар экилган.

26 март куни Қиличбой овулидаги намунали томорқа ер эгаларидан бири,  “Меҳнаткаш деҳқон” кўкрак нишони соҳиби Бахтиёр Манглиев хонадонида Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши бўлим бошлиғи Умирзоқ Раҳматов иштирокида томорқачилик тажрибаларини оммалаштириш, Бахтиёр  Манглиев иш услубини барча маҳаллалар овуллардаги аҳоли томорқаларида йўлга қўйиш мақсадида семинар ўтказилди.

Тадбирга сектор раҳбари, қишлоқ хўжалиги масъуллари, овул ва маҳаллалар фуқаролар йиғинлари раислари, ҳудудлардаги ҳоким ёрдамчилари, томорқа ер эгалари иштирок этдилар. Йиғилганларга Ўзбекистон  фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши бўлим бошлиғи Умрзоқ Раҳматов, туман  фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши раиси Илҳом Полвоновлар томорқадан унумли фойдаланиш юзасидан маъруза қилдилар. Кейин Бахтиёр Манглиевнинг 4 сотихлик иссиқхонаси кўздан кечирилди ва барча бу ерда амалга оширилаётган ишлар билан таништирилди, эришилаётган натижалар ҳақида батафсил маълумотлар берилди.

Бахтиёр Манглиев иссиқхонада деҳқончилик қилиш бўйича улкан тажриба тўплаган томорқачидир. Ўтган йилнинг кузида у 4 сотихлик иссиқхонасининг 2 сотих жойига пиёз, 1 сотих жойига редиска, 1 сотихига турли кўкатлар эккан эди. Оила аъзолари билан ҳамжиҳатликда экинларни яхши парвариш қилгани боис, қиш бўйи бозорга кўкатлар, кўк пиёз сотиб, ёздагидай даромад олиб келди. Ҳозирги кунда редискалари ҳам сотишга яраб қолди ва кундалик даромади яна ҳам кўпайди. Натижада оила фаровон, дастурхони тўкин. Демак, астойдил меҳнат қилинса, яхши ишлаб, яхши яшашга иштиёқ бўлса, 4 сотихгина ер ҳам улкан даромад манбаи бўлар экан.

Албатта, бунингдек тажрибаларни оммалаштириш туманимизда томорқа ерлардан самарали фойдаланиш, қишлоқ аҳолисининг бандлигини таъминлаш ва  доимий даромадга эга бўлишларига эришишда, камбағалликни қисқартиришда келгусида ўзининг ижобий натижаларини беради.

Ҳозирги даврда туманимизда 39 минг 406 нафар томорқа ер эгалари ихтиёрида  6652 гектар экин майдони мавжуд. Бу майдонлардан самарали фойдаланилишига эришиш мақсадида тажрибали томорқачилар Оқ олтин овулидан Янгибой Қурбонбоев, Бобур овулидан Абдураҳмон Матсапоев, Чойкўл овулидан Маҳмуджон Норбоев, Қорамон маҳалласидан Отахон Ўтамуродовларнинг йил давомида томорқадан даромад олиш тажрибалари юзасидан тарғиботлар олиб борилмоқда. Бахтиёр Манглиев хонадонида ўтказилган семинар ҳам айнан томорқадан йил давомида маҳсулот етиштириш ва даромад олишни оммалаштиришга хизмат қилади.

Семинар барча иштирокчиларда улкан таассуротлар қолдирди. Масъуллар иштирокчиларни қизиқтирган саволларга батафсил жавоблар бердилар.

Ойгул РАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026