12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 23:00
Қишлоқ хўжалиги 👁 399

Туманимизда чигит экиш ишлари бошлаб юборилди

Туманимизда чигит экиш ишлари бошлаб юборилди

Айни кунларда юртимиз бободеҳқонлари қуёш нурларининг тафти замин узра таралаётган илиқ кунларда, ернинг тобида етилганидан фойдаланиб, даладаги ишларини ҳамжиҳатликда, тезкорлик билан олиб боришмоқда.

Ердан мўл ва сифатли ҳосил етиштиришда агротехник тадбирларни ўз вақтида, маромига етказиб бажариш, мавжуд ресурслар, минерал ва маҳаллий ўғитлар ҳамда сувдан унумли фойдаланиш муҳим аҳамият касб этади.

Айниқса, апрель ойи пахтакорларимиз учун чигит экиш ва тўлиқ кўчат олишдек масъулиятли тадбирлари билан ғанимат давр саналади. Шу мақсадда айни кунларда барча фермер хўжаликлари баҳорнинг илиқ кунларидан унумли фойдаланган ҳолда экиш ишларига киришмоқдалар.

Бу борада олдинда турган муҳим вазифалар ва жорий қишлоқ хўжалиги йилининг ўзига хос жиҳатлари ҳақида деҳқон ва фермерларга тушунчалар бериш мақсадида 1 апрель куни Амударё туманида кўргазмали семинар ташкил қилинди.

Семинарда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси Қаҳрамон Сариев, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги раисининг 1-ўринбосари Шуҳрат Тешаев, Қорақалпоғистон Республикаси Вазилар Кенгаши Раисининг ўринбосари Дарябай Қайпов ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси прокурори Фарҳод Алламберганов, шунингдек, соҳага алоқадор вазирлик ва муассасалар масъуллари иштирок этди.

Меҳмонлар туман ҳокими Султонбой Йўлдашев, сектор раҳбарлари ҳамда қишлоқ хўжалиги масъуллари ҳамроҳлигида туманимизнинг Тош ёп овули ҳудудида жойлашган “Бекман Аллаберганов” фермер хўжалигида бўлиб, чигит экиш бўйича кўргазмали семинарда қатнашишди.

Семинар аввалида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси Қаҳрамон Сариев чигит экиш ишларини қисқа муддатларда ва уюшқоқлик билан якунлаш, чигитни мақбул муддатларда, тез ва сифатли экиб, текис ниҳол олишга эришиш – мўл ҳосил етиштиришнинг гарови эканини таъкидлаб ўтди.

Дарҳақиқат, чигит белгиланган муддатларда экилса, эртаги, бир текис ва соғлом кўчат олинади. Бунга уруғ юмшоқ, нам ва ҳарорати етарли бўлган тупроққа қадалган пайтдагина эришилади.

Шунингдек, семинар давомида Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирининг 1-ўринбосари Шуҳрат Тешаев томонидан қишлоқ хўжалиги мутахассисларига чигит экишда эътибор қаратиш лозим бўлган муҳим жиҳатлар ҳақида батафсил маълумотлар берилди. Мутахассислар чигит экиш ишларини қисқа муддатларда ва сифатли якунлаш, экин мосламаларини ростлаш, ерни экишга тайёрлаш каби муҳим масалалар бўйича зарур тавсиялар бердилар.

Маълумот учун айтиб ўтиш керакки, туманда 2022 йил пахта ҳосили учун 352 та фермер хўжаликларининг 13 минг 900 гектар майдонига чигит экилади. Уруғлик чигитлари фермер хўжаликларга 16 та чигит тарқатиш шахобчалари томонидан етказиб берилади. Туман бўйича чигит экиш учун 37 млрд 421 млн. сўмлик моддий ресурслар зарур бўлиб, бу харажатлар тўлиқ молиялаштирилган.

Семинарнинг назарий қисми якунлангач, меҳмонлар ва нуроний отахонлар иштирокида “Бекман Аллаберганов” фермер хўжалигининг даласига чигит сочилди. Далада чигит экиш амалиёти намойиш қилиниб, бу борада муҳим тавсиялар берилди.

Ушбу фермер хўжалигининг умумий ер майдони 139,4 гектар бўлиб шундан 61 гектарига чигитнинг “Султон” нави экилади. Жорий йилнинг кузида ушбу фермер хўжалиги раҳбарияти 214 тонна пахта ҳом-ашёсини етиштиришни мақсад қилган.

Семинар давомида сўзга чиққанлар ғўза навлари олимлар белгилаб берган агротехник талаблар даражасида экилиб, парваришланса ҳамда маъданли ва маҳаллий ўғитлар билан ўз вақтида озиқлантириб борилса, албатта кутилган натижаларга эришилишини таъкидлади.

Айтиш жоизки, пахтадан юксак хирмон бунёд этиш орқали мамлакатимиз иқтисодиёти ривожланиши билан бирга, фермер хўжаликларининг иқтисодий аҳволи яхшиланишига ва ишчиларнинг моддий манфаатдорлиги ошишига замин яратилади.

Туман ҳокимлигнинг Ахборот хизмати

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026