12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 20:26
Спорт 👁 350

“Беш муҳим ташаббус” доирасидаги тадбирларга старт берилди

“Беш муҳим ташаббус” доирасидаги тадбирларга старт берилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш мақсадида “Беш муҳим ташаббус” доирасидаги тадбирлар мунтазам равишда ўтказилиб келинмоқда.

8 апрель куни “Беш муҳим ташаббус” доирасидаги спорт тадбирларининг бошланиши муносабати билан Дўстлик маҳалласидаги Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида тадбир бўлиб ўтди. Унда ҳар бир маҳалладан турли жабҳаларда илғор, фаол спортчи ёшлар иштирок этишди.

Тадбир аввалида туман ҳокими Султонбой Йўлдашев ёшларга яратилаётган имконият ва шарт-шароитлар ҳақида тўхталиб, Ёшлар ишлари агентлиги, туман Туризм ва спорт бўлими ва бошқа бир қатор ҳамкор ташкилотлар томонидан лойиҳа доирасида туманимизнинг барча ҳудудларидаги минглаб ёшлар орасида спорт ва соғлом турмуш тарзини оммалаштириш ҳамда ривожлантириш бўйича тадбирлар юқори савияда ўтказилиб келинаётганлигини таъкидлади.

Шундан сўнг Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирлигининг вакили Бобур Бобомурадов сўзга чиқиб, туманимизда ёшларнинг спортга бўлган қизиқишлари қўллаб-қувватланаётганлиги эътироф этди. Қолаверса, муҳтарам Президентимиз ташаббуси билан маҳалладаги ёшлар етакчиси лавозимининг ташкил этилганлиги ёшларга бўлган улкан эътибор намунаси эканлигини таъкидлади ҳамда барча ёшларга спорт мусобақаларида омад тилади.

Маълумот учун айтиб ўтиш керакки, “Беш ташаббус” доирасидаги тадбирлар 11 апрелдан бошланди. Унда 7 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлар ўртасида спортнинг 9 та тури, жумладан, футбол, мини-футбол, волейбол, енгил атлетика, шахмат-шашка, стол тенниси, стритбол, воркаут бўйича мусобақалар ўтказилади. Ушбу спорт мусобақалари дастлаб, маҳаллалардаги кўчалар орасида ўтказилиб, улар орасидан иқтидорли, кучли ва истеъдодли ёшлар сараланиб олинади. Бу эса юртимиз байроғини юксакка кўтарадиган ёшларни кашф этишда муҳим омил бўлади.

Дарҳақиқат, муҳтарам Президентимиз томонидан жорий йил 11 апрель куни имзоланган “Маҳаллаларда ёшларни оммавий спортга жалб қилишни янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор ҳам айни шу мақсадларга хизмат қилади.

Қарорда келтирилишича, 2022 йилдан бошлаб ҳар йили анъанавий тарзда 30 июнь – Ўзбекистон Республикаси ёшлари куни ҳамда декабрь ойида ўтказиладиган “Ёшлар форуми” доирасида спортнинг футбол, мини-футбол, волейбол, енгил атлетика, шахмат, шашка, стол тенниси, стритбол, воркаут турлари бўйича беш босқичли оммавий спорт мусобақаларини ўтказиш тизими жорий этилади. Мусобақаларнинг биринчи босқичи – кўчалар орасида маҳаллаларда, иккинчи босқичи – секторлар кесимида маҳаллалар орасида, учинчи босқичи – сектор мусобақаларида ғолиб бўлган маҳалла жамоалари ўртасида туман миқёсида, тўртинчи босқичи – Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар миқёсида, бешинчи босқичи эса Ўзбекистон миқёсида финал мусобақалари шаклида ўтказилади.

Ўтказилаётган спорт мусобақаларидан кўзланган асосий мақсад – эртанги кун эгаларининг қалбида Ватанга муҳаббат ва садоқат, миллий ғурур ва ифтихор туйғуларини қарор топтириш, ёшларимизнинг буюк аждодларимизга муносиб авлод бўлиб вояга етишларига имконият яратишдир.

Туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026