Тадбиркорлик субъектлари ва хонадонлар ўртасида иқтисодий кооперацияни ўрнатиш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш дастурлари амалга оширилмоқда
2022 йилда Амударё тумани маҳаллаларида тадбиркорликни янада қўллаб-қувватлаш, шунингдек, тадбиркорлик субъектлари ва хонадонлар ўртасида иқтисодий кооперацияни кенгайтириш орқали бандликни таъминлаш ва ишсизликни камайтириш бўйича дастур ишлаб чиқилган.
Ушбу дастурлар доирасида тадбиркор аёл− Тамара Юсупова раҳбарлик қилувчи “Рахимбоева Саломат” ишлаб чиқариш кооперативи томонидан тумандаги Хитой ОФЙ, Тўлқин ОФЙ, Юқори қишлоқ ва Беш овул МФЙларда жами 49 та хонадонларни тикувчилик кооперациясига жалб қилган ҳолда ишсиз фуқароларнинг бандлигини таъминланди.
Ушбу ишларни ташкил қилиш учун Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси томонидан 132,1 млн.сўм субсидия ажратиб берилди. Шунингдек, кооперацияни кенгайтириш ҳамда бошқа чекка ҳудудларда тикувчиликни ривожлантириш учун “Рахимбоева Саломат” ИЧК “Микракредитбанк” АТБ Манғит филиали томонидан 250 млн.сўм имтиёзли кредит ажратиш режалаштирилган.
Туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶